кенглик билан хотима қилмоққа ўтди:
– Илоҳо, парвардигоро, ушбу муборак Тиловати Қуръон савобини
жамики пайғамбарлар, авлиёлар руҳларига, жамики аҳли мўминга ва
шу ерда ётган ғарибу ғураболарнинг руҳи покларига фисабиллоҳ
бахшида қилдик.
Ниҳоят Ултоннинг онаси шаънига айтди:
– Муҳтарам оналарининг арвоҳлари шод бўлсин. Ултонбойнинг
қалбида нимаики ният-орзулари бўлса, Аллоҳ таоло ижобат қилган
бўлсин...
– Омин.
Фотиҳа ўқилди.
Зикриёхон домла ўрнидан қўзғолар экан, бошқалар ҳам туришди.
– Тақсир, бир узрли сўровимиз бор, – деб қолди шу пайт Абдуқаюм.
Домла яна ерга тикилиб:
– Сўранг, – деди.
– Мана шу гулдастани...
– Қўйинг-қўйинг, – деди домла. Ва мийиғида билинар-билинмас
жилмайди. – Қабрга гул қўйиш Исо Алайҳиссаломнинг умматларига
хос. Аммо биз ҳам қўйганмиз.
Гулдастани Баҳорга бераётган Абдуқаюм:
– Сиз қўйсангиз? – деди.
– Ҳа, Қолимда. Бир ўрис руҳонийси... дўстимиз қазо қилганида
қўйганмиз. Василка деган чечак бўлади, гунафшага ўхшайди.
– Вой, қандай яхши, – шивирлади Баҳор ва туйқус ҳайратланиб
Ултонга қаради. – Қанақа Қолим?
– Кейин айтаман, – деди Ултон.
– Вот, это да-а, – деди Дунё. – Домлаям зеклардан экан-да?
– Худди шундай.
– Бечора.
271
– Баҳор...
Баҳор ҳар нав атиргуллардан жамланган дастани Абдуқаюм
кўрсатган жойга – қабрнинг ёнбошига қўйди-да, кўзи ғилқ ёшга тўлиб,
тисланди.
Ултон ҳам нимадир қилмоқчи бўлди. Нима? Билолмади ва:
– Раҳмат, домла, ҳаммангизга раҳмат, – деди.
61
Булар айвонга етишганда, қария зинадан чиққан эди. У қўл
Do'stlaringiz bilan baham: |