Начальнику сдс мид ру


Инвестицион қурилиш лойиҳалари муҳити



Download 11,73 Mb.
bet8/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

2.2. Инвестицион қурилиш лойиҳалари муҳити

Инвестицион жараён динамик (яъни, тез ўзгарувчан) муҳитда кечади, бу муҳит унга бевосита таъсир ўтказади. Муҳитни билиш лойиҳанинг амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш имконини беради.


Инвестицион қурилиш лойиҳаларининг узоқ ва яқин ташқи муҳитлари мавжуд. Узоқ муҳитга: жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ҳолати, мамлакатда амал қилувчи қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий хужжатлар, фан ва техника ҳолати, табиий-экологик шароитлар киради. Узоқ ташқи муҳит кўп жиҳатдан давлат томонидан аниқланади. Ҳар қандай давлат ўз иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришдан ва аҳоли фаровонлигини оширишдан манфаатдор. Шунинг учун, давлат субъектлари мулкининг туридан қатъий-назар, у инвестицион фаолият соҳасида тартиб ўрнатишдан манфаатдор. Давлат техник сиёсат ва меёърий ҳужжатларни шакллантиради. Қонунчилик ҳокимияти корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган қонунларнинг таркиби ва моҳиятини белгилайди. Шунингдек, Конституциядаги талаблар, бюджет сиёсатидаги қоидалар ва ҳукумат томонидан қабул қилинадиган турли қарорлар ҳам корхоналар фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Билвосита таъсир асосида солиқлар, лиценциялаш, нархларни тартибга солишлар ҳам ётади. Агарда уларда тартибсизликлар мавжуд бўлса – қурилишни тўхтатиш керак бўлади. Қонунлар ва ҳукумат қарорларига хилоф иш қилинса, шунингдек мажоравий ҳолатлар юзага келганда инвестицион жараён иштирокчиларига давлатнинг ваколатли органлари – прокуратура ва суд томонидан қонунда кўзда тутилган тегишли чоралар кўрилади.
Инвестицион ва ишлаб чиқариш фаолиятига фан ва техника тараққиёти даражаси ҳам катта таъсир кўрсатади, шунинг учун қурилиш ташкилотлари вазифалари доирасига илмий таҳлил ва синтез услубларини билиш, шунингдек бошқаришда ва ишлаб чиқаришда янги техник воситаларни қўллаш киради.
Яқин муҳитда қурилиш жойида вазият кўпинча маҳаллий бошқарув органлари томонидан белгиланади. Ҳар қандай қурилиш фақатгина маҳаллий бошқарув органлари рухсати билан ва уларнинг назорати остида амалга оширилади. Маҳаллий бошқарув органлари архитектура-шаҳар қурилиши талабларини, ердан фойдаланиш тартиби, қурилиш ҳудудига нисбатан санитария талабларини аниқлаб беради.
Яқин муҳитда ўзаро рақобатлашувчи ташкилотлар амал қилади, буюртмалар савдосида маваффақиятли иштирок этиш учун бу ташкилотларнинг қурилиш фаолиятидаги имкониятларини ўрганиш зарур.
Яқин муҳитга (2.1-расм) капиталлар (сармоя ва кредитлар), ишлаб чиқариш, меҳнат воситалари, моддий ресурслар, савдо бозори ва шу кабилар киради. Лойиҳаларни бажаришда бозорларнинг ҳолатини ўрганиш ва уларнинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш (тадқиқ қилиш) керак бўлади.
Инфратузилмалар соҳасида муҳандислик хизматига, телекоммуникацияларга, ахборот таъминотига ва рекламага катта этибор қаратилиши лозим. Лойиҳаларнинг муҳитини ўрганиш улар бажарилаётган минтақаларда самарали коммуникацияларни йўлга қўйиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига беқарорлаштирувчи таъсир кўрсатадиган омилларни ҳисобга олган ҳолда қарорларни қабул қилишда катта аҳамитятга эга.


Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish