2.5. Инвестицион лойиҳа жозибадорлиги: концепция, жизабадорликни баҳолаш омиллари
Инвестицион лойиҳа жозибадорлиги-аниқ бир инвестицион қарорнинг турли гуруҳлар манфаатлари учун маълум бир натижага эришаололмаслик борасида ҳавфлилик даражаси мавжуд бўлгандаги корхонанинг аниқ бир қадриятни таъминлаш борасидаги қобилиятидир.
Инвестициялаш мақсадларининг турли-туманлиги, инвестицион фаолият жараёнида турли манфаатдор гуруҳларнинг мавжудлиги ва уларга ташқи муҳитнинг таъсирини эътиборга олган ҳолда инвестицион лойиҳа жозибадорлигига таъсир этувчи қуйидаги омиллар тизимини ажратиб кўрсатиш мумкин(2.5-расм):
2.5-Расм. Инвестицион лойиҳа жозибадорлигига таъсир этувчи омилларнинг туркумланиши
Ҳолат омиллари умуман, мамлакат, тармоқ, минтақа ёки алоҳида корхонанинг мавжуд иқтисодий аҳволини аниқлайди.
Кутиш омиллари алоҳида корхона ҳолатида ва лойиҳани амалга ошириш натижасида унинг атрофида(улар билан боғлиқ тизимлар ва ишбилармонлик муносабатлари) тахмин этилаётган ўзгаришларни аниқлайди.
Умумий омиллар-бу мамлакатдаги умумий ишбилармонлик ва инвестицион фаолликни аниқлаб берувчи ва мазкур мамлакат доирасида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик субъекти ва/ёки инвестицион лойиҳа учун бир хил бўлган омиллардир. Уларга иқтисодиётнинг инвестицион муҳити омиллари тааллуқли: табиий-ресурс салоҳияти; инвестицион салоҳият; молия-кредит салоҳияти; инфратузилмавий салоҳият; илмий-техник ва инновацион салоҳиятлар; кадрлар, шу жумладан тадбиркорлик салоҳияти; бозор муҳити; ижтимоий-маданий; ташкилий-бошқарув омиллари.
Хусусий омиллар-бу мазкур аниқ бир лойиҳани амалга ошириш шартлари ва имкониятларига тегишли бўлган омиллар.
Дастлабки омилларга қуйидагилар тааллуқли: лойиҳанинг қарор қабул қилувчи субъектнинг стратегик ва жорий мақсадларига мос келиши; лойиҳа амалга ошириладиган тармоқ; лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд; лойиҳани амалга оширувчи субъектнинг молиявий аҳволи. Ушбу ҳолатда қарор қабул қилувчи субъектнинг инвестицион стратегиясига лойиҳанинг тармоққа йўналтирилганлигига мослигини текшириш зарур бўлади. Лойиҳани амалга оширувчи тармоқ ва минтақанинг инвестицион муҳити, хусусан: молиявий шарт-шароитлар, бозор механизми ҳолати, норматив-ҳуқуқий шарт-шароитлар; мотивациялаш шароитлари, информацион таъминот шартлари, экологик шарт-шароитлар, сиёсий шарт-шароитлар, давлат бошқаруви ва тартибга солиш шарт-шароитлари, ижтимоий, этнографик, маданий шарт-шароитлар, табиий шарт-шароитлар; корхонанинг молиявий ҳисоботи таҳлилини ўтказиш.
Аниқловчи омилларга лойиҳанинг амалга оширилишидан кутилаётган натижаларга қарор қабул қилувчи субъектлар томонидан кутилаётган натижаларнинг мос келиш омиллари тааллуқли. Мазкур омиллар қоида бўйича, соф келтирилган даромад, даромадликнинг ички меъёри, даромадлик индекси, қоплаш муддати, зарарсизлик нуқтаси ва шу каби бошқа кўрсаткичлар сифатида лойиҳанинг самарадорлик ва таваккалчилик кўрсаткичлари орқали баҳоланади.
Инвестицион қарорни қабул қилиш корхонани бошқариш тизимидаги бир мунча мураккаб жараёнлардан биридир. Амалий фаолиятда қарор қабул қилувчи субъектнинг маълум бир хоҳиш-истаклари ва тавсифларидан келиб чиқиб қарор қабул қилишнинг у ёки бошқа мезонлари ва схемаларини танлашда ушбу жараённи ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга катта эътибор қаратилади.
Инвестицион қарорни қабул қилиш схемаси асосан қуйидагича:
компанияда(сақлаш ёки тизимли тушиш) реал мавжуд бўлган маблағлар миқдори ва лойиҳа қийматининг нисбати;
заём маблағларини қўшимча жалб этиш зарурияти;
индивидуал инвестор хусусиятлари тавсифи (имтиёзли кредитлар имконияти, давлат кафолати, имтиёзли солиққа тортиш);
лойиҳа кўлами.
Лойиҳани иқтисодий таҳлил қилиш схемаси кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва ажратиб ўтилган омилларни ҳисобга олиш билан инвестициялаш жозибадорлиги қуйидагича намоён бўлиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |