Навоий давлат кончилик институти корхона жиҳозлари


–расм. Бир камерали мавҳум қайнаш қатламли қуритгич



Download 2,58 Mb.
bet44/87
Sana02.06.2023
Hajmi2,58 Mb.
#947904
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87
Bog'liq
Корхона жихозлари2

1.41–расм. Бир камерали мавҳум қайнаш қатламли қуритгич:
1-бункер; 2-кириткич; 3-газ тақсимлаш панжараси; 4-қуритиш камераси; 5-аралаштириш камераси; 6 –вентилятор; 7-материал чиқариладиган штуцер; 8 –транпортер; 9-циклон; 10-батареяли чанг тозалагич.

Кўп камерали қуритгичда материал биридан иккинчисига кетма-кет ўтадиган икки ва ундан кўп камералар устма-уст ёки ёнма-ён жойлаштирилади.


Мавҳум қайнаш қатламли қуритгичда қўлланиладиган панжараларнинг икки хили мавжуд. Бир-бирини ёпиб турувчи пластинкалардан ташкил топган текис панжара донадор материалларни, тарновлар кўринишидаги панжара эса толасимон маҳсулотларини қуритишда ишлатилади.
6.27. Пуркагичли қуритгичлар

Пуркагичли қуритгичлар эритмалар ва суспензияларни қуритиб донадор (гранула) ёки кукун (порошок) кўринишида олишда ишлатилади. Бу ускуналарда материал одатда қарама-қарши ҳаракатланадиган қуритувчи агентнинг жуда қисқа (15-20 с) контактлашишида қуритилади. Шунинг учун пуркагичли қуритгичлардан температурага чидамсиз маҳсулотларни қуритишда фойдаланиш мумкин. Материал кичик томчилар кўринишида сочилгани учун бу ускуналарда буғланиш юзаси жуда ривожланган бўлади.


Пуркагичли қуритгичнинг ишлаш схемаси қуйидагича: вентилятор ёрдамида ҳаво калорифер орқали қуритгичга берилади. Қуритгич цилиндр камера бўлиб, юқори қисмида пуркагич ўрнатилган. Унинг конус таги қуриган материални чиқариб олишга мўлжалланган эшкак билан таъминланган. Қуритувчи агент камерадан чиққандан кейин тозаланиб атмосферага юборилади.

1.43 – расм. Пуркагичли қуритгич:
1 – қуритиш камераси; 2 – пургагич (форсунка); 3-шнек; 4 –циклон; 5-енгли фильтр; 6-вентилятор; 7-калорифер.


6.28. Пневматик қуритгичлар

Пневматик қуритгичларда донадор материаллар мавҳум қайнаш ҳолатида қуритилади. Бундай қуритиш узунлиги 20 м гача бўладиган вертикал трубаларда амалга оширилади. Материал заррачалари 10-30 м/с тезлик билан иссиқ ҳаво ёки ёнишдан ҳосил бўлган газлар оқимида ҳаракатланади. Бундай труба-қуритгичларда қуритиш жараёни жуда қисқа (секундларда) вақт давом этади ва фақатгина боғланмаган намнинг бир қисмигина буғланади.


Пневматик қуритгичда материал бункердан киритгич ёрдамида трубага берилади. Трубанинг остки қисмига вентилятордан калорифер орқали келаётган иссиқ ҳаво материални юқорига олиб кетади.




Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish