Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми



Download 222 Kb.
bet1/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши


Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Режа:




  1. Новда ҳақида умумий тушунча

  2. Барг морфологияси

  3. Поя новданинг ўқ қисми

  4. Поянинг иккиламчи қалинлашиши

  5. Новдалар тизимининг пайдо бўлиши, ўсиши ва шохланиши

  6. Тўпгуллар

  7. Шакли ўзгарган новдалар

Новда ҳақида умумий тушунча

Новда - юксак ўсимликларнинг вегетатив органи бўлиб, поя, барг ва куртаклардан ташкил топган. Новда илдиз каби учки меристемадан ҳосил бўлган бирдан – бир органдир. Новда илдизга нисбатан мураккаброқ тузилишга эга бўлиб, тараққиётининг бошланғич этапларидаёқ махсус органларга: бўғимларга, бўғим оралиқларига – метамерларга, ён органларга – барглар ва куртакларга шаклланади.


Новдаларнинг асосий вазифаси ўтказувчанлик, таянч ва озиқ моддаларни тўплашдир. Баргларда фотосинтез жараёни натижасида сентезланган органик моддалар поянинг флоэма ўтказувчи найлари орқали ўсаётган баргларга, поянинг ўзига, илдизга, гулларга, уруғ ва меваларга боради.
Новдаларнинг илдизлардан фарқи уларда бўғимларнинг бўлиши ва баргларни ҳосил қилишидир.
Поялардан баргларнинг ҳосил бўлган жойига бўғимлар дейилади. Баъзи ўсимликлар гуруҳларининг (буғдойдошларда, қирқбўғимдошларда, чиннигулдошларда) пояларида бўғимлар жуда яхши ажралиб туради. Баъзи ўсимликларда эса бўғимлар унчалик яхши билинмайди. Агар барглар асоси билан бўғимларни тўлиқ ўраб турса, бундай бўғимларга ёпиқ бўғимлар дейилади, тўлиқ ўрамаса очиқ бўғимлар дейилади. Иккита бўғимлар оралиғидаги масофа бўғим оралиғи дейилади. Одатда, новдаларда бир неча, баъзида жуда кўп бўғимлар ва бўғим оралиқлари мавжуд бўлиб, улар новдалар бўйлаб такрорланиб боради, яъни новдалар метамерлик тузилишга эга бўладилар.
Ўсимликларнинг муртакдан ҳосил бўлган новдаси унинг асосий новдаси бўлиб, биринчи тартибли новда дейилади, унинг учки томонида новданинг барча метамерлари ҳосил бўладиган куртак жойлашган. Учки куртак сақланар экан ундан янги метамерлар пайдо бўлиб новда бўйига ўсиш хусусиятига эга бўлади.
Учки куртаклардан ташқари новдаларда ён куртаклар ҳам мавжуд бўлиб, бўғимларнинг юқорисида барг қўлтиғида пайдо бўлади. Демак, новданинг ҳар бир метамери баргли, куртакли бўғимдан ва ундан пастда жойлашган бўғим оралиғидан ташкил топган.
Ён куртаклардан ён новдалар шаклланади ва ўсимликларда шохланиш вужудга келади. Шохланиш ўсимликларнинг ҳаво муҳити билан алоқа ҳажмини кенгайтиради. Натижада новдалар системасида асосий (I-тартибли), ён (II-тартибли) ундан учинчи тартибли ва ҳакозо тартибли новдалар пайдо бўлади. Ҳар бир тартибли новда ўзининг ўсувчи учки куртагига ва унинг ўсиш конусига эга бўлиб, у куртак сақланар экан, новдалар ўсишини давом эттирадилар.
Куртак. Куртак - бошланғич ҳали ёзилмаган новдадир. У вегетатив новданинг ўсиш конуси билан тамомланувчи асосий ўқдан, унда навбатма-навбат (бирининг устига иккинчиси) жойлашган турли ёшдаги бошланғич баргчалардан (бошланғич метамерларининг йиғиндисидан) ташкил топган. Ташқи (пастки) баргчалар марказга томон турлича узунликда ўсиб, ичкарида жойлашган бошланғич баргчаларга ва ўсиш конусига эгилиб, уни қоплаб туради. Бўғим оралиғи чўзилиб улгурмаганлиги сабабли куртакда бўғимлар жуда қисқа бўлиб жойлашган. Ёш баргчаларнинг қўлтиқларида ён куртакчалар пайдо бўлади.
Ўсимликларда вегетатив куртаклардан ташқари вегетатив – генератив куртаклар ҳам бўлиб, буларда вегетатив метамерлар билан биргаликда ўсиш конуси бошланғич гул ёки тўп гулга айланган бўлади. Бундай куртаклар кўпинча ўт ўсимликларга хос бўлиб, дарахтсимон ўсимликларда ҳам учраб туради. Баъзи куртаклар сирен, маржон дарахти, фақат генератив ёки гул куртаклари бўлиб, тўп гулларни ҳосил қилади. Уларда яшил ассимиляция қилувчи барг бошланғичлари ривожланмасдан (олча) фақат гул ривожланади ва ғунча деб аталади. Куртакларни ташқи томонидаги тангача барглар ички меристематик қисмларни қуриб кетишдан ва баҳордаги ҳароратнинг бирдан пасайиб кетишидан сақлайди. Баъзи дарахтларнинг куртакларини тангача барглари қалин этли, зич ва қалин туклар билан қопланган
бўлади, ёки смола, бальзам каби моддаларни ажратиб ҳимоя вазифасини бажаради. Бундай куртакларни ёпиқ куртаклар деб аталади (эман, жука, маржон дарахтлари). Баъзи ўртача иқлимга жойлардаги дарахтларнинг куртаклари ташқи томондан махсус шакли ўзгарган тангача барглар билан қопланмаган бўлиб очиқ куртаклар дейилади (қайин, қизил себарга ва бошқалар).
Баъзи ўсимликларда куртаклар пайдо бўлгандан кейин кўп йиллар давомида ҳаракатга келмайди шунинг учун уларни тинимдаги куртаклар дейилади.



Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish