бориб уни силади.
Собир эса ёлғондакам:
– Ув-в, – деб йиғлай бошлади. – Энди нима қилади Мунди акам?
Ўзлари сени отиб олмоқчи эдилар. Қишда. Жунларинг бир қарич
бўлганда...
– Ёп оғзингни, гўдак! – деди Мунди. – Ултонжон, милтиқ борми?
– Вой-во-ой, – деб ёғоч курсига ўтира қолди Собир. – Мен-мен...
ўзим отиб олиб, сизга обориб бермоқчи эдим. Болаларингиз юпун.
Қишдаям бир кўйлакда юришади...
Мунди пиқиллаб кулиб:
– Сен одам бўласан, – деди. А, Ултонжон? Аммо лекин шу бола
ўсаяпти!
– Ўссин, ўссин, – деб қўйди Ултон. – Мунди, ўтиринг. Хўш, нима
олиб келай, нима ейсизлар? – Шу гап оғзидан чиқиши замон
Мустафоқул амакининг ўтган кунги илтимоси эсига тушиб кетди. – Ёки
239
чойхонага борамизми?
– Тузук гапиринг. Уят бўлади-е, Ултонжон... – деди Мунди. –
Шундай кунда... – Катга ўтирди-ю, турасолиб, бошқа курсига чўкди. –
Ултонжон, бир фотиҳа қилайлик, биз кетамиз.
– Энди келдинглар-у... – Ултон ўтирди. Фотиҳа ўқилгач: – Боққа
тушамизми? Сувнинг бўйига, – деди.
– Иш бор, – жиддий ирғалди Мунди. – Бугун материал
туширишимиз керак.
– Ҳа, – деди Собир ҳам, – Опаям илтимос қилган.
– Опангни эсламай тур! – силтаб ташлади Мунди. – Опа эмиш...
Гапираверади-да у!
– Сизга Бўтабой Сўпининг гапи бўлса – гап-а?
– Албатта! – деди Мунди пишиллаб. – А-ахир, у менга... бериб
туради. Яшириб нима қиламан, Ултонжон? У тўнғиз еганда, мен оч
ўтиришим керакми?
Ултон чуқур нафас олиш баҳонасида хўрсинди: рост, вилоят
газетаси редакциясида ҳам азбаройи тирикчилик ғамида айрим хўжалик
бошлиқларини мақтайдиган ходимлар бор эди: камчилигини яшириб.
Do'stlaringiz bilan baham: |