Начальнику сдс мид ру


Тендер ҳужжатларининг таркиби



Download 11,73 Mb.
bet45/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

Тендер ҳужжатларининг таркиби
Тендер ҳужжатлари – таркиби жиҳатдан савдо предметларига боғлиқ ҳужжатлар тўплами. У тендер қўмитаси томонидан буюртмачи ёки савдо ташкилотчисининг кўрсатмасига биноан аниқланади.
Буюртмачининг тендер ҳужжатларига киритиладиган талаблари барча даъвогарлар учун қатъий бир хил бўлиши керак. Шу мақсадда тендер ҳужжатлари умумтанолинган белгилар билан белгиланиши керак, зеро ундаги маълумотни барча иштирокчилар бирдек тушунушлари зарур. Тендер ҳужжатлари тендер қўмитаси томонидан тайёрланади ва қурилиш қийматининг умумий смета харажатлари келтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобидан тўланади. Тендер қўмитаси бу ишга муҳандислик-маслаҳатчи ёки лойиҳа ташкилотларни (фирмаларни) ҳам жалб қилиши мумкин. Бундан ташқари маблағлар заҳирасини кутилмаган ишлар ва харажатларга ҳамда қурилиш қйиматининг умумий смета ҳисоб-китобининг бошқа бандлари бўйича лимитларни тежаш учун ҳам фойдаланиши мумкин. Даъвогарлар шуни ёдда тутишлари керакки, тендер ҳужжатлари тўплами одатда муайян тўлов асосида берилади: ҳужжатлар тўпламини сотиб олиш тартиби ва шартлари тендер қўмитаси томонидан белгиланади ва матбуотда нашр қилинадиган савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда ёки савдода қатнашиш учун тарқатиладиган таклифномаларда келтирилади. Тендер ҳужжатларининг нархи уларни тайёрлаш, тарқатиш, экспертиза ўтказиш ва оферентлар таклифларини таҳлил қилиш, мусобақа натижаларини ва ғолибни аниқлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашига қараб белгиланади. Айрим ҳолларда тендер ҳужжатлари бепул ёки уни жойлаштириш харажатлари қиймати бўйича берилиши мумкин.
Тендер ҳужжатларининг намунавий таркиби: савдоларда иштирок этиш учун таклифномалар; даъвогар аризасининг шакли; савдо объекти ва предметига доир маълумотлар; техник жиҳатлар (лойиҳа ҳужжатлари); оферентлар учун йўриқнома; савдоларни ўтказиш шартлари ва тартиби; контракт лойиҳаси.
Тендер ҳужжатлари таркибига кирувчи ҳужжатларнинг моҳиятини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
Ариза ташкилот раҳбари томонидан ёки имзолаш учун ваколатга эга шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан расмийлаштирилади.
“Савдоларнинг объектлари ва предметлари тўғрисидаги маълумотлар” бўлимида объектнинг номи ва манзили келтирилади; савдолар предметининг умумий таснифи ва миқдорий кўрсаткичлари (ўзлаштирилган ва кутилаётган ишлар кўлами, уларни бажариш санаси ва муддати) берилади. Шунингдек савдоларнинг буюртмачиси ва ташкилотчиси, қурилиш майдончасига ташриф буюриш шартлари ва тартиби ҳамда савдолар предметини ифодалайдиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
“Техник қисм” бўлимида шарҳ-маълумот келтирилиб, унда режалаштирилаётган қурилишнинг асосномаси, маҳсулотнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари ифода этилиши керак. Мазкур бўлимда бош режа ва муҳандислик тизимларининг схемалари, асосий архитектура-қурилиш, конструкция ва техник қарорлар, бино ва иншоотларнинг муҳандислик жиҳозланишлари, қурилиш муддатлари ва ўзига хос техник шароитлар тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ҳужжатлар лойиҳасида инвестицион лойиҳани ифода этувчи ўлчовлар тизими, амал қиладиган меъёрлар ва қоидалар, давлат стандартлари, йўриқномалар ва бошқа маълумотлар келтирилади.
“Оферентлар учун йўриқнома” бўлимида тендер қўмитаси маълумотни тақдим этишнинг шакли ва моҳиятини белгилайди. Савдоларда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ва биринчи пай пули киритилганлигини тасдиқловчи тўлов қоғозининг нусхасидан ташқари тендер қўмитасига тақдим этиладиган ҳужжатларга банкнинг мажбурий кафолати шаклидаги буйруқ, охирги йил давомида тузилган контракт ҳақидаги маълумот (асосий шартлар ҳамда ёрдамчи пудратчилар ва хорижий шериклар рўйхати билан бирга), таклиф (битим тузилганлигининг расмий тасдиғи сифатида) ҳам киради.
Оферта (таклиф) энг муҳим ҳужжат ҳисобланади ва шу сабаб унинг мазмун ва тақдим этилиши керак бўлган материалларга махсус талаблар мавжуд.
Биринчидан, унда даъвогар тўғрисида батафсил маълумотлар бўлиши керак: офертнинг тўлиқ номи ва манзили, реквизитлари, регистрация ва устав материалларининг тасдиқланган нусхалари, офертнинг фаолият йўналиши ва муайян иш турларини бажариш учун лицензияси (рухсатномаси), ташкилотнинг тузилиши тўғрисидаги маълумотлар (филиаллар, ёрдамчи фирмаларнинг мавжудлиги, ёрдамчи пудратчиларнинг рўйхати) ва унинг ишлаб чиқариш қувватлари – охирги йиллар давомидаги бажарилган ишлар кўлами, маъмурий-бошқариш, техник ва ишлаб чиқариш персоналининг таркиби ва малакаси, режалаштирилаётган ишларни бажариш учун керакли ишлаб чиқариш иншоотлари ва ускуналари. Шунингдек, даъвогарнинг ваколатли банк томонидан тасдиқланган молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши керак. Савдо предметлари томонидан аниқланадиган соҳа бўйича ишларни бажаришда даъвогарнинг тажрибаси ва стажи ва буни тасдиқловчи ҳужжатлар (суръатлар, китоблар, мақолалар, буюртмачиларнинг фикрлари ва бошқа маълумотлар) келтирилиши керак.
Агарда савдолар олдиндан ўтказиладиган таснифлаш шарти билан ўтказилса, даъвогар тўғрисидаги маълумот келтирилмаслиги ҳам мумкин.
Иккинчидан, офертни ишлаб чиқишда даъвогар буюртмачининг қуйидаги талабларини инобатга олиши керак: қурилиш маҳсулоти ёки савдо предметининг нархига нисбатан, нархни кўриб чиқиш шартларига; нархга қараб тўловни киритиш шартлари, турлари ва услубларига; таклиф этилаётган тўлов шакли, ишларни молиялаштириш тартиби ва шартлари, молиялаштириш ишларини тўхтатиш ва узайтириш тартиби; оферентга муқобил таклифлар тадқим этиш имконияти ва шартлари ва бошқалар.
Учинчидан, таклифни расмийлаштириш ва материалларни тақдим этиш қоидалари белгиланади.
“Савдоларни ўтказиш шартлари ва тартиби” бўлимида одатда савдоларни ўтказишга тааллуқли амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ишора қилинади ҳамда қуйидаги маълумотлар келтирилади: таклифлар жойлаштирилган конвертларни очиш тартиби (очиқ ёки ёпиқ), вақти, жойи; конвертларни очиш тартиби; оферентнинг таклифларини баҳолаш мезонлари ва муддатлари; савдо ғолибини танлаш услуби ва савдо натижаларини тасдиқлаш тартиби; оферентларни савдо натижалари тўғрисида хабардор қилиш тартиби; офертларни инкор қилиш ва бунинг сабабларини тушунтириш тартиби; савдолар ғолибини хабардор қилиш тартиби; иккинчи пай пулини киритиш шартлари ва тартиби; савдолар ғолиби имзолайдиган ҳужжат (контракт ёки музокорлар ўтказиш тўғрисидаги баённома) борасида хабар бериш; савдолар ғолиби билан музокоралар ўтказиш тартиби.
Савдолар ғолибини хабардор қилиш шакли ва уни музокоралар ўтказиш ҳамда контракт тузиш учун таклиф қилишнинг тавсия этиладиган шакли мавжуд.
Тендер ҳужжатларининг энг муҳимларидан бири буюртмачи (сармоядор) ва савдо ғолиби ўртасида тузиладиган контракт лойиҳаси ҳисобланади. Уни тайёрлаш учун керакли маълумот тендер ҳужжатининг тегишли қисмларида ифода этилган бўлади (контракт предмети, ишларни бажариш муддатлари, ҳисоб-китоб ва тўловларни бажариш тартиби ва шартлари, томонлар мажбуриятлари, ишлаб чиқариш ва ишларни қабул қилишга доир маълумотлар, контрактларни бекор қилиш шартлари ва тартиби ва бошқа масалалар). Контракт лойиҳасида савдолар лойиҳасининг (инвестицион лойиҳанинг) бошланғич нархи кўрсатилиши мумкин. Бошланғич нарх “Қурилиш қийматини ва қурилиш маҳсулоти учун эркин (шартнома) нархларини аниқлаш тартиби” ёки бошқа тегишли ҳужжатлар билан белгиланади. Контракт лойиҳасида инвесторнинг бошқа талаблари ҳам келтирилиши мумкин, улар савдо предмети ва унинг хусусиятларини ифода этади. Бунда келтирилган барча талабларнинг амалдаги қонунчиликка мос келиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish