зўриқиб- чайқалиб туриб кетди Мунди. – Кетсанг, бошингни олиб! Шу
дунёни сенларга бердим, деб...
– Қаерга? – сўради Собир.
– Гўрга! Йўқ... Гўрдан ҳам топишади... Эй, бу ерда “қулоқ” йўқми,
Ултонжон?
Ултон бош чайқади. Собир:
– Бо-ор, – деди. – Деворниям қулоғи бор, дейдилар-ку?
– Тек ўтирасанми, йўқми?
– Кечирасиз, устоз.
– Ҳе, устозинг ўлиб, кўчада қол! – Мунди эшикдан Олатоғ томонга
242
қараб, чуқур хўрсинди.
Ултон жим: нима дейишини билмас... лол-ҳайрон ва аламда эдики,
ўзини шундоқ ерга ташласа-да, кўзларини юмса. Сўнг ҳамма нарсани
унутса...
– Тавба, – деди у бир маҳал. – Бундай жаҳолатни... олам кўрмаган.
Шунда қандайдир тарих китобида ўқигани бир ҳолат хотирига келиб
қолди. – Қадрдонлар, – деди овозини кўтариб. – Туркистон генерал-
губернатори ўзимизнинг бойларимиз иштирокидаги бир базмда битта
бойнинг боласи курашиш учун унга қўл узатганда, губернатор қўлни
олмайди... Ҳа-ҳа. Русия бизни биринчи марта босиб олганидан кейин...
Тошкентда... “Йўқ, болам, – дейди у. – Мен бегонаман. Ғайридинман.
Сен сарт бўлиб, мусулмон бўлиб қолавер!”
– Ў-ў, қизиқ-ку! – деди Мунди.
– Бу гапи билан у ҳоким: “Сизлар Ғарб цивилизациясига
яқинлашманглар!” демоқчи бўлади. Бу – ашаддий колонизаторнинг
гапи эди.
– Лекин...
– Шошманг, – давом этди Ултон. – Бу ҳаракатда, ҳа, ўзлигингни
унутма, деган гап ҳам бор... Аммо бу – маневр эди. Аслида мақсад ерли
халқни русларга қизиқтириш, оқибат руслаштириш эди.
– Яшанг! – деди Мунди. – Мана шу “секретний хат” ҳам... ана шу
мақсадни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |