7.1.- расм. Шартномавий баҳонинг таркиби
- лойиҳагача бўлган ишларни бажариш ёки лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш давомида буюртмачи манфаатидан келиб чиқиб сармоядорнинг сметаларини (ҳисоботлар, харажатлар калкуляцияси) тайёрлаш;
- тузилаётган шартномани тузишда, шунингдек сармоядорларга бериладиган тендер ҳужжатлари асосида пудратчининг ҳисоботларини (сметалар, ишлаб чиқариш ҳаражатлари калкуляцияси) тайёрлаш;
Қурилиш учун эркин (шартнома) нархни асослаш материалларни тайёрлаш – бу келишилган шартномага мувофиқ ижро этишга масъул томоннинг мажбурияти ҳисобланади. Одатда, бу вазифа пудратчига топширилади. Шартнома нархи аниқланганда пудратчи ИҚЛни тайёрлаш босқичида тайёрланган смета ҳужжатларидан фойдаланади. Бу ҳужжатни тайёрлашда шартнома нархини аниқлашни енгиллаштириш ҳамда уни буюртмачи билан келишиб олиш учун қурилишда нархни шакллантириш ва сметани-меъёрлар (меъёрий-ахборот) базасидан фойдаланиш керак (6.2. - расм).
Меъёрий базага кирувчи смета нормалари муайян қурилиш, монтаж ва бошқа ишларни бажариш учун зарур ресурсларнинг меъёрий миқдорини (қурилиш ходимларининг меҳнат ҳаражатлари, қурилиш машиналарининг ишлар вақти, материалларга, маҳсулотларга, конструкцияларга ва бошқалар бўлган эҳтиёж) аниқлаб беради. Йириклаштирилган смета меъёрлари билан улар қиймат кўрсаткичларига ўтиш учун асос бўлади.
ҚМҚ таркибидаги смета нормативлари
Аралаш нархни шакллантириш тизиминингмеъёрлари
Элементли смета меъёрлари
Йириклаштирилган смета меъёрлари
Маҳсулот ва хизматларга эркин(бозор) ва тартибга солувчи нархлар ва тарифлар
ЭСМ ва базис даражали нархлар
ЭСМ ва иш турлари баҳолари
Смета меъёрлари, %
Йириклаштирилган смета меъёрлари ва кўрсаткичлари
7.2-расм. Қурилишда нархни шакллантириш ва сметании меъёрлаштиришнинг смета-меъёрий (меъёрий-ахборот) базаси
Инвестиция лойиҳаси таркибида лойиҳалаштириладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар қурилишининг смета қийматини ёки уларнинг смета ҳужжатларидаги навбатийлигини аниқлаш мақсадида локал сметалар ва смета ҳаражатлари, объект сметалари ва муайян ҳаражатлар учун смета ҳисоботлари, қурилиш қийматининг йиғма смета ҳисоботлари, ҳаражатлар тўғрисида маълумотлар ва бошқалар ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда амал қилувчи қурилиш нархини шакллантириш тизими қаттиқ тартибга солинмайди, у кўпроқ тавсиявий аҳамиятга эга. Бу борадаги ёндашувларнинг хилма-хиллиги ИҚЛ иштирокчиларига конкрет услубларни танлаш имконини беради. Шунинг учун ҳам буюртмачи ва пудратчининг сметалари (ҳисоботлари) турли услублар ёрдамида ишлаб чиқилиши мумкин. Ўз навбатида услублар эса шартнома шартлари ва конкрет иқтисодий вазиятга қараб танлаб олинади. Смета ҳужжатларида қурилиш қийматини икки даражали нарх асосида амалга ошириш тавсия этилади: амалдаги смета меъёрлари ва нархлар асосида аниқланувчи базис даражада ва сметани тайёрлаш ёки қурилишни амалга ошириш даври учун башорат қилинадиган (прогнозлаштириладиган) нархлар асосида аниқланадиган амалдаги ёки прогноз даражада.
Агарда буюртмачига қурилиш маҳсулоти учун эркин (шартнома) нархни асослаш зарурати туғилса, пудратчига смета қийматининг ҳисоботларини қуйидагилар тавсия қилинади: пудратчи бундай ҳисоботларни буюртмачи билан унинг ҳужжатларида қайд этилган иш кўлами ва зарур ресурслар тўғрисидаги маълумотларни келишиб олган ҳолда амалдаги (ёки башорат қилинадиган) нарх даражасида тайёрлаши керак. Бунда пудратчи вазифасини бажарувчи қурилиш-монтаж ташкилотларидаги мавжуд иқтисодий алоқалар ва ресурсларни албатта инобатга олиш керак бўлади.
Буюртмачи, шунингдек пудратчининг сметаларини (ҳисоботларини) тайёрлашда қуйидаги услублар муқобил вариант сифатида қўлланилиши мумкин: ресурсли, ресурс-индексли, базис-индексли, базис-компенсациявий. Бундан ташқари аввал қурилган ёки лойиҳалаштирилган шу каби объектларга доир маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Бозор муносабатлари тўлиқ шаклланмаган шароитида ҳамда қурилиш соҳасида бозор тузилмалари тўлақонли ривожланмаган шароитда ресурсли ва ресурс-индексли услубдан фойдаланган маъқул ҳисобланади. Бу услубларни қўллашда локал сметалар ва смета ҳисоботларидаги бевосита ҳаражатларни аниқлаш учун бирламчи маълумотлар сифатида қуйидаги ресурс кўрсаткичлар алоҳида аҳамият касб этади:
- Ишларнинг меҳнатга нисбатан талабчанлиги (яъни ишчи кучига) тўғрисидаги маълумотлар. Бу кўрсаткич муайян ишларни бажарадиган ва қурилиш машиналарига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақини аниқлаш учун керак. Шуни эътиборда тутиш керакки, пудратчи ва буюртмачи, келишиб олинган ҳисоб-китоблар асосида, ходимларга тўланадиган иш ҳақи кўламини мустақил равишда аниқлашлари мумкин. Шу билан бирга, бунда маҳсулотнинг таннархига кетган ҳаражатлар инобатга олиниши ҳамда корхона ташкилотларга иш ҳақини тўлашга доир қонунчилик томонидан белгилаб қўйилган меъёрларга қатъий риоя қилиниши керак.
- Қурилиш машиналари ва механизмлардан (одамлар, машиналар) фойдаланиш вақти тўғрисидаги маълумотлар.
- материаллар, маҳсулотлар, деталлар ва конструкцияларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар (куб метр, квадрат метр, кг ва бошқа ўлчов бирликларини қўллаган ҳолда). Бу ерда материалларни, маҳсулотларни, деталларни ва конструкцияларни мол етказувчидан қурилаётган объект омборига ташиш учун муайян ресурсларнинг сарфланиши, шунингдек қурилиш материалларининг кўлами каби маълумотлар алоҳида ажралиб туради.
Агарда нарх шаклланиши ва сметани меъёрлаш беқарор бозор тизими шароитида кечса, смета ҳужжатларини тайёрлашда ахборот-ҳисоблаш техникаси ва дастурлаштириш воситаларига эҳтиёж ортади. Бу меъёрий-ахборот базасини шакллантирувчи катта кўламдаги маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сметаларни тайёрлаш услубларини деталлаштириш аҳамиятининг ортишидан келиб чиқади. Электрон-ҳисоблаш машинасини (ЭҲМ) қўллаш шартнома нархини ишлаб чиқиш технологиясини тубдан ўзгартиради: смета-иқтисод хизматидаги мутахассиснинг индивидуал компьютер билимлари ахборот ҳисоблаш тизимининг марказий бўғини сифатида гавдаланади.
Ҳозирги вақтда ИҚЛ иштирокчилари ихтиёрида смета ҳужжатларини тайёрлаш учун турли хил компьютер тизимлари ва дастурлар мавжуд. Бу дастурлар компьютердан фойдаланувчи билан мулоқот режимида бажарилади: муайян сметаларни тайёрлаш учун ахборотлар тип меъёрида берилади (экран дисплейига чиқарилади). ЭҲМдан фойдаланиш шартнома нархларини аниқлаш учун бериладиган смета ҳужжатларининг сифатини анча ошириш имконини беради. Бундан ташқари, ЭҲМ дастурлари қурилиш молларининг қарийиб барча даврлар учун амалдаги нархлардаги реал қийматини аниқлаб бериш имконини беради.
Шундай қилиб, ИҚЛ таркибидаги эркин (шартнома) нархлар пудратчи ва бош буюртмачининг ўзаро келишуви асосида белгиланади. Натижада ҳамкорликда қабул қилинган қарор билан шартнома нархининг баённомаси тайёрланади ва бу ҳужжат пудрат тўғрисидаги шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Қабул қилинган шартнома нархи томонларнинг розилигисиз ўзгартилмайди.
Қурилиш учун эркин (шартнома) нархи белгилангач ҳамда сотиб олинаётган ускуналар қиймати тўғрисидаги маълумотлар олингандан кейин қурилишнинг якуний смета ҳисобига ва бошқа смета ҳужжатлари буюртмачи аниқлик киритади. Шунингдек қурилишдаги пудрат ишларининг базис қиймати ҳам аниқлаб олинади ва бу қиймат, ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи учун ягона бўлиши керак.
Тузатишлар киритилган смета ҳужжатлари ИҚЛни бажариш учун зарур бўлган маблағларнинг умумий миқдорини аниқлаб беради.
Бозор шароитида қурилиш маҳсулоти (бажариладиган ИҚЛ) нархини иқтисодий жиҳатдан оптималлаштиришнинг асосий услуби – бу пудрат савдолари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |