Илло, инсоннинг табиати ўзи – шундоқ тузумни “қабул” қилар
экан.
Тўғри, унга қарши бош кўтаришлар ҳам бўлиб туради: аммо бу
ҳам – табиий ҳол...
– Жуда тўғри айтдингиз, домла! – деб хитоб қилди Хуррам. – Ота-
боболаримизнинг ҳам орзуси шу бўлган у... ғоя!
– Ахир, социализм уни рўёбга чиқаради-ку?
– Чи-қара-ди?
333
– Албатта!
– Домла, ўйлаб гапиринг, салкам олтмиш тўрт йил ўтипти!.. Ахир,
сезилмаяпти-ку? Аксинча, “Тенглик, Адолат” истаганларнинг бурни
қонаяпти... Уни истаб чиққанлардан юз минглаби қамоқларда чириди!
Отилди. “Халқ душмани”, деб...
– Ўша “душман”лар душманлигини бўйнига олганми, йўқми?
Хуррам ғамгин бош ирғади.
– Мен ҳам... “Пахтакор”даги тўпалонда бир ўрисни урдим, деб
бўйнимга олганман...
– Сени қўлингдан келади!
– Эсиз... Ҳамма гапирганда ҳам сиз жим турсангиз бўларди, домла.
Ахир, Олатоғда энг бадном бўлган киши – сиз эмасми? Нима учун?
Ҳақиқатни истаганингиз учун!
– Мен барибир социализмга ишонаман!
– Коммунизмгаям ишонинг. Энди, биродарлар, мен сизларга бир
фактни айтиб бераман!
– Қисқароқ бўлсин, – деди Мунди.
– Бир минут!.. – Хуррам “Тошкент суви”дан ичиб, қўлини кўксига
қўйди. – Бу фактни бу ерда фақат Ултонбек билсалар керак. Биласиз...
– Хўш? – деди Ултон.
– Ўн еттинчи йили Русияда Октябрь Инқилоби бўлди. Бўлди. У
инқилобмиди, давлат тўнтаришимиди – билмайман... Аммо Фрунзе
бошлиқ Қизил Армия Бухоро чегарасига келиб тўхтагандан кейин
амирлик билан уруш чиқаришга баҳона излаганини биласизларми? –
Зокир Ўринов яна дик этиб турган эди, Хуррам пешонасига бир урди. –
Do'stlaringiz bilan baham: |