Одами эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами. Алишер навоий



Download 55,38 Kb.
bet5/11
Sana20.07.2022
Hajmi55,38 Kb.
#828308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ҳамқишлоқлар (1)

ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
Немис шоири Гёте “Чин юракдан аждодларини ёдлайдиган киши хушбахтдир” деб ёзганди. Халқимиз тарихи бир неча минг йилларни ўз ичига олади. Ўзбек халқи яна бир қанча уруғлардан иборатки, олимларимиз кўп йиллардан бери уларни ўрганиб, тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Биздан кейинги авлод ҳам халқимиз тарихини ўрганиб, биз билмаган қирраларини очиб беради, албатта. Шунингдек, профессор Абдураҳмон ака Ражабов туғилиб ўсган гўшанинг ҳам ўз тарихи бор. Филология фанлари доктори, профессор Жўлибой ЭЛТАЗАРОВдан ҳамқишлоғи Абдураҳмон Ражабов ҳақида билгандарини айтиб беришни сўрадик. Ҳурматли олим, ҳозирда “Ипак йўли” Туризм халқаро университетининг биринчи проректори вазифасида фаолият кўрсатмоқда. Профессор гапни узоқ ўтмиш ҳақидаги хотира китобидан бир парча келтиришдан бошлади:
--- Биз туғилиб ўсган, киндик қонимиз тўкилган жой --- Жиззах вилояти (аввал Самарқанд, кейин Сирдарё вилояти) Фориш тумани Осмонсой қишлоқ фуқаролар йиғини Баландосмон қишлоғидир. Бу қишлоқнинг камида тўрт юз йиллик тарихи бор. Бу ҳудудлар рус истилосига қадар Бухоро амирлигининг Боғдон беклигига қараган. Қишлоқда яшайдиган аҳоли ўзбек уруғлари вакилларидан Бухоро амирлигидаги этник-миграцион жараёнлар якуни сифатида шаклланган. Бу ерда турк ва манғит уруғларининг вакиллари уларнинг турли шаҳобчалари номини олган ҳолда яшайди.
Самарқандлик олим А. Маликовнинг таълимотига кўра манғит ва бошқа туркий уруғларнинг ҳозирги Фориш-Боғдон ҳудудларига келиб жойлашиши Буюк ипак йўлининг Абдуллахон даврида гуллаб-яшнайди. Абдуллахон бандининг қурилиши(1580 йиллар) билан, шунингдек, хонликдаги сулолалар ўзгариши, аҳолини кўчириш, жойлаштириш сиёсати билан боғлиқ. Тумандаги бир неча қишлоқда яшайдиган тожиклар ҳам ана шу сиёсий-ижтимоий жараёнлар натижасида бу ҳудудларга келиб жойлашган.
Камина ва қишлоқда яшовчи аксарият нуфузга мансуб бўлган турк уруғи эса тарихчи Заки Валидий Тўғон, ёзувчи Нурали Қобилнинг фикрича, Соҳибқирон Амир Темур мансуб ўлган турк-барлос уруғининг бир парчаси бўлиб, бу ерларга қарийиб 250 йиллар олдин Бахмал(Қорақишлоқ)дан келиб қолган. Улар ҳзир Боғдон шаҳарчаси деб ном олган Янгиқишлоққа асос соладилар(ҳозирги Кўҳнабозор қишлоғи ҳудудларида). Кейинчалик эса Фориш-Боғдон, Самарқанднинг Челак тумани қишлоқларига тарқаб, жойлашадилар.
Собиқ Иттифоқ даврида Фориш-Боғдоннинг ахолиси 1939-1940 йилларда Челак. Оқдарё ва Наримонов туманларига, Тошкент вилоятининг Чиноз ва Янгийўл туманларига, 1947-1948 йилларда яна Челак, шунингдек, Мирзачўлга, 1956-1957 йилларда Яна Мирзачўл, Еттисой, Ержар, Пахтаоролга кўчирилган. Бизнинг қишлоқдаги кўплаб оилаларнинг Самарқанд, Сирдаё ва Тошкент вилоятларининг бир неча туманларида. Қозоғистоннинг Еттисой, Чордара, туманларида, Тожикистоннинг Зафаробод туманида оғайни-қариндошларнинг яшаётгани бу кўчирма сиёсатининг натижасидир.
Техника фанлари доктори, профессор, машҳур энергетик олим Абдураҳмон Ражабов ҳам бизнинг отадош амакимиз бўлиб, ана шу Баландосмон қишлоғида туғилиб, камолга етган. У киши менинг ва қишлоқдан етишиб чиққан ўнлаб раҳбар кадрларнинг йўлчи-юлдузи, маслаҳатгўйи бўлган эди. Менинг ота-онам Абдураҳмон амакимизни намуна қилиб кўрстар, унга эргашиш ва унинг ортидан боришни насиҳат қилар эдилар.
Ўзлари тўлиқсиз ўрта маълумотли бўлишларига қарамай ота-онам энг кичик ёшимиздан бизга ўқимишли ва олим инсонларни намуна қилиб кўрсатар эдилар. Абдураҳмон амакимиз қатори академиклар Иброҳим Мўминов, Воҳид Абдуллаев, профессорлар Муса Мўминов, Ориф Икромов, Раҳматилла Қўнғиров, Бозорбой Ўринбоевлар ҳақида жуда ёшлигимда, бошланғич мактабда эканимдаёқ эшитгандим.
Абдураҳмон амакимиз “турк” уруғининг вакили сифатида қишлоғимиздан чиққан биринчи олим бўлгани учун у билан фахрланардик. Абдураҳмон ака Тошкентга бориб, институтга киришининг ўзи қишлоқда зўр қувонч бўлган эди. Яна унинг институтни муваффақиятли тугатиб, шу илм даргоҳида ишлаб қолгани, қишлоқдагилар учун илм ўчоғининг эшиклари очилгандай бўлганди. Ҳамқишлоғимизнинг 26 ёшида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилгани нафақат қишлоғимиз умуман туманимиз ҳаётида катта воқеа бўлганди. У яратган қоракўл териларини электр манбаи ёрдамида қуритиш ускунаси айнан Фориш туманимизда синаб кўрилган эди. Бу хусусда газеталарда ёзилганида, газеталарни қўлма-қўл қилиб ўқигандик. Айниқса, телевидение орқали кўрсатилганида халқ орасида бу воқеа бир бора дув-дув гап бўлганди. Халқ хавас билан, ҳайрат билан ёш олимнинг муваффақияларини тилга олар, ўз фарзандининг ютуғи каби ғурур туярди. Ўша пайтларда биз, болалар учун Абдураҳмон ака ҳақиқий қаҳрамон ва кумирга айланган эди.
Айниқса, унинг Москвага номзодлик диссертациясини ёқлагани борганида, унинг ёнида бўлиш учун борган оғайниларининг Масков саргузаштлари ҳали ҳам қишлоқдошларининг ёдида...
1973 йилда Абдураҳмон аканинг ҳимоясида “болелшик” бўлиш учун бир гуруҳ амакилар отланишган. Баландосмонлик бу туркларнинг Москва саёҳати ҳақида қишлоқдаги халқ оғзаки ижодида туркум ҳикоя ва латифалар яратилган-ки, улардан бирини келтирай.
Амакиларимиз мактаб директори Т. Абдуллаев, сутчилик фермаси ишчиси Амир Рустамов, қурилишда бригадир Раҳмат Ҳайитбоев, Абдураҳмон аканинг укаси Абдужаббор Ражабов белларига пулни тугиб, Москвага боришади. Бу катта шаҳарда уларга бир армани таксичи йўлиқиб, хизматини таклиф этади ва уларни шаҳарни айлантиради. Машинанинг олд ўриндиғида ўтирган Амир ака пулини жакетининг ич, кўкрак чўнтагига солиб олган экан. У йўл-йўлакай ҳудди юраги хуруж қилаётган одамдан бир қўлини кўкрагига қўйиб боради. Бу ҳол ҳожатбарор арманини эътиборсиз қолдирмайди. Ва бундай ҳолатларга кўп дуч келган, албатта. Кўп ўтмай улар манзилга етиб келиб, таксидан тушишади. Амир аканинг қўли ҳамон кўксида бўлган, аммо чўнтакдаги пуллар ғойиб бўлган. Кайфияти тушган амакилар Амир акага 20 рублдан йиғиб беришади. Меҳмонхона ва овқатланиш ҳаражатларини ҳам кўтаришади. Лекин ичидан зил кетган Амир ака Масков сафари тугагунича ўзига келмаган. У фақат бир сўзни “невужели”(наҳотки) сўзини такрорлайверган. У пулни йўқотганига ишонгиси келмаган...
Абдураҳмон амакимиз қишлоқда биринчилар қаторида мотоцикл минганди. Тошкентда ишлаб юрганида аввал “Москвич” кейин “Жигули” автомашинасида қишлоққа келарди. У ҳар гал машина билан қишлоққа келганида, биз болалар машина ортидан чанг-тўзон оралаб чопардик. Унинг бежирим кийимлари, ўзига ярашган жингалак сочи, сопртчилардай бардам ва чаққон юришлари ҳам назаримиздан четда қолмас эди.
Домла кейинги йилларда Самарқандга тез-тез сафар қиладиган бўлиб қолган эди. 2016 йил президентлик сайлови чоғида Абдураҳмон ака сайлов штабининг аъзоси сифатида келганида мен Пастдарҳом туманида тарғиботчи эдим.Телефонда гаплашар эдигу, ҳеч учрашолмасдик. Охирги кун меҳмонхонада корпоратив кечки зиёфатга бормай, мени кутиб турган эканлар, олиб келиб меҳмон қилдим. Мен гоҳида “силаб” гоҳида “сенлаб” гаплашар эди.
--- Ўйингни кўрволганим яхши вўлди, энди Самарқандга келсам тўғри келавераман, --- дедилар фориш шевасида.
Абдураҳмон аканинг Тайлоқда давлат гранти бўйича ҳамкорлари бор эди. Ундан ташқари қудаси Тўрақул Йўлдошев 2017 йилда вафот этгач, унинг барча маъракаларида қатнашиш учун келиб турди. Абдураҳмон аканинг жуда оқибатли эканларини шундан билса бўлади. Ҳар келганларида хабар берар, гоҳида бирга борардим, зарур ишим бўлиб қолса шогирдларни у кишига ҳамроҳ қилиб юборардим. Уйга келганларида тун оққунча суҳбат қурардик, гапимиз томом бўлмасди. Охирги марта 2019 йил кўкламда тезюрар поезд билан келган эдилар. Бирга Иштихонга бордик, қайтишда куёвининг машинасида кетдилар. Бу охирги кўришувимиз эканини икковимиз ҳам билмаганмиз, албатта.
Ҳаёт ҳамиша тасаввурларимиз, фикрларимиз, одатларимизга ўзгартиш киритиб боради. Бу ҳаёт деган муаллимнинг диалектикасидан келиб чиқади. Турмушнинг реалитетлари ҳар нарсани вақти-соати билан ўзгартирди, лекин илм-фан йўлида илгарилаш қароримга таъсир қилмади. Бунинг учун бир инқилоб йўлбошчиси айтгандай “ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш” лозим эканини тушунар ва бунга интилар эдим. Шунингдек, яна бир англаганим шуки, болаликда фарзандларингиз келажак орзу ҳаёлларини қурар экан, “тезда машҳур ва бой-бадавлат бўлиб кетиш” имкони сақлайдиган касбларни реклама қилишдан ўзини тийиш лозим. Ҳамманинг прокурор, ваколатли органлар ходими, ҳоким, судъя бўлиши шарт эмас. Ҳамма бизнесмен бўлиши ҳам керак эмас. Бошқа тарафдан, ҳатто ҳозиргача ёшлар учун жозибадор бўлган касблар ва бу касб эгалари аста-секин конститутсионал рамкага қайтмоқда. Бугун ўзини давлат ва қонун деб билганлар, эртаси куни ўзлари кеча қўрқитган ва ҳақорат қилганларнинг ҳолига тушиши мумкинлигини ҳаётда кўп кўрдик... Меҳнатсиз, адолатсиз, ҳақиқатсиз эришилган мансаблар, топилган бойликлар ўткинчидир. Ўқитувчи, шифокор, муҳандис, иқтисодчининг... хуллас, ҳалол меҳнат қилган ва яшаган ҳар кимнинг жамиятдаги ўрни барқарордир, шарафлидир.
Профессор Абдураҳмон Ражабов ана шундай муқаддас мураббийлик касбини танлаган. Бу касбда ярим аср узлуксиз ишлаб, Ўзбекистон иқтисодиётининг энергетика секторига ўн мингларча кадр тайёрлаб беришда фаол иштирок этган. Бу заҳматкаш инсон ҳеч қачон устоз ва мураббийлик шаънига доғ туширмаган, юқори савияли олим эди. Амакимиз уни билган ва таниганлар хотирасида айнан ана шу профил билан сақланиб қолади.
***

Download 55,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish