9.2-расм. Сифат умумбошқарувининг кенг тушунчаси схемаси
Сифатнинг умумбошқаруви – бу назарий қўлланма эмас, балки сифатни ошириш жараёнини бошқариш технологиясидир. У уч қисмдан иборат бўлади:
базали тизим;
техник таъминот тизими;
сифатнинг умумбошқаруви ривожланниши ва такомиллаштириш тизими.
Базали тизим - бу тадқиқот ва таҳлил қилиш учун қўлланиладиган воситадир. Улар умумтанолинган математик аппарат ва назорат қилишнинг статистик усулларидан фойдаланишга асосланган. Техник таъминот тизими – бу персонални техник жиҳозларни ишлатиш ва ундан тўғри фойдаланишни ўргатиш усуллари ва дастурларидир. TQMнинг ривожланниши ва такомиллаштириш тамойиллари ва моҳияти ўзида, илмий ёндашувлар, бозор муносабатлари амал қилишининг иқтисодий қонунларини, ташкил этиш қонунлари, сифатни бошқариш тузилмаси ҳамда бозор шароитига қараб мослашишни акс эттиради.
Сифатнинг умумбошқаруви мақсади маҳсулот ва хизматлар сифатини оширишга эришиш ҳисобланади.
9.2. Меъёр ва стандартлар: ISO стандартлар тармоғи
Quality management systems. Бу сўз инглизча сўз бирикмаси бўлиб “Сифат менежменти тизими” (СМТ) маъносини англатади. Яна ҳам аниқроғи “Сифатли бошқарув тизими” (СБТ) деб таржима қилинса бу сўзнинг мазмун моҳиятини ISO 9000 концепциясига ҳамоҳанг тарзда ўгирилганини билдиради. Яъни “Сифатли бошқарув тизими” - ISO халқаро стандартининг концепциясига мос тушади.1
Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ХСТ), яъни, ISO- International Organization for Standardization – бутун дунё бўйича Халқаро стандартларни ишлаб чиқувчи ва қайта ишловчи ташкилот ҳисобланади. Стандартлаштириш соҳасидаги ишлар кўламининг кенглиги ўз навбатида халқаро марказ кераклигини тақозо қилиши натижасида 1926 йили стандартлаштириш миллий ташкилотларининг Халқаро Ассоциацияси (ИСА) ташкил топиб унинг таркибига 20 мамлакат вакиллари кирди. Лекин ИСА нинг фаолияти 1939 йили иккинчи жаҳон уруши таьсирида тўхтатилди.
1946-47 йиллари Халқаро стандартлаштириш ташкилоти ташкил топиб, у қисқача ИСО деб юритиладиган бўлди. Бу ташкилот ҳозирги вақтда Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси таркибида фаолият кўрсатмоқда.
Бу ташкилот бошқарув органи Швецариянинг Женева шаҳрида жойлашган бўлиб, ўз фаолиятини 1948-йили бошлаган. Хозирда 162 давлат миллий стандартлаштириш институтларини ўзида бирлаштирган. У халқаро стандартларни, шу жумладан, 9000-туркумидаги стандартларни ҳам ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Тўққиз минг – ушбу стандартга берилган тартиб рақамидир. Стандартлар туркуми деб аталишига сабаб, ISO 9000 стандартидан ташқари, ISO 9000 “Сифат менежменти” оиласига кирувчи яна ISO 9001 ва ISO 9004 стандартлари ҳам мавжуд.
ISO 9000 – Асосий қоидалар, атама ва таърифлар луғати;
ISO 9001 – Талаблар; Халқаро стандартларга қўйилган талаблар ISO 9002 ва ISO 9003 стандартларида ҳам кенгроқ ёритилган.
ISO 9004 – Янада ривожланиш ва фаолиятни яхшилаш бўйича тавсиялар.
Тўққиз минг сонидан кейин ёзиладиган тўртлик сонлар, стандартнинг қайси йили қабул қилинганлигини билдиради. Мисол учун:
ISO 9000:1987 —BS 5750 билан мос тушган, учта сифат назорати моделини ўзида мужассам этган: ISO 9000:1994, ISO 9000:2000, ISO 9000:2008.
ИСО нинг тузилишидан асосий мақсад - халқаро миқёсда мол алмашинувида ва ўзаро ёрдамни енгиллаштириш учун дунё кўламида стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ақлий, илмий, техникавий ва иқтисодий фаолиятлар соҳасида ҳамдўстликни ривожлантиришдир.
Бу мақсадларни амалга ошириш учун:
- дунё кўламида стандартларни ва улар билан боғлиқ бўлган соҳаларда уйғунлаштиришни енгиллаштириш учун чоралар кўриш;
- халқаро стандартларни ишлаб чикиш;
- ўз қўмита аьзоларининг ва техникавий қўмиталарнинг ишлари хақида ахборотлар алмашинувини ташкил қилиш;
- соҳавий масалалар бўйича манфаатдор бўлган бошқа Халқаро ташкилотлар билан хамкорлик қилиш кўзда тутилади.
Ҳозирги кунга келиб Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг таркиби 100 тача мамлакатнинг вакилларидан иборат бўлиб Ўзбекистон давлати ҳам Мустақиллик шарофати билан ИСО нинг тенг хуқуқли аьзоларидан бири бўлиб хисобланади.
Маҳсулот сифатини яхшилаш, бошкариш ва таьминлаш бўйича охирги вақтда қилинган ишларни мужассамлаб, ИСО ўзининг бир қатор меьёрий хужжатларини ишлаб чиқди. Бу хужжатларга ИСО 9000, 10011 ва 10012 рақамли стандартларни кўрсатиш мумкин. ИСО 9000 да сифатни умумий бошқариш ва сифатни таьминлаш бўйича стандартлар, танлаш ва қўллаш бўйича кўрсатмалар ёритилган. ИСО 10011 сифат тизимларини текширишда кўрсатмалар ва ИСО 10012 ўлчов воситаларининг сифатини таьминлайдиган талабларга бағишланган.
Ҳозирги кунда корхона ва ташкилотлар сифатли бошқарувнинг асосий талабларини бажариш орқали маҳсулот ёки хизмат сифатига урғу бериб ўз нуфузларини оширишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли ISO 9001 стандартларини бажариш оммалашганлиги сабабли, ҳозирги кунда бу стандартлаштириш тизими машҳурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |