тўхтади-да, қўлидаги фужерни олдинга узатиб:
– За вас! – деди. – Будьте счастливы!
– Спасибо, – Ултон пиёласини олиб, у билан чўқиштиргандай
қилди-да, бир қултум ичди.
– Нет, смотрите, товарищи! Как красиво сидят, – давом этди ўрис.
337
– Ваня, смотри, дурак... О, вы всё такие... Я рад. Очень рад, что вы так
выросли!
Ултоннинг қулоғи чингиллаб кетди; “Выросли... Сенларни
даврингда! Унгача ким эканмиз-а?” Ва дод солиб йиғлагиси келди...
Шунда столнинг у ёғидаги ўриндиқ қимирлаб, ўтирганларнинг орқага
ағанашига оз қолди.
Қобил фаррош ўрнидан ирғиб турган эди. Ултон унинг камарига
қистириб қўйилган бўш енгига кўзи тушиб, бошини эгди.
Фаррош чайқалиб турган ўриснинг гарданига бор қўлини қўйиб,
ёқасидан ушлади-да, нариги столга қаратди. Сўнг суриб бориб,
ўриндиққа ўтказди.
– Сиди. Кушай, на здоровье. Будь достойно большому народу!
– Всё! Всё ясно! – У қўлларини тепага кўтарди. – Да здравствует
узбекский народ. Древний...
“Асир тушганда, қўл кўтариш ҳам шулардан ўтган-ов... – деб
ўйлади Ултон ва Қобилдан...
...бағоят мамнун бўлди. Йигит жойига қайтар экан, унинг
бўйбастига ҳаваси келиб: – Буниям ичида дарди кўп, – деди. – Лекин
вазмин экан”.
У ўтиришга улгурмасдан Дунё чақирди:
– Хўв йигит! Бу ерга бир ке.
Қобил хокисор тортиб, соғ қўлини кўксига қўйганча келди.
– Ассалом алайкум, янга. – Сўнг Ултон билан Баҳорга ҳам қараган
бўлиб: – Яхши ўтирибсизларми? – деди.
– Раҳмат сенга... – Баҳор ярмига тушган коньяк шишасини
пайпаслаб олиб, бўш пиёлага қуяркан, қўли титраб кетди.
Дунё ҳам бўғилиб:
Do'stlaringiz bilan baham: |