Режалаштириш босқичи. Сифатни режалаштириш босқичида лойиҳа мазмун-моҳиятининг лойиҳа қатнашувчиларининг кутганларини оқлаши учун қўлланиладиган стандартлари аниқланади.
Сифатни режалаштириш ўзи ичига ҳам ушбу стандартларни идентификациялашни ҳамда уларни амалга ошириш йўлларини излашни олади. Қуйида режалаштириш босқичларининг асосий вазифалари санаб ўтилган:
сифатни баҳолаш кўрсаткичларини аниқлаш;
техник хусусиятларни аниқлаш;
сифатни бошқариш тартиб-қоидаларини баён этиш;
назорат объектлари рўйхатини тузиш;
сифатни баҳолаш воситалари ва усулларини танлаш;
бошқа жараёнлар билан алоқаларни таърифлаш;
сифатни бошқариш режасини ишлаб чиқиш.
Ташкил этиш босқичи. Сифат назоратини ташкил этиш босқичи ўзида лойиҳа ва маҳсулот сифатига ва уларни қондириш имкониятларига бўлган талабларни бажаришни таъминлаш учун зарурий ва етарлича ташкилий, техник, молиявий ва бошқа шарт ва шароитларни намоён этади.
9.1-расм. Сифатни бошқариш жараёни босқичлари
Назорат босқичи. Сифатни назорат қилиш лойиҳа натижаларининг сифат стандартларига ва шундай мосликларнинг бузилиш сабабларига мос келишини аниқлашдан иборат.
Тартибга солиш ва таҳлил этиш босқичи. Сифатни назорат этишни амалга ошириш босқичи олдин белгиланган талабларга амалдаги мосликни белгилаш мақсадида лойиҳани амалга оширишнинг боришини доимий тартибга солиб туришни намоён этади.
Лойиҳанинг ҳақиқатдаги натижаларини талаб этилганлиги билан таққослаш.
Лойиҳа сифат тараққиётини таҳлил этиш.
Лойиҳанинг ҳаётийлик даври давомида сифат тараққиёти таҳлили
Четланишлар рўйхатини шакллантириш.
Тўғирловчи хатти-ҳаракатлар.
Ўзгаришларни хужжатлаштириш.
Тугалланиш босқичи. Тугалланиш босқичида тугалланувчи қабул, сифат бўйича эътирозлар рўйхатини тузиш, низо ва жанжалларни ҳал қилиш, хужжатларни расмийлаштириш, сифатни бошқариш бўйича олинган
9.2-расм.Лойиҳа сифатини таъминлаш жараёнлари.
сабоқларни ва тажрибаларни таҳлил этиш лойиҳа натижаларини ялпи баҳолаш бажарилади.
Лойиҳа сифатини таъминлашнинг асосий жараёнлари бўлиб, сифатни режалаштириш, уни таъминлаш ва назорат қилиш ҳисобланади. Ушбу жараёнлар алоқаси, уларнинг кириши ва чиқиши 9.2-расмда келтирилган.
Сифатнинг умумбошқарув концепцияси (Total quality management, TQM) – бу концепция шундан ибратки, барча соҳаларда тадқиқотдан то маҳсулотни сотгунча ва ундан кейин сифатни бошқаришда тизим ва услубларни қўллаш ҳисобланади. TQM концепцияси халқаро тавсифга эга бўлиб, у маҳсулот сифатини самарали ва корхонаниниг рақобатбардошлигини оширишни бошқариш мақсадида услублар, воситалар, шаклларнинг умумийлигидир. TQM тизими қуйидагиларни ўз ичига олади.
янги маҳсулотни тадқиқ қилишдаги назорат;
маҳсулот сифатини режалаштириш ва хом ашё, материалларнинг сифатини режалаштириш;
хом ашё ва материалларнинг корхонага киришдаги назорати;
тайёр маҳсулот назорати;
маҳсулот сифатини баҳолаш;
ишлаб чиқариш жараёнини баҳолаш;
маҳсулот сифатини ва ишлаб чиқариш жараёни назорати;
айрим жараёнлар таҳлили (маҳсулот сифати соҳасидаги махсус тадқиқотлар);
маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш;
маҳсулот сифати ҳақида маълумот берувчи ускуналар назорати;
сифатни таъминловчи услубларга ўргатиш, кадрлар малакасини ошириш;
кафолатланган хизмат;
сифат соҳасида ишларни мувофиқлаштириш;
етказиб берувчилар билан биргаликда сифат борасидаги алоқалар;
(plan-do-check-action) PDCA циклини ишлатиш;
сифат тўгараклари иши;
инсон омилидан фойдаланиш
сифат доирасидаги ишларни (cross-function management) «функциялар орасида» усули билан олиб бориш;
миллий сифат компанияларида қатнашуви;
сифат сиёсатини ишлаб чиқиш;
молиявий фаолиятда хизматчиларнинг қатнашуви;
сифат маданияти тузилишида олиб борилган чора-тадбирлар;
бошқарув кадрларининг сифат фаолиятини бошқаришга тайёрлаш;
сифат фаолияти доираси масъулиятни ошириш;
И стеъмолчининг
ҳ ис этиши
Маҳсулот сифати Хизматлар сифати
Узлуксиз Жараёнлар сифати Сифатни ошириш дастури
т акомиллаштириш
Беш «m» сифати
Одамлар Машиналар Материаллар Усуллар Атроф-муҳит
(men) (machines) (materials) (methods) (milieu)
Корхона сифати
Ички жиҳатлар: Ташқи жиҳатлар:
мувофиқлаштириш - иқтисодий ютуқ
ташкилий тузилма - атроф-муҳитни муҳофазалаш
қўллаб-қувватлаш - обрў, нуфуз
Do'stlaringiz bilan baham: |