Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми



Download 222 Kb.
bet8/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Пояларнинг анатомик тузилиши. Пояларнинг анатомик тузилиши бажарадиган вазифасига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Пояда ўта мураккаб тўқималар системаси ривожланиб барча органларни ўзаро боғлайди. Механик тўқималар поянинг таянчи ҳисобланади. Поя ва новда доимо ўсиб янги органларни ҳосил қилиб туради, шунинг учун уларнинг ўсишини “очиқ” система деб қаралади.
Пояда ҳам илдиз каби меристемалар тизими мавжуд бўлиб, поянинг бўйига ва энига ўсишини таъминлайди. Лекин поянинг апикал меристемасидан тўқималар доимо кетма-кет акропетал ҳолатда ҳосил бўлмайди ва шу билан илдиздан фарқ қилади. Бу ҳолатни шундай тушунтириш мумкин, поянинг апексида кетма-кет бошланғич барглар пайдо бўлиб, эрта бўғимлар шаклланади, лекин бўғим оралиқларини ривожланиши эса кечикади. Кўп вақтда ёш бўғимлар асосидаги интеркаляр меристемадан ҳосил бўладиган доимий тўқималар ва бўғим оралиқларининг ўсиши анча узоққа чўзилади.
Масалан, бир паллали ўсимликларда апикал меристема тўпгул ҳосил қилишга сарф бўлиб, пояни ўсиши интеркаляр меристемага боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб пояга мураккаб меристемалар: апикал, ён интеркаляр тизими хосдир.
Аввалдан маълум бўлишича поя апексида протодерма ва прокамбий ҳосил бўлиб, улардан эпидерма ва ўтказувчи тўқималар пайдо бўлади. Прокамбий билан протодерма оралиғидаги меристема бирламчи пўстлоққа айланиб, прокамбийдан ичкаридаги асосий меристемадан ўзак ҳосил бўлади.
Поя бирламчи меристеманинг фаолияти натижасида бирламчи тузилишга эга бўлади. Поянинг бирламчи тузилиши узоқ вақт сақланиши мумкин, агар прокамбий ичида камбий ҳосил бўлса, у вақтда пояда камбийдан иккиламчи тўқималар ҳосил бўлиб, поя иккиламчи тузилишга ўтади. Поя йўғонлашиб борган сари эпидерма ва бирламчи пўстлоқ ҳужайралари ўлиб, ўрнига перидерма пайдо бўлади.
Пояда бирламчи тўқималарнинг жойланиши. Бирламчи тузилишга эга бўлган пояда марказий цилиндир ва бирламчи пўстлоқ мавжуд бўлиб, илдиздан бирламчи пўстлоқни устки томонидан оғизчаларга эга бўлган, эпидерма билан қопланишидан фарқ қилади. Пояда тўқималарнинг жойланиши турлича бўлади (54-расм). Бирламчи пўстлоқ таркибига: хлоренхима, механик тўқима, паренхима, ажратувчи тўқима ва бошқа бир қанча тўқималар кириши мумкин. Хлоренхима фотосинтезга қулай бўлиши учун эпидерма тагида жойлашиб, колленхима ёки склеренхима билан навбатлашиб келиши мумкин.
Поянинг марказий цилиндри анча мураккаб тузилишга эга. Бирламчи ўтказувчи тўқималар, ўтказувчи найлар бойламини ҳосил қилади. Бойламлар паренхима билан бир – бирларидан ажралиб туради. Бирламчи ксилема ўзак яқинида, бирламчи флоэма эса ксилемадан ташқарида пўстлоқ яқинида жойлашади. Баъзида пояда ички флоема ҳам пайдо бўлиб, ксилема билан ўзак оралиғида жойлашади. Ички флоэма бойлам таркибига ҳам кириши (қовоқ пояси) ёки айрим бойлам ҳосил қилиши ҳам мумкин, баъзида туташ халқа ҳосил қилиши мумкин.
Баъзи ўсимликларда ташқи флоэманинг ўтказувчи элементлари билан пўстлоқ оралиғида толалар пайдо бўлади. Толалар туташ ҳалқа тарзида ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб бойламлар яқинида шаклланади ва толали най тўдаларидан ташкил топган бойлам дейилади. Толалар бирламчи флоэмалардан пайдо бўлади.
Ўтказувчи тўқималардан ичкарида паренхима ҳужайраларидан ташкил топган ўзак ётади. Баъзида ўзак ҳужайраларида озиқа моддалар тўпланади ёки ҳужайралар оралиғида идеобластлар жойлашган бўлиб танин, шилимшиқ ва бошқа моддаларни сақлайди, баъзида ҳаво бўшлиқлари пайдо бўлади.
Баргларнинг ўтказувчи тўқималари пояларга ўтиб давом этади. Новданинг умумий ўтказувчи тўқималар тизими апексида – метамерлар (барг, бўғим, куртак) шаклланган вақтидан бошлаб пайдо бўлади. Ривожланаётган баргнинг прокамбий бойламлари поя бўғими орқали ўтиб, марказий цилиндирдаги бойламлар билан қўшилади ва синтетик бойламларни ҳосил қилади (55-расм). Бўғимларнинг анатомик тузилишини турлича бўлиши барглардаги прокамбий боғламлар сонига ва бўғимда уларнинг қўшилишига боғлиқ бўлади. Пояда марказий цилиндрига кирган барча баргларнинг бойламлари барг излари деб аталади. Барг изларини узунлиги барг асосидан пояга киргангача бўлган масофа билан ўлчанади. Баъзида барг излари тез пояга киради, баъзида бир неча бўғимларгача тушиб кейин ўтказувчи тўқималари билан бирлашади.
Барг излари 1-2-3 ёки кўп бойламли бўлиши мумкин. Бойламлар поя ўқига, бўғим паренхимаси орқали киради ва барг лакуни деб аталади. Лакунларни сонига қараб бўғимдаги барг излари 1-2-3 ва бошқа лакунли бўлиши мумкин. Барг ва поялардаги ўтказувчи тўқималарнинг ўзаро алоқаси бир қанча сабабларга боғлиқ: 1) баргларнинг пояда жойлашишига; 2) баргларнинг катта кичиклигига; 3) томирланиш типларига боғлиқ ва нодаль анатомияси деб аталади. Нодаль анатомия ўсимликларнинг оила туркуми учун мустаҳкам белги бўлиб ўзаро қариндошликларини аниқлашга ёрдам беради. Ўтказувчи найлар (бирламчи флоэма) – барг излари поянинг юқори қисмида ҳалқа шаклида жойлашади. Синтетик бойламларда камбий жадал ишлайди.



Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish