Таклиф берувчилар (оферентлар) – бу тендер таклифларини тақдим этган шахслар (даъвогарлар). Уларнинг таклифномаларида тендер ҳужжатларида қайд этилган савдо шартларига риоя қилган ҳолда савдода иштирок этиш учун розилиги ифодаланиши ва бу банкнинг кафолати билан тасдиқланиши керак. Оферент ИҚЛнинг амалга оширилиш самарасини оширишни назарда тутувчи муқобил таклиф билан ҳам чиқиши мумкин.
Савдо жараёнининг асосий босқичлари 7.3.-расмда келтирилган.
П
Пудрат савдолари жараёни
удрат савдолари жараёни
Тайёргарлик кўриш босқичи тартиблари
Пудрат савдоларини ўтказиш босқичи
Тендер қўмитаси қарорларини қабул қилиш ва
Тайёргарлик кўриш, контракт тузиш
7.3-расм. Пудрат савдоларини ташкил этиш жараёни
Тайёрлов босқичига доир қоидалар буюртмачининг савдони ўтказиш тўғрисида қабул қилган қарорини, иштирокчилар томонидан муайян ташкилий тузилмаларнинг тузилишини, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва уни эҳтимолли иштирокчиларга тарқатишни қамраб олади.
Савдоларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилгач, буюртмачи савдо ташкилотчисини тайинлайди ёки ташкилотчи вазифасини бажарувчи фирма билан контракт тузади. Улар ўртасидаги молиявий масалалар ва муносабатлар контрактнинг тегишли бўлими билан тартибга солинади. Савдолар ташкилотчиси тендер қўмитасининг савдоларни тайёрлаш ва ўтказиш ишлари билан боғлиқ ҳаражатларни қоплайди. Шунингдек у бошқа барча молиявий масалаларга масъул ҳисобланади.
Пудрат савдолари очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ савдолар ўтказилганда улар тўғрисидаги эълонлар таклифлар тақдим этилиш муддатидан 2-6 ой олдин расмий матбуотда эълон қилинади. Бу эълонлар одатда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: савдо ташкилотчиси ва буюртмачисининг номланиши, савдоларнинг тури ва предмети, қурилиш жойинининг қисқача таснифи, контрактни бажариш шартлари, зарурий чекловлар, манзил, тендер ҳужжатларини олиш муддати ва шартлари, таклифларни бериш муддати.
Ёпиқ савдолар ўтказилганда дастлабки таснифлаш тўғрисидаги хабар савдолар ташкилотчиси ёки тендер қўмитасининг қарори билан эҳтимолли даъвогарларга юбориладиган таклифномаларда қайд этилган бўлади. Бундай даъвогарлар одатда мазкур тармоқдаги энг таниқли ҳамда сон жиҳатдан кам бўлган пудратчилар бўлади. Кўп ҳолларда савдо таклифлари ва шартлари контракт тузилиши мумкин бўлган 1-2 пудратчиларга юборилади.
Даъвогарларнинг сўровига биноан тендер ҳужжатларини тарқатиш масалалари билан одатда махсус тайёрланган ва тасдиқланган йўриқномага мувофиқ иш олиб борувчи тендер қўмитасининг котибияти шуғулланади.
Шу билан, умуман олганда, тайёрлов босқичи якунланади. Тендер ҳужжатларини олган даъвогарлар мустақил равишда (ёки муҳандис-маслаҳатчи фирмаларни жалб қилиш орқали) тендер ҳужжатлари орасида келтириладиган “Оферентлар учун йўриқнома”га мувофиқ ўз таклифларини ишлаб чиқади. Бунда жалб қилинувчи маслаҳатчи фирмалар тегишли ишларни бажариш учун махсус рухатномага (лицензияга) эга бўлишлари керак. Бундан ташқари, ўша маслаҳатчи ташкилотнинг ўзи савдоларни тайёрлаш давомида бир вақтнинг ўзида ҳам буюртмачи, ҳам даъвогар билан ҳамкорлик қилиши мумкин эмас.
Савдоларнинг ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ёки ёпиқ тендерлар иштирокчиларига таклифномаларни юбориш санаси савдолар очилишининг бошланиши ҳисобланади. Тендер қўмитаси савдоларнинг ёпилиши санаси ва таклифларни кўриб чиқиш муддатларини ҳам аниқлайди.
Таклиф (оферта) тендер қўмитаси котибияти томонидан қабул қилинади ва зудлик билан рўйхатдан ўтказилади. Котибият таклифнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ёзма исботнома беради. Таклифлар конвертларга жойлаштирилган ҳолда қабул қилинади. Конвертнинг ташқи қисмида савдоларда иштирок этиш учун ариза ва тўлов ҳужжатининг нусхаси қайд этилади. Ички томонда эса – оферентнинг таклифлари ва банк томонидан берилган кафолат. Оферта бериш вақтида ички конверт муҳрланган бўлиши керак.
Офертани қабул қилиш вақтида тендер қўмитаси котибияти оферентнинг белгиланган барча шартларга риоя қилганлигини текширади. Агарда конвертнинг ташқи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан қайси биридир (муҳрланган ички конверт, ариза ёки тўлов қоғозининг нусхаси) келтирилмаган бўлса, тендер қўмитаси ўз мажлисида оферта инкор этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, у тегишли баённома билан расмийлаштирилади. Даъвогарларга қарор ҳусусида хабар берилади.
Таклифларни тақдим қилиш муддати ўтиши билан олдиндан белгиланган кун ва вақтда тендер қўмитаси, аъзоларнинг тўлиқ таркибида (кворум) ички конвертларни очади. Мажлисда тендер қўмитаси экспретлар кўмагида ички конвертларда келтирилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва уларнинг тендер ҳужжатлари учун белгиланган талабларга мослигини аниқлайди. Офертлар талабларга тўлиқ мос келган тақдирда тендер қўмитаси томонидан қабул қилинади ва тегишли даъвогарлар оферент мақомини олишади.
Агарда тақдим этилган таклиф тендер ҳужжатларидаги талабларга мос келмаса ҳамда улардаги камчиликларни тузатиш таклиф моҳиятини ўзгартиришга сабабчи бўлса, бундай таклифлар қабул қилинмайди. Оферент таклифларини ўзгартирмайдиган камчликилар топилган тақдирда тендер қўмитаси ундан тегишли ҳужжатларни тендер ҳужжатларидаги талабларга белгиланган муддатда мослаштиришни талаб этиши мумкин. Бундай қарорлар тендер қўмитаси мажлисларининг баённомаларида қайд этиб борилади.
Агарда тақдим этилган таклифларнинг барчаси тендер ҳужжатларидаги талабларга мос келмаса, савдо ўтказилмаган ҳисобланади, лекин салбий натижага эга бўлган бўлади: бундай ҳолда буюртмачи қайта савдоларни тайинлаши мумкин. Ва ниҳоят, савдолар якунланиш муддатининг охиригача биронта ҳам таклиф тушмаса ёки барча оферталар дастлабки банк кафолатларига эга бўлмаган тақдирда ҳам савдолар ўтказилмаган деб топилиши мумкин. Шу билан бирга, бундай ҳолатларда савдолар ташкилотчиси ва тендер қўмитаси савдолар натижаси учун жавобгар ҳисобланмайди, тўланган гаров пули оферентларга қайтариб берилади.
Тендер қўмитаси қарорларини қабул қилиш ва тасдиқлаш оферт экспертизаси учун белгиланган муддат ичида тақдим этилган таклифларни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида амалга оширилади. Бу муддат тендер қўмитасининг биринчи мажлисида аниқланади ва инвестицион лойиҳанинг мураккаблигига боғлиқ. Лекин, муддат конверт очилгандан олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |