Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми


Икки уруғ паллали ўсимликлар баргларининг тузилиши



Download 222 Kb.
bet6/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Икки уруғ паллали ўсимликлар баргларининг тузилиши. Барг устки ва остки томондан юпқа тиниқ кутикула билан қопланган эпидерма тўқимаси билан ўралган. Кутикула барг мезофиллини қуёш қиздириб юборишидан сақлайди. Барг эпидермасида ўсимликларнинг турларига яшаш шароитига қараб, ҳар хил сондаги оғизчалар учрайди. Эпидерма тўқимасининг баъзи ҳужайралари оддий ва мураккаб тузилишдаги тукларни ҳосил қилади. Оғизчалар баргларда газлар алмашиниш ва транспирация жараёнларини бошқариб туради.
Баргларнинг устки ва остки эпидермалари оралиғида барг эти мезофилли жойлашган. У бир ёки икки типдаги ассимиляцион тўқималардан яъни устунсимон ёки палисад ва унинг тагида жойлашган, кенг ҳужайра оралиқларига эга бўлган ғовак булутсимон тўқимадан ташкил топган. Устунсимон тўқиманинг ҳужайралари узунасига чўзилган бўлиб, ҳужайра оралиқсиз ёки унча катта бўлмаган оралиқлар ҳосил қилиб жойлашган ва кўп миқдорда хлорапластлар тўплашга мосланган. Устунсимон тўқиманинг ҳужайралари ўсимликларнинг яшаш шароитларига қараб бир неча қатор бўлиши мумкин.
Ғовак тўқиманинг ҳужайралари юмолоқ, овал ва бошқа шаклларда бўлиб, йирик ҳужайра оралиқларига эга. Бу ҳужайраларда хлорапластлар кам миқдорда тўпланиб фотосинтез сустроқ боради. Ғовак паренхима ҳужайралари фотосинтездан ташқари газлар алмашинишида ва транспирацияда қатнашади. Устунсимон ва ғовак ҳужайралардан ташкил топган барг мезофиллига дорсовентрал тип деб, мезофилли бир хил тўқималардан (устунсимон) тўзилган бўлса, изопалисад деб аталади. Агар барг мезофилининг юқориги ва пастки қисмларида устунсимон тўқималар, улар оралиғида ғовак тўқима жойлашган бўлса, изолатералпалисад типдаги мезофилл деб аталади.
Икки паллали ўсимликларда ўтказувчи найлар бойламлари (барг томирлари) ёпиқ типда бўлиб, бир қанча вақт камбий тўқимаси сақланиб туради. Бойламда ксилема найлари баргнинг устки томонига, флоэма найлари эса остки томонига қараб жойлашади. Баъзи ўсимликларда ўтказувчи найлар бойламлари махсус паренхима тўқимаси билан ўралган бўлади. Механик тўқима склеренхима бойламаларини бир ёки икки томондан ёки туташ халқа шаклида ўраб баргни мустаҳкамлигини сақлайди. Баъзи ўсимликларда пастки эпидерманинг тагида асосий бойлам томонга қараб колленхима тўқимаси жойлашган бўлади (лавлагида).

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish