Начальнику сдс мид ру


Моддий-техник таъминот режасининг таҳлили



Download 11,73 Mb.
bet53/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

Моддий-техник таъминот режасининг таҳлили

Ушбу таҳлилда материалларнинг ҳақиқатан келиб тушиши режа билан солиштирилади, ИҚЛ объектларига материаллар ва техникаларни етказишнинг тақвимий жадвалга риоя этилиши текширилади. Ҳар бир етказувчи бўйича материалларнинг ўз вақтида ва тўлиқ етказилмаслик сабаблари ўрганилади. Ҳар бир контракт бўйича даъволар тайёрланади. Ишлаб чиқариш заҳираларига эҳтиёж ўрганилади ва етказувчи билан келишилган ҳолда уларни оқилона фойдаланиш миқдори ўрганилади. Материалларнинг ҳақиқатан ва меъёрдаги сарфланиши таққосланади. Материалларни етказишдаги узилишлар, ишлаб чиқариш заҳираларининг ортиши ва бажариладиган ишлар таннархи учун материалларнинг ортиқча сарфланишиннинг таъсирини аниқлаш орқали моддий-техник таъминот режасининг таҳлили якунланади.


Режанинг ишлар ва хизматларнинг таннархи бўйича бажарилиши таҳлили
ИҚЛнинг амалга оширилишида таннарх ҚМИнинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Айнан таннарх фойдани шакллантирувчи асосдир. Бу ерда таҳлилдан мақсад – ҳақиқий харажатларнинг меъёрдагига мос келиш даражасини баҳолаш. Таҳлил вақтида ИҚЛнинг қисмлари (объектлари) ишларнинг бажарилиш қиймати ва харажатлар, шу жумладан, материаллар ва конструкциялар, асосий иш ҳақи, машиналар эксплуатацияси буйича харажатлар ва бошқа харажатларнинг ҳақиқий таннархи режадаги таннарх билан солиштирилади. Ишлар таннархи бўйича режа, харажатларга оид моддаларга доир бухгалтерия маълумотлари таҳлил учун бирламчи маълумот бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир модданинг таҳлили тежамкорлик айнан қайси омиллар (қиймат ва билвосита) ҳисобига эришилганлиги ҳамда меъёрдан ортиқча сарфлашларнинг сабабларини аниқлаш имконини беради.
Харажатлар таҳлили таннархни янада камайтириш заҳираларини аниқлаб бериши керак.
Режанинг фойда бўйича бажарилишини таҳлил этиш
Фойда – бу ИҚЛни бажариш бўйича ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг якуний кўрсаткичи. Фойда қурилиш бозорида рақобатли кураш учун жуда муҳим далил ҳисобланади. Фойдани ошириш ҚМТ раҳбариятининг асосий вазифаларидан биридир. Фойда ходимларга иш ҳақини тўлаш, ҚМТ қувватини ошириш ва ижтимоий ривожлантириш манбаси ҳисобланади. Фойда миқдори (баланс) буюртмачига ташкилотнинг ўз кучи ҳисобига ИҚЛ ва унинг алоҳида қисмларини топиширишдан келиб тушган тушумлар, пудратчи ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан материаллар ва хизматлар реализациясидан келувчи тушумлар, жарималардан (бажарилмаган ишлардан) келувчи тушумларга боғлиқ. Баланс фойда ялпи тушум (солиқ миқдори ва қўшимча таннархсиз) ва ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича харажатлар ўртасидаги тафовутга тенг.
Таҳлилнинг вазифаси олинган фойда ёки зарарнинг кўламини баҳолаш, шунингдек бунга таъсир этувчи омилларни аниқлашдан иборат. Таҳлил балансли фойданинг ва унинг алоҳида пунткларининг амалдаги бажарилишини режадагилари билан солиштиришдан бошланади. Фойданинг муайян йўналишлар бўйича амалдаги тақсимоти ва қўлланилишига доир маълумотларни ўрганиш билан таҳлил якунланади.

Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish