Тақризчилар:
и.ф.н., доц. М.Ю. Исаков – Тошкент давлат иқтисодиёт университети, “Макроиқтисодиёт” кафедраси доценти
и.ф.н., доц. М.С. Саидов– Тошкент архитекура-қурилиш институти “Маркетинг” бўлими бошлиғи.
Кириш
Бозор муносабатларининг илдамлик билан ривожланиши илғор хорижий бошқарув назарияси ва амалиётини танқидий ўрганиш, оргинал бошқарув ёндашувлари, усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш натижасида миллий иқтисодиётни бошқаришда янги мустақил йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бунга замонавий менежмент тузилмасида сезиларли ўринни эгаллаётган лойиҳаларни бошқариш йўналиши мисол бўла олади.
Ҳозирги шароитда лойиҳали ёндашув бизнесни юритишнинг стандартли усули бўлиб боришига ҳамда лойиҳаларни бошқаришга кўпроқ эътиборни қаратишга сабаб бўлаётган омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Маҳсулот ҳаётийлик даврининг қисқариши. Компания учун сезиларли қисқа ҳаётийлик даврида янги маҳсулот ишлаб чиқариши ва бозорга ўз рақобатчиларидан олдин чиқиши учун янги ёндашув зарур бўлади. Тезлик рақобатчиликдаги устуворлик ҳисобланади. Ташкилотлар лойиҳаларни бошқариш усулларидан янги маҳсулот ва хизматлар бозорига тезроқ чиқишлари учун фойдаланишади.
Глобал рақобат. Замонавий жаҳон иқтисодиёти миллий ва минтақавий бозорлар орасидаги чегараларни олиб ташламоқда. Очиқ бозорларда бир мунча арзон, лекин шу билан нисбатан сифатли товарлар ва хизматлар талаб этилади. Бу бизнесни юритиш сифати ҳаракати ва унинг ISO 9000 стандарти бўйича сертификатининг пайдо бўлишига олиб келди. Сифатни бошқариш тизимини жорий этиш шубҳасиз лойиҳаларни бошқаришга олиб келади.
Билимлар кўлами пўртлаши. Билимлар кўламининг ошиши лойиҳаларни сезиларли равишда мураккаблаштиради, яъни одатда лойиҳаларда фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан фойдаланилади. Маҳсулотнинг мураккаблиги битта маҳсулотда бирикмайдиган технологияларни бирлаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Корпорациялар ҳажмини қисқартириш. Охирги бир неча йиллар ичида кўпгина ташкилотлар таркибий тузилмасида кескин ўзгаришлар содир бўлди. Компаниялар бошқаришнинг ортиқча бўғинларидан холос бўлишга ҳаракат қилишмоқда, бу ўз навбатида янги бирликларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда: компания лойиҳаларининг мақсадлари йўналишидаги бошқарувнинг ўрта бўғинини алмаштиради ва ўз ҳамкасблари ва ҳамкор-компания мутахассисларининг ўзаро хатти-ҳаракатларини тартибга солишни амалга оширишади.
Мижозга мўлжал олиш. Кучайган рақобат компанияни мижознинг қониққанлик даражасига кўпроқ боғлиқ қилиб қўяди. Ҳар бири мижоз ўзига алоҳида ёндашувни ва ўзининг конкрет эҳтиёжларини қондиришни талаб этади. Бундай мижозларга хизмат кўрсатиш алоҳида ёндашувни талаб этиб, бундай ёндашув сифатида лойиҳали бошқарув намоён бўлмоқда.
“Кичкина лойиҳалар”. Рақобатбардош бўлиб қолиши учун компанияга қисқа муддат ичида бир вақтнинг ичида юзлаб ўзгаришларни бажаришига тўғри келади. Бундай вазиятда янги кўп миқдордаги муаммолар билан мултилойиҳали муҳит юзага келади. Унчалик катта бўлмаган лойиҳанинг раҳбари катта, лекин ягона бўлган лойиҳани бошқарувчи ўз ҳамкасбига нисбатан тез-тез катта муаммолар миқдори билан тўқнаш келади. Муаммолардан бири бўлиб лойиҳа бўйича ресурсларни ҳамкорликда фойдаланиш ва устувор тақсимлаш зарурати ҳисобланади. Асосий ишга кам таъсир қилади деган фикрда кичик лойиҳаларга кам эътибор қаратиш нотўғри ҳисобланади, яъни улар кўп миқдордаги ресурсларни ва пулни талаб этди. Бундай ёндашув оқибатида шунга ўхшаш лойиҳалар кам самарали бўлиб, молиявий йўқотишлар эса сезиларли бўлиши мумкин. Кичик лойиҳалар компаниянинг бошқарув ҳисоби тизими билан ўлчанмайдиган корхонанинг инсон ресурсларини чалғитади ва кўринмас ресурсларни белгилаб беради.
Шундай қилиб, замонавий шароитда бизнесдаги муаммолар ва ривожлантириш имкониятларини ечиш учун лойиҳаларни бошқариш дастакларидан фойдаланиш заруратини келтириб чиқаришга катта таъсир этувчи омиллар мавжуд.
Республика иқтисодиёти бошқарув тизимида кенг кўламли ўзгаришлар содир бўлиши натижасида рўй бераётган мазкур жараёнларнинг турли-туманлигини ижтимоий, техник, ташкилий, иқтисодий лойиҳаларнинг йиғиндиси сифатида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |