Начальнику сдс мид ру


Пудратчининг кўп лойиҳали фаолиятида қурилиш дастурини шакллантириш



Download 11,73 Mb.
bet46/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

7.3. Пудратчининг кўп лойиҳали фаолиятида қурилиш дастурини шакллантириш

Йирик ИҚЛ бир неча йил давомида бажарилганида қурилиш (ишлаб чиқариш) дастури йирик ИҚЛлардан бирига кирувчи объектлардан тўлдирилади. Кичик ва ўрта ИҚЛларда пудратчи ўз дастурини бир нечта лойиҳалар асосида ишлаб чиқади. Бунинг учун у қурилиш бозорида тинимсиз маркетинг фаолиятини олиб бориши ва бир нечта буюртмачи билан контрактлар тузиб, буюртмаларини тўлдириб бориши керак.


Қурилиш дастурини ишлаб чиқишда унинг қурилиш-монтаж ташкилотининг (ҚМТ) ишлаб чиқариш қуввати билан мутонасиблигини таъминлаш энг муҳим масала ҳисобланади. Бунда ҚМТнинг ишлаб чиқариш қуввати деганда йиллик қурилиш ишларининг максимал кўлами тушунилади. Бу кўлам ишчиларни жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган яшаш майдони, бинолар ва коммунал хўжалиги иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда меҳнат ресурслари ва асосий ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисмини сафарбар қилиш билан бажариш мумкин.
Бозор шароитида ҚМТ ишлаб чиқариш қуввати қанчалик тўлақонли ишлатилса, қурилиш маҳсулотининг таннархи шунча паст ва ташкилот фойдаси шунча кўп бўлади. Бу дегани, ҚМТ рақобатли курашда корхонанинг омон қолиши учун жуда муҳим ҳисобланади.
Қурилиш дастури бир йил муддатга ҳамда яна бир йиллик прогноз билан ишлаб чиқилади. У ИҚЛнинг таркибий қисмларини, хусусий капитал қўйилмаларининг режасини ва ҚМТ қурилиш фондларининг капитал таъмирлашга доир режасини ўз ичига олади. Бу дастурда пудрат ишларининг режаси асосий аҳамият касб этади. Мазкур режада лойиҳанинг тузилмавий режасини (ЛТР) бошлаш ва якунлаш муддатлари кўрсатилади.
Пудрат ишлари режаси қурилиш-монтаж ишларининг (ҚМИ) умумий кўлами ва ЛТР қисмлари бўйича пул ифодасида таснифланган ишлар кўламини ўз ичига олади. Қурилиш дастурига шунингдек ҚМИни табиий (натурал) кўрсаткичларда бажариш режаси киради ва бу ишлаб чиқаришнинг меҳнат ресурслари ва асосий материлларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш имконини беради. Натурал кўрсаткичлар асосида ишларни бажариш режаси уларни ҚМТнинг бўлинмалари ўртасида тақсимлашда ҳам қўлланилади.
Қурилиш дастурини ишлаб чиқишда риоя қилиш керак бўлган шарт – бу ҚМИ ишининг узлуксизлигини таъминлаш. ИҚЛ ва унинг қисмларини ишга тушириш бўйича контракт муддатларига риоя қилиш талаб этилади. Бунинг учун қурилиш дастурини ишлаб чиқишда ҚМТ ишига таъсир кўрсатувчи кўпгина омилларни инобатга олиш керак бўлади. Бу эса ўз навабтида лойиҳанинг кўплам вариантларини ишлаб чиқиш ва улар орасидан энг мақбулини излашни тақозо этади.
Қурилиш дастурини ишлаб чиқишда ялпи йириклаштирилган тизимли жадвалдан (ЯЙТЖ) ёки бригадаларнинг бир йил давомида тақвимий ишлаш режасидан фойдаланиш керак. Булар ишларни ташкил этиш лойиҳасида назарда тутилган бўлиши керак. ЯЙТЖ ҳам, тақвимий режа ҳам вақт ўлчовида ишлаб чиқилади. Тақвимий режада (6.4-расм) асосий бригадаларнинг қурилиш объектлари бўйича ҳаракатланиш йўналишлари келтирилади.
Бу йўналишларда ҳодисалар (санаш ускунасида бригада ўтган объект рақами қўйилади, қайд этувчи мосламада эса – аввалга ишни топширишнинг якунловчи рақами ва навбатдаги ишнинг бошланиш ҳодисаси) келтирилади. Агарда бригада иши мазкур объектда давом эттирилса, объект рақами такрорланади, қайд этувчи мосламада эса бригада томонидан бажарилаётган технологик босқичнинг бошловчи ва якунловчи ҳодисалари қўйилади.


Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish