Новда ҳақида умумий тушунча Барг морфологияси Поя новданинг ўқ қисми


Новдаларнинг учки меристемасининг тузилиши ва фаолияти



Download 222 Kb.
bet2/19
Sana03.04.2022
Hajmi222 Kb.
#526682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
botanika mustaqil Новда. Куртаклар. Новдада баргларнинг жойлашиши

Новдаларнинг учки меристемасининг тузилиши ва фаолияти. Куртакнинг учки қисмида новданинг учки меристемаси жойлашиб – апекс дейилади. Апекс актив ишловчи ўсиш маркази бўлиб, новданинг барча органларини ва бирламчи тўқималарни шаклланишини таъминлайди.
Апекснинг доимий янгиланиб туришини таъминловчи манба апикал меристеманинг инициал ҳужайралари бўлиб, апекснинг учки қисмида жойлашган. Новданинг вегетатив апекси, илдиз апкесидан фарқ қилиб, доимо ташқи томонга бошланғич баргчалар бўритмаларини – барг примордияларини (лат. - бошланғич) ҳосил қилади. Улар пастдан юқорига акропетал кетма-кетлик билан пайдо бўлади.
Поя апексининг ўсиш конуси деб номланган учки – дистал қисмида икки қават меристема ҳужайралари яхши кўринади. Ташқи қатордаги ҳужайралар конусининг ташқарисига перпендикуляр (антиклинал) бўлиниб туника деб номланади ва поянинг бирламчи қопловчи тўқима эпидермасини ҳосил қилади. Туниканинг тагида ётган меристема ҳужайраларини корпус деб номланиб, поянинг барча ичкаридаги тўқималарини - пўстлоқ ва марказий цилиндрни ҳосил қилади.
Пояда баргларнинг жойлашиши. Новдаларнинг асосий ўқ қисмида - поясида баргларнинг жойлашиш тартибига филлотаксис (юнон. филлон - барг, таксис - жойлашиш) дейилади.
Баргларнинг пояда жойлашиши қонунияти новда апексининг фаолиятига боғлиқдир.
Баргларнинг поя бўғимларида жойлашиши бир неча хил бўлади:
1) Баргларнинг спиралсимон (навбат билан) жойлашиши – бу ҳолда ҳар бир бўғимда биттадан барг жойлашган бўлиб, новданинг асосидан учки қисмига қараб барглар бириккан бўғимларни тахминан спиралсимон чизиқлар билан туташтириш мумкин. Баргларнинг новдаларда жойлашиши наслдан наслга ўтувчи ирсий белги бўлиб, спирал чизиқларни генетик спираллар дейилади (ток, олма, ғўза ва бошқалар).
2) Баргларнинг икки қатор жойлашиши – бу ҳолда ҳар бир бўғимда биттадан барг жойлашган бўлиб ўзининг кенгайган асоси билан пояни тўлиғича ўраб туради. Барча баргларнинг ўрта (меридиан) чизиғи битта вертикал текисликда ётади (гастерия, бошоқдошлар).
3) Баргларнинг халқасимон жойлашиши – бу ҳолда поянинг ҳар бир бўғимида бир неча барг пайдо бўлиб, пояда ҳалқа ҳосил қилиб жойлашади. Адабиёт маълумотларига қараганда, ҳар бир барг ўзининг бўғимига эга, лекин улар жуда яқин бўлганлигидан яхши билинмасдан халқа шаклини беради (самбитгул, қирқбўғум, қумриўт в.б.).
4) Баргларнинг қарама–қарши жойлашиши - бу ҳолда поянинг ҳар бир бўғимида иккитадан барг бўлиб қарама-қарши жойлашади. Иккала баргнинг ўрта чизиғи битта вертикал текисликда ётади (райҳон, чиннигул в.б.).
Шундай қилиб баргларнинг пояда жойлашуви ўсимлик тури учун ирсий белги бўлиб, баъзида туркум ҳатто оилага ҳам хос бўлади.
Новдалар ўсганда баргларнинг пояларда жойлашиши ўзгариши мумкин. Бу вақтда баргларнинг банди ва барг пластинкаси бир-бирларига ҳалақит бермасдан, соя қилмасдан, қуёш нуридан тўлиқ фойдаланиш учун жойлашишга ҳаракат қилади.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish