ФАХР БИЛАН ТИЛГА ОЛАМИЗ
Айримлар етук инсонлар катта шаҳарда етишиб чиқади деб ҳисоблайди. Аммо, кўпчилик билмайдиган, бормаган, номи танилмаган кичик гўшалардан ҳам таниқли инсонлар туғилиб ўсади. Қайсидир бир соҳани пухта эгаллаб, етук олим ёки мутахассис бўлиб танилиб, туғилиб ўсган гўшасининг номини бутун мамлакатга танитади.
--- Бизнинг мактабда ўқиб таълим ва тарбия олган ҳамқишлоқларимиздан республика ва хорижий давлатларда ҳам номи таниқли бўлган атоқли кишилар чиққан, --- деди Баландосмон қишлоғидаги 21-ўрта мактаб директори Жўрақул Азимов. --- Мамлакатимиз илму фанига муносиб ҳисса қўшиб, ўзидан кўплаб шогирдлар қолдирган профессорлар Абдураҳмон Ражабов, Жўлибой Элтазаров, Ғулом Бекмирзаев, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш йўлида фидойиларча хизмат қилган полковниклар Раббим Сайфулов, Янгибой Темиров, Алишер Мирзаев, подполковниклар Мамадамин Бурхонов, ...
Булар орасида техника фанлари доктори, профессор Абдураҳмон Ражабовни алоҳида тилга олса арзийди. Бу инсон кўп йиллар Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида талабларга дарс бериб, яна раҳбар лавозимларида ишлаб, кўплаб ҳамқишлоқларини ҳам илм олишга даъват қилиб, уларни олий маълумотли мутахассис бўлиб етишларида беминнат кўмак берган, ёшларни ўз бағрига олганди.
Абдураҳмон Ражабов инсонга бўлган меҳр-оқибати ва камтаринлиги туфайли қишлоқдаги яқин қариндошлари ҳамда ўзидан каттаю кичиклар орасида ҳурматга сазовор бўлди. Масалан, қишлоққа ташриф буюрганда сўзсиз амакилари ва яқин қариндошлари хонадонида бўлар, қисқа бўлса-да суҳбат қурарди. Жумладан, Ибойдулла Тўлаганов, Пўлат Сояқулов, Туруш Абдуллаев, Ахмад Шойимов, Абдулла Суяров, Амир Рустамов ва Бўстон Нахаловлар хонадонида бўлишни ўзига раво кўрган.
Абдурахмон Ражабов қишлоқдаги ўзи таклиф қилинган турли тадбирларга асло ёлғиз ташриф буюрмаган. Мисол тариқасида укаси Ғофур Ражабовнинг уйланиш тўйида Ўзбекистон телерадио компаниясининг сухандони Фарҳод Бобожонов ҳамда лирик хонанда Дадахон Хасановларни ўзи билан бирга олиб келган. Шунингдек, ҳамқишлоқлари Пўлат Сояқулов, Жўлибой Элтазаров, Ибойдулла Тўлаганов, Туруш Абдуллаев, Аҳмад Шойимов, Самад Тангриев, Нормат Тангриев, Раҳмат Хайитбоев ҳамда Ҳазрат Одилов каби ўзидан катта ва кичик ёшдаги инсонларнинг тадбирларида ре6спубликамизнинг таниқли кишилари, ёзувчи Мамадали Махмудов, олий тоифали сухандон Фарход Бобожонов ва шоир Азим Суюнлар билан иштирок этган.
Абдураҳмон Ражабов қишлоқдаги тадбирларда иштриок этар экан ҳамқишлоқлари билан суҳбат қургиси улар билан гурунглашиши, қишлоқ хаёти билан танишгиси келарди. Тўйларда даврада дастурхон атрофида ўтириб, ҳамма билан самимий хол-ахвол сўрашиб, уларнинг кўнглинир олишга ҳаракат қиларди.
Абдураҳмон Ражабов Фориш туманидаги бир қатор инсонларнинг билимли бўлишига сабабчи бўлган шахс ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги турли олийгохларга борганлар учун ўзининг тегишли ўгит-насихатларини ва тўғри маслахатларини берган, Олий ўқув юртларини битирган ёшларни турли сохаларнинг иштирокчисию мамлакатимизнинг етук инсони бўлишлигини ўзининг мақсади деб ҳисоблаган. Абитурент пайтидаёқ ёшлар билан суҳбат қургиси, уларнинг билимларини синаб кўргиси келарди. Жумладан, Адиловлар билан савол-жавоб қилиб, олдиндан математик саводхонлигини билиш мақсадида мисол ва масалалардан иборат қўшимча топшириқ бериб, синовдан ўтказган.
Шуни алоҳида айтиш мумкинки, Абдураҳмон Ражабов қишлоқдаги бирор инсонни қаттиқроқ койиб, қўпол сўз ишлатмаган олийжаноб, инсонпарвар ва камтарин инсон эди. Шунинг учун ҳам уни фахр билан тилга оламиз.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |