Одами эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами. Алишер навоий



Download 55,38 Kb.
bet1/11
Sana20.07.2022
Hajmi55,38 Kb.
#828308
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ҳамқишлоқлар (1)



Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Алишер НАВОИЙ

ҲАМҚИШЛОҚЛАРИМ, ЯҚИНЛАРИМ,


ҚАДРДОНЛАРИМ

ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАРГА БОЙ
Асрор Одилов Баландосмон қишлоғининг энг ҳурматли кишиларидан бири. Унинг бутун умри ана шу қишлоқда ўтмоқда. Бутун фаолиятини эса педагогликка бағишлаган. Дастлаб шу қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилган, кейин мактаб илмий бўлим мудири бўлган. Ундан таълим олиб, тарбия топган ҳамқишлоқларидан кўпчилиги олий маълумотли утахассис бўлиб етишди ва айни кунларда турли жабҳаларда ишламоқда.
--- Мен Абдураҳмон билан тенгдошман, --- дея гап бошлади меҳнат фахрийси, кекса педагог Асрор ОДИЛОВ. --- Аммо у билан бир синфда ўқимаганмиз. Абдураҳмон олти ёшида мактабга борган. Отам хўжаликда чўпонлик қиларди. Одатда чўпонлар пода боқиш учун қўрадан-қўрага кўчиб юради. Мен ҳам отам билан бирга бўлардим. Шу сабабли мактабга ўз вақтида боролмай саккиз ёшимда биринчи синфга қабул қилинганман.
Бешинчи синфга қишлоқдошлар билан бирга Осмонсой қишлоғидаги мактабга қатнашга тўғри келган. Бу пайтда Абдураҳмон еттинчи синфда ўқирди. У бизни мактабга бошлаб борарди десам муболаға эмас. Куз, баҳор ойларида кунлар иссиқ ва узоқ бўлгани учун куннинг ёруғ пайтида мактабга бориларди. Абдураҳмон болаларни ўйинқароқлик қилмасдан илдам-илдам юриб тезроқ мактабга етиб олишимизга шошилтирарди. Кеч куз ва қишда эса тонг қоронғусида йўлга чиқардик. Катта ёшдаги болалар қўлларига керосин шимдирилган латтани темир ёки қаттиқ симнинг учига боғлаб ёқиб оларди ва йўл бошларди. Кўпинча машъалани Абдураҳмон кўтариб олар ва болаларни тез-тез юришга ундарди. У пайтдаги ўнқир-чўнқир йўллардан қоронғуда эмас, кундузда ҳам юриш оғир эди. Гоҳида сувга тушиб кетардик, гоҳида сирпаниб йиқилиб тушардик. Лекин бир амаллаб мактабга етиб борардик. Энг қизиғи қишлоғимиз болалари дарсга кечга қолмай борарди.
Мен ўн биринчи синфни тугаллаётганимда Абдураҳмон институтнинг юқори курсида ўқирди. Мактабнинг битирув имтихонлари давом этаётганда Абдураҳмон шаҳардан қишлоққа келиб қолди. Кечки пайт уларнинг уйига бордим. Икковимиз ярим тунгача суҳбатлашиб ўтирдик. Кейин мен:
--- Ўртоқ, эртага физикадан имтихоним бор. Уйга бориб бироз тайёрланай, --- дедим.
Абдураҳмон мендан ажралгиси келмай:
--- Физика китобларингни олиб кел, бирга тайёрлаймиз, --- деди.
У даврларда мактабнинг юқори синфлари учун физика дарслиги уч қисмли, учта китобдан иборат бўларди. Мен уйга бориб, физика дарслигининг ҳар учала қисмини олиб келдим. Абдураҳмон мавзулар бўйича менга савол берар, мен жавоб берардим. Жавоб қониқарли бўлмаса, эринмай ўзи жавобини айтарди. У жавобларни шундай тушунтирардики, мен гўё ўқитувчи билан савол жавоб қилаётгандай эдим. Абдураҳмоннинг билимига, нутқининг равонлигига хайратланардим. Ўша куни тонггача имтихонга тайёргарлик кўрдик. Эрталаб уйга бориб, нонушта қилиб, кийиниб мактабга, имтихон топширишга кетдим.
Битирув имтихонида бир эмас тўрт-беш нафар ўқитувчидан иборат комиссия аъзолари ўтирарди. Имтихон саволлари мен яхши билган мавзуларда эканлигидан суюниб кетдим. Жавоб бериш учун доскага чиққанимда кўзим очик эшикдан дўстим Абдураҳмоннинг кулиб турган юзига тушди. Ўртоғимнинг мени кузатиб тургани мадад бўлдими, саволларга дадил-дадил жавоб бердим. Абдураҳмон ҳар гал жавоб берганимдан кейин бош бормоғини кўрсатиб, қойил қилдинг дегандай кулиб турарди. Саволларга жавоб бериб бўлганимдан кейин яна эшикка қарадим, Абдураҳмон яна кулиб туриб, беш панжасини очиб кўрсатди. Ҳақиқатдан ҳам имтихондан беш баҳога ўтдим. Агар бир ўзим тайёрланганимда мавзуларни аъло баҳога ўзлаштириб ололмасдим, балки. Ҳар холда дўстимнинг менга берган ёрдами туфайли имтихондан аъло баҳо олдим.
Абдураҳмон табиатан кулги, хазил мутойибани ҳам ўрнига қўярди. Мен мактабни битириб Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига ҳужжат топширгандим. Кириш имтихонларидан ўтолмадим. Ўша йили куздаёқ армия сафига чақирилдим. Бир йил ўтиб, менга таътилга рухсат беришди. Самолётда Тошкентга келиб, дўстим Абдураҳмоннинг квартирасига бордим. У пайтда дўстим шаҳарнинг Гоголь кўчасидаги уйларнинг бирида яшарди. У билан бирга яна бир қишлоқдошимиз Баҳром Холбоев билан бирга тураркан. Укам Акром ҳам институтга кирган бўлиб, пахта ҳашарида экан. Укамни чақириб олдик. Абдураҳмон, мен ва укам Форишга қишлоққа жўнадик. Жиззахга келиб халқ тили билан айтганда “Уазик” автомашинасини кира қилиб Осмонсойгача бордик. У ерда биз учун қадрдон, қариндошимиз Тоштемир ака Ибратовни кўрадиган бўлдик. Абдураҳмон менга аскарлик кийимингни еч деди ва ўзининг костюмини менга берди. Фуражкамни ҳам кийиб олди. Тоштемир аканинг уйига борганимизда кун анча қоронғу бўлиб қолганди. Эшикни тақиллатдим овоз келгач, укам ўзини таништириб:
--- Асрор акам армиядан келибди, шу ерда, --- деди.
Тоштемир ака эшикни очди ва аскар кийимини кийган Абдураҳмон билан кучоқлашиб кўришди. Укам билан кўришди кейин менга қўл учини бериб:
--- Келинг меҳмон, --- деди ва ичкарига бошлади.
Уйга кирдик, дастурхон ёзилди, янгам, яъни Тоштемир аканинг хотини чой олиб келди. У чойни Абдураҳмонга узатиб, унинг чеҳрасига қараб:
--- Асрор қани? --- деди ҳайрон бўлиб.
Абдураҳмон кулиб мени кўрсатди. Тоштемир ака:
--- Оббо қурғурларей, --- деб ўрнидан туриб мени қучоқлади.
Бироз ўтириб, Тоштемир аканинг соддалигидан кулиб, ўрнимиздан турдик ва қишлоққа йўл олдик.
Мен кўп йиллар педогоглик қилдим. Ҳаётим давомида кўплаб инсонлар, ҳар хил касбдаги кишилар билан мулоқот қилдим, учрашдим, суҳбатлашдим, дўстлашдим. Аммо, Абдураҳмон каби зукко билимдон, атрофдагиларга эътиборли яна дўстлари ва қариндошлар, қишлоқдошларига нисбатан ҳимматли инсонни учратмадим. Мен Абдураҳмоннинг болалигидан бошлаб бирор кишига баланд овозда гапирганини, жанжаллашганининг гувоҳи бўлмаганман. Давраларда мулойимлик билан паст овозда ўз фикрини баён этар, кимдир гапираётган бўлса ҳеч қачон унинг гапини бўлмас, ҳар бир гапи маъноли бўларди. Шунинг учун у гапирганида атрофдагилар бутун вужуди билан тингларди. Дўстимнинг яна бир ибратли хислати одам ажратмасди. Мурожаат қилганларга бир хил муомалада бўларди. Унинг атоқли олим даражасига етишишида инсоний хислатларининг ҳам ўрни бор, албатта. Менимча Аллоҳ ўзининг энг суйган бандаларига ана шундай ҳислатларни ато этса керак.
Мен Абдураҳмон билан ҳамқишоқ бўлганим, унинг олимлиги учунгина эмас, инсоний фазилатларга бой тенгдошим бўлгани учун ҳам фахрланаман.
***

Download 55,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish