Начальнику сдс мид ру


Молиявий режа ижросининг таҳлили



Download 11,73 Mb.
bet54/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

Молиявий режа ижросининг таҳлили
ҚМТнинг молиявий режаси, асосий фаолият бўйича ташкилотнинг баланси, таннарх, фойда, амортизация харажатлари, буюртмачилар ва бошқа сармоядорларнинг аванслари бўйича режа таҳлили умумий таҳлилни ўтказиш манбалари бўлиб хизмат қилади.
Ушбу таҳлил турининг вазифаси – ташкилотнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари – фойда ёки зарарни баҳолаш, айланма маблағларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш, уларнинг таҳлил даврида ўзгаришини аниқлаш, сармоядорлар, кредиторлар билан молиявий мажбуриятларнинг ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб ишларининг вақтида бажарилишини ўрганиш.
Таҳлил қуйидагиларни аниқлаши керак: дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг сабаблари, банк кредитларидан тўғри/нотўғри фойдаланилиши, ташкилотнинг молиявий аҳволи, унинг тўлов қобилияти ҳамда шартнома-даъво ишларининг аҳволи.


Таҳлил юзасидан ишларни ташкил этиш
Таҳлил самарадорлиги уни тўғри ташкил этишга, таҳлил объектини, даврийлигини ва йўналишини бехато танлашга боғлиқ. Таҳлилнинг дастлабки ва тўғри йўналишларини танлаш унинг бажарилишини енгиллаштиради ва тезкорлигини оширади. Таҳлил этиладиган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрсаткичларининг тўлиқлигига қараб таҳлил локал (мавзу бўйича) ва ялпи (комплекс) бўлиши мумкин.
Локал таҳлил – бу ҚМТ ёки унинг таркибидаги бўлимнинг режадан ортда қолаётган муайян бир йўналишини ўрганиш. Бундай таҳлил орқали ташкилотнинг/бўлимнинг мазкур йўналишдаги фаолиятига салбий таъсир кўрсатган омиллар аниқланади ҳамда уларнинг таъсирини бартараф этиш ёки сусайтириш юзасидан чоралар белгилаб олинади.
Ялпи таҳлилда ҚМТ ва ундаги бўлинмаларнинг бутун фаолияти ўрганилади. Бу таҳлил турини ўтказиш анчагина вақт ва малакали ходимларни талаб этади. Шунинг учун комплекс таҳлил одатда йил якунида ўтказилади. Оператив режалар тизимли равишда бажарилмаган тақдирда йил якунланмасданоқ ўтказилиши мумкин.
Шунингдек қиёсий таҳлил ҳам қўлланилади. Бу таҳлил тури тегишли ҚМТ кўрсаткичларининг бошқа ҚМТ кўрсаткичлари билан таққослашни назарда тутади. Қиёсий таҳлил фақат бир хил кўрсаткичлар бўйича сифатларни ҳамда бир турдаги материалларни таққослаганда тўғри хулосалар бериши мумкин.
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилганда натижаларни ўрганишнинг турли услублари қўлланилиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, ҳар қандай таҳлил ишларни бажаришнинг тақвимий режаларининг ва ресруслар билан таъминлаш жадвалларининг (графикларининг) бажарилиши тўғрисидаги тўлиқ ва тўғри маълумотга асосланиши керак. Агарда меҳнат, материаллар ва пул маблағлари харажати меъёридан ортиши “лойиҳавий” ҳужжатларда қайд этилса, таҳлил енгиллашади. Бу ҳужжатларда қўшимча харажатларнинг сабаблари келтирилади ва уларни объект бўйича махсус журналга киритиб бориш мақсадга мувофиқ. Қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига кўплаб беқарорлаштирувчи омиллар таъсир кўрсатадиган ҳозирги шароитида йирик ва мураккаб ИҚЛларнинг бажарилишини ахборот-ҳисоблаш техникаси ва иқтисодий-математик усуллар ёрдамисиз таҳлил этиш қийин.
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил этиш, шу жумладан, иқтисодий-математик усуллар билан таҳлил этиш масалалари “Қурилишда иқтисодиёт” курсида чуқур ўрганилади.
ИҚЛнинг бажарилиш жараёнини таҳлил этиш учун лойиҳа раҳбарининг жамоасида махсус ишчи гуруҳи тузилади. Бу гуруҳ ялпи тизимли жадваллардаги ишларнинг шифрларидан келадиган диспетчерлик маълумотлари асосида лойиҳа ишларининг бажарилишини ўрганади. Лойиҳани бажариш вақтида унинг барча ижрочилари ягона ахборот муҳитида ишлашини ва барча ахборот оқимларининг ўзаро боғлиқлиги туфайли лойиҳанинг бошқариш тизими интеграллашган бўлади. Фаолият интеграцияси ИҚЛ ишларининг бажариш жараёнини ҳар томонлама таҳлил этишни таъминлайди ва ҳар қандай босқичда унинг аҳволини чуқур таҳлил этиш имконини беради. Бошқариш, шунингдек таҳлилни интеграциялаш компьютер техникалари асосида ахборот-ҳисоблаш тизимларининг ривожланиши туфайли юзага келди.
Интеграллашган тизимнинг техник базасини қўллаш ёрдамидаги таҳлил ИҚЛнинг бутун ҳаётийлик даври давомида ривожланишини башорат қилиш имконини беради. Бундай цикл йирик лойиҳалар учун 3-5 йил ва ундан ортиқ даврни қамраб олиши мумкин.
Башорат қилишнинг турли услублари қўлланилиши мумкин. Шулар қаторида – жараёнларни кузатиш услублари, сабабларнинг ўзаро боғлиқлиқлари таҳлили, эксперт баҳолаш, имитацион моделлаштириш.
Имитацион (тассаввур этиш) моделлаштириш ИҚЛНинг вақт бўйича бажарилиш жараёнининг ривожланишини таҳлил қилиш ва ўрганиш учун қўлланилади. Компьютер дастурлари кўринишидаги имитацион моделлар муҳим ҳисобланади, улар керакли натижаларни тезкор олиш имконини беради.

Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish