Мустақил таълим учун материаллар kirish reja Biologiya fanlari sistemasi. Biologiyaning ilmiy-tadqiqot metodlari



Download 0,74 Mb.
bet28/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#2128
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Дурагайлаш методи орқали айрим белги-хоссали ота-она организмларни чатиштириш натижасида олинган дурагайларнинг бир қанча авлодларида ривожланиши ўрганилади. Олинган натижаларнинг ҳаққонийлиги математик статистика методи орқали аниқланади.

  • Цитогенетик метод ёрдамида хромосомалар ўзгариши билан алоқадор бўлган организмнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги ўрганилади. Бинобарин цитогенетика ирсият ва ўзгарувчанликнинг цитологик асосларини тадқиқ этади.

  • Эгизаклар методи билан организмдаги белги хоссаларнинг ривожланишида генлар ва ташқи муҳит омилларининг қай даражада кўрсатган таъсири ўрганилади.

  • Молекуляр генетик метод билан ирсият ва ўзгарувчанликнинг моддий асослари бўлган нуклеин кислоталарнинг, хусусан, дезоксирибонуклеин – ДНК ва рибонуклеин кислота – РНК нинг тузилиши ва функцияси аниқланади.

  • Популяцион статистик метод популяциялардаги ирсиятни ўрганишда қўлланилади. У популяциялардаги доминант ва рецессив аллелларни такрорланиш даражасини гомозигота ва гетерозигота организмларда аниқлаш билан шуғулланади.

    Менделнинг биринчи ва иккинчи ирсият қонунлари.
    Генетикада белгиларнинг ирсийланишини ўрганишда кенг қўлланиладиган метод дурагайлаш ҳисобланади. Дурагайлаш методидан фойдаланганда тубандаги рамзий белгиларни билиш зарур. Чатиштиршда қатнашаётган ота-она организми олдига “Р” ҳарфи қўйилади. У лотин тилидаги parentale – ота-она сўзининг бош ҳарфидир. Дурагай организмлар олдига “Ғ” ҳарфи қўйилади, у лотинча fileale (фарзандлар) сўзининг бош ҳарфини ифодалайди. Дурагай авлодига қараб улар ёнига рақам яъни Ғ1, Ғ2, Ғ3 билан белгиланади. Чатиштириш белгиси “Х” ҳисобланади. Дурагайларни ота ёки она организми билан қайта чатиштиришдан олинган индивидлар беккросс деб аталгани сабабли Fb белгиси қўйилади.
    Чех табиатшуноси Г.Менделдан олдин ҳам тадқиқотчилар турли ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир-биридан белгилари бўйича фарқ қилувчи формаларини чатиштирган бўлсаларда, бироқ ирсият қонунларини очишга муваффақ бўлмадилар. Ирсият қонунлари биринчи маротаба Г.Мендель томонидан кашф қилинди.
    Мендел муваффақиятларини таъмин этган омиллар бўлиб:

    1. Чатиштириш учун қулай бўлган нўхат ўсимлигини танланганлиги ва улар орасидан битта, иккита, учта белгиси билан фарқ қилган формаларни чатиштириб дурагайлар олинганлиги;

    2. Келгусида ҳар бир дурагай ўсимлик наслини алоҳида экиб, уларда ота-она белгиларини қандай ривожланганлигини аниқланганлиги;

    3. Дурагайларни ўз-ўзига чатиштириб уларнинг иккинчи, учинчи ва кейинги авлодларида ота-она ўсимликларга ўхшаш формаларни миқдорини аниқланганлиги ва уларни математик-статистик метод билан тахлил қилинганлиги;

    4. Тадқиқот натижаларини хулосалаб, ирсият қонунларини ихтиро қилинганлиги.

    Мендел ирсият қонунларини дурагайлаш методи асосида кашф этди. Унинг тажрибаларини бирида дони сариқ ва яшил бўлган нўхат ўсимликлари чатиштирилди. Чатиштириш натижасида олинган барча дурагай ўсимликлар дони сариқ рангда эканлиги маълум бўлди. Бошқа тажрибада нўхат ўсимлигининг гули қизил ва оқ формалари чатиштирилган эди, дурагайларнинг гули бир хил қизил рангда эканлиги аниқланди. Дурагайларнинг биринчи авлодида ривожланган белгиларни доминант (ғолиб, устун), ривожланмагани эса рецессив (яширин) белги деб номланди. Ота-она организмлардаги белгиларнинг дурагагайларнинг биринчи авлодида бирини иккинчиси устидан доминантлик қилиши Мендел томонидан кашф этилган ирсиятнинг биринчи қонунидир. Мазкур қонунни баъзан дурагай организмлар биринчи авлодида белгиларнинг бир хиллик қонуни деб ҳам юритилади.
    Юқоридаги тажрибада қайд қилинган Ғ1 дурагайлар ўз-ўзи билан чатиштирилса, олинган иккинчи авлодда дон ранги ёки гул ранги бўйича хилма-хиллик кузатилган. Дурагай организмларда ота-она белгиларига ўхшаш дони сариқ ёки яшил, гули қизил ёки оқ рангли ўсимликлар учраган.Доминант белгили ўсимликларнинг рецессив белгили ўсимликларга нисбатан миқдори ўртача 3 маротаба кўп бўлган. Бу жараённи хулосалаб Мендел иккинчи ирсият қонунини яъни иккинчи авлод дурагайларда ота-она белгиларининг ажралишини ва уларнинг нисбатини 3:1 ҳолатда бўлишини ихтиро қилган.

    Download 0,74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish