Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

Адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш. 2019 йил 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган "Ижтимоий 
барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" 
мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи. 
www.uza.uz
  
2.
Мирзиёев Ш. “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини 
мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” лойиҳаси. Халқ сўзи, 2019 йил 20 
март. 
3.
Мирзиёев Ш. “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-
фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон 
Фармони. 
https://lex.uz/pdfs/5085887
 
 


76 
ТАЛАБАЛАРДА МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Рўзиев Дилшод Убайдуллаевич 
НавДПИ ўқув ишлари бўйича проректори 
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-
мафкуравий ҳаётида мисли кўрилмаган катта ютуқларга эришилди. Ижтимоий ҳаётда 
рўй бераётган ва кучли илмий асосда олиб борилаётган ислоҳотлар миллат, мамлакат 
ва Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси манфаатларини кўзлаб олиб борилаётганлиги 
учун ҳам эътиборли бўлмоқда. Халқимиз, айниқса, ёшларимиз мамлакатимизда барпо 
этилаётган жамият – ҳуқуқий, инсонпарвар, демократик давлат талабларига мутаносиб 
равишда ўзларини ривожлантиришга устувор аҳамият бермоқдалар. Бундай жараёнда, 
айниқса, маънавият масаласига кенг эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 3 майдаги 
«Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4307-сон Қарори
66
да ёшларни мустақил ҳаётга дунёқараши 
кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида қуйидаги вазифалар белгилаб 
берилди: 
-
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса 
ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-
осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш; 
-
маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб 
чиқиш; 
-
тарбия жараёнида узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда аввало, 
онанинг ҳомиладорлик даврини тўғри ташкил этиш, гўдаклар ва болаларни маънавий 
тарбиялаш бўйича асосий йўналишларни белгилаш; 
-
ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, 
меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион 
фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-
босқич шакллантириш; 
-
ҳомиладорлик давридан бошлаб 30 ёшгача давом этадиган узлуксиз маънавий 
тарбияни амалга оширишда ота-она, тарбиячи, ўқитувчи, узлуксиз таълим 
муассасалари ва маҳалла жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини 
ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш; 
-
аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини 
ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан 
ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари 
билан мунтазам таништириб бориш
-
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи 
орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни 
залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш; 
-
узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишда давлат ташкилотлари, фуқаролик 
жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий секторнинг 
ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш. 
Юқорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, маънавият 
66
 https://lex.uz/docs/4320700 


77 
жамият фуқаролари, айниқса, ёшларни эски тузум асоратларидан халос этувчи, шахсни 
тарбияловчи, уни уюштирувчи, мақсад йўлида бирлаштирувчи буюк кучга айланиб 
бормоқда. Маънавият – ўзбек халқининг буюк келажак сари ташлаётган залворли 
қадамини янада салобатлироқ қилмоқда.
Мустақил Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, маънавий соҳаларда амалга 
оширилаётган ислоҳотлар педагогик кадрлар тайёрлаш соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб, 
бўлажак ўқитувчилар маънавий маданиятини шакллантириш вазифаси устувор 
йўналиш сифатида яққол кўзга ташланмоқда. Зеро, фақатгина ёш авлодни камол 
топтиришга, уни янги ижтимоий муносабатларга кириша оладиган умуминсоний 
қадриятларни эътироф этадиган, маънавий баркамол, юксак маънавиятли этиб 
тарбиялаш кўп жиҳатдан бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий маданияти даражасига 
боғлиқдир. Демак, педагогика олий таълим муассасалари олдида турган долзарб 
вазифа нафақат интеллектуал салоҳияти юқори, балки маънавий жиҳатдан ҳар 
томонлама камол топган ўқитувчи шахсини шакллантиришдан иборат бўлиб қолмоқда. 
Мазкур вазифани муваффаққиятли ҳал этиш учун эса, уларнинг маънавий маданиятини 
шакллантириш масаласини фундаментал жиҳатдан тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. 
Чунки XXI асрда таълим фақат “ўқитиш-ўрганиш” тизими бирлиги тарзида эмас, балки 
маданиятнинг ўзига хос кўриниши сифатида ёрқин намоён бўлмоқда. Бошқача 
айтганда, таълимга таълим олувчини маданиятга олиб кириш орқали амалга 
оширилувчи шахснинг яхлит – жисмоний, интеллектуал ва маънавий шаклланиши 
жараёни ва натижаси сифатида қаралмоқда. Таълимнинг асл моҳияти ва мазмуни 
инсон онгида нафақат олам манзарасини, балки инсондаги ривожланиш, юксакликка 
ҳаракат ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга қодир шахс сифатидаги қиёфасини 
шакллантиришдан иборат. У инсонга ўз дунёси ва бошқа маданиятларни англаш
мазкур маданият вакиллари фикрини эшита олиш, уларни қадрлаш, уларнинг дунёсини 
тушуниш, ўзининг шахсий фикрига таяниш, ўзининг бу ёруғ оламда мавжудлигини 
англаш ва ўзининг ҳаётдаги, маданиятдаги ўрнини аниқлаш имконини беради. 
Таълимнинг бугунги кундаги маъно-мантиғи ҳам ана шундадир. 
Маънавият – инсонни бошқа мавжудодлардан ажратиб турувчи муҳим омил 
ҳисобланади. Инсон табиатнинг, барча мавжудотнинг гултожи дейилганда унинг ушбу 
хислати, яъни юксак маънавият эгаси бўла олиш имконияти назарда тутилади. 
Фақатгина моддий жиҳатдан кифояланиш онгсиз ва руҳсиз махлуқотларга хос бўлган 
хусусиятдир. “Инсон уни инсон даражасига кўтарадиган асосларнинг асосини ўз ақли 
билан том маънода қамрай олмайди. Инсон ўзини халқнинг бир зарраси деб 
сезгандагина, у ҳақда ўйлаб меҳнат қилиб яшагандагина маънавият билан туташади”
67

Шу боис инсоннинг эркинликка, адолатга, камолотга интилиши, ижод қилиши 
маънавий эҳтиёжлари туфайлидир. Инсон ўз табиатига нолойиқ ҳолда эмас, балки унга 
муносиб равишда яшамоғи лозим. Шу маънода маънавият ўз-ўзини яратиш 
фаолиятининг мазмунидир. Маънавият ижтимоий ҳодиса сифатида биргина шахс 
онгига боғлиқ бўлмасдан, унинг ўзгариши, ривожи умуммиллий тажриба орқали 
амалга ошади. Маънавият жуда кенг қамровли тушунча бўлиб, уни бир жумлада 
ифодалаш ниҳоятда мушкул. Маънавият – одамнинг руҳий ва ақлий оламининг 
мажмуи каби мураккаб ижтимоий ҳодисадир. У инсоннинг ботиний томонига 
қаратилганлиги билан ажралиб туради.
Маънавий маданият – инсоннинг маънавий хусусият ва хислатлари, жамиятнинг 
маданий даражасини акс эттирувчи тушунчадир. Шунингдек, мазкур атама жамият ва 
67
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура. 1-жилд. – Т.: Ўзбекистон,1996. – 
Б.81. 


78 
ўз-ўзини тарбиялаш жараёни, шахснинг хатти-ҳаракатлари ва қиёфасида маънавият 
тамойиллари қанчалик чуқур сингиб кетганлигини намоён этади. Маънавий маданият 
“моддий маданият” тушунчасидан фарқ қилади, аммо у билан боғлиқ ва ўзаро алоқада 
намоён бўлади. Агар маънавият тушунчаси барча маънавий нарсалар ва хусусиятларни 
– инсониятнинг ижодий, илмий, фалсафий, ҳуқуқий, бадиий, диний, ахлоқий ва шу 
каби тасаввурлари, тушунчалари мажмуини англатса, маънавий маданият эса, ана шу 
тушунча, билим ва тажрибаларнинг кундалик ҳаётда қўлланилишини ўзида ифода 
этади. Шахс хатти-ҳаракатларида намоён бўлувчи маънавий маданиятни ўта мураккаб 
тузилишга эга дастурга ўхшатиш мумкин, яъни инсон турли вазиятларда ўзининг 
маънавий жиҳатдан қандай тутиши кераклиги борасида кўмаклашувчи тажрибаларни 
сингдиради. Шунингдек, маънавий маданият кишининг ҳаракатлари, воқеликни 
баҳолай олиш салоҳияти, ахлоқий билим ва тажрибалари, улардан фойдалани билиш 
қобилияти, яхшиёмон, ижобий-салбий вазиятларни фарқлаш каби омиллар билан 
боғлиқ экан, бўлажак ўқитувчиларда маънавий маданиятни шакллантиришнинг яхлит 
педагогик тизимини ишлаб чиқиш ўзида муҳим муаммони акс эттиради. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish