Ғ2 да белгиларнинг нисбатини 9:3:3:1 схемада бўлиши. Бунга мисол тариқасида холдор тўтиларни чатиштириш бўйича ўтказилган тажриба натижасини келтирамиз. Қуш боқувчиларга таниш бўлган холдор тўтиларнинг пати 4 хил: ҳаворанг, сариқ, яшил ва оқ рангдадир.
Агар ҳаворанг урғочи тўтилар оқ патли эркак тўтилар билан чатиштирилса, Ғ1 даги эркак ва урғочи тўтиларнинг пати ҳаворанг бўлади. Мабодо Ғ1 даги эркак ва урғочи тўтилар ўзаро чатиштирилса Ғ2 да 75% ҳаворанг, 25% оқ рангли тўтилар ривожланади. Бундан биз икки хил хулосага келишимиз мумкин.
1-хулоса. Тўтиларда пат рангини ифода қилувчи генлар жинсий хромосомаларда эмас, балки аутосомаларда жойлашган.
2-хулоса. Патнинг икки хил рангда бўлиши битта геннинг икки хил аллелига боғлиқ.
Худди шундай натижа сариқ рангли тўтиларни оқ рангли тўтилар билан чатиштирганда ҳам олинади. Юқоридаги икки хил чатиштириш тафсилотини ёзиб чиқамиз.
1) Р ҳаворанг х оқ 2) Р сариқ х оқ
Ғ1 ҳаворанг х ҳаворанг Ғ1 сариқ х сариқ
Ғ2 ҳаворанг : ҳаворанг : ҳаворанг : оқ Ғ2 сариқ : сариқ : сариқ : оқ
Ҳар икки чатиштиришдан олинган натижа худди монодурагайлардаги белгиларнинг тўлиқ ирсийланишига ўхшаш эканлигини тушуниш қийин эмас. Шунга асосланиб австралия холдор тўтиларида пат ранги бир геннинг икки хил аллелига боғлиқ деган тахминни илгари сурамиз ва унинг қанчалик тўғри эканлигини билиш учун юқорида икки хил чатиштиришда қатнашган тўтиларнинг генотипини ёзиб чиқамиз.
1) ҳаворанг оқ 2) сариқ оқ
РФГ АА х аа РФГ ? х аа
гам А а
ҳаворанг ҳаворанг сариқ сариқ
Ғ1ФГ Аа х Аа Ғ1ФГ ? х ?
гам А а А а
ҳ ҳ ҳ оқ сариқ сариқ сариқ оқ
Ғ2ФГ АА Аа Аа аа Ғ2ФГ ? ? ? аа
Бу икки чатиштириш натижасида сариқ патли тўтиларнинг генотипини аниқлаш қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари агар икки хил чатиштиришда доминант бўлган белги яъни ҳаворанг ва сариқ патли холдор тўтиларнинг эркак ва урғочисини ўзаро чатиштирсак, у ҳолда Ғ1 авлоддаги эркак ва урғочи тўтиларнинг пат ранги яшил рангда бўлади. Яшил патли урғочи ва эркак паррандаларни ўзаро чатиштирилса, Ғ2 авлодида 9/16 яшил, 3/16 ҳаворанг патли, 3/16 сариқ патли, 1/16 оқ патли тўтилар ривожланади. Бундай натижа илгари қайд қилинганидек, дидурагайларда белгиларнинг тўлиқ ирсийланишида намоён бўлган эди. Лекин унда ота-она ўзаро икки белгиси билан фарқланган эди. Ваҳоланки, холдор тўтиларда эса ота-она тўтилар бир белгиси – пат ранги билан фарқланадилар холос. Шунга кўра биз пат рангининг ривожи икки хил ноаллел генга боғлиқ деган хулосага келамиз.
Хулоса қилиб, сариқ патли тўтилар генотипини ааВВ, ҳаворанг патли тўтиларнинг генотипини ААbb, оқ патлиларники aabb, яшил патлиларники AaBb ҳолатда бўлади деб тахмин қиламиз. Тахминимиз қанчалик тўғри эканлигини ойдинлаштириш мақсадида ҳаворанг ва сариқ патли эркак ва урғочи тўтиларни чатиштириб, биринчи ва иккинчи авлод дурагайларининг генотипини ва фенотипини аниқлашимиз зарур.
ҳаворанг сариқ
РФГ AAbb x aaBB
гам Ab aB
яшил яшил
Ғ1ФГ AaBb x AaBb
Ғ2ФГ
♂
♀
AB
Ab
aB
ab
AB
я
AABB
я
AABb
я
AaBB
я
AaBb
Ab
я
AABb
ҳ
AAbb
я
AaBb
ҳ
Aabb
aB
я
AaBB
я
AaBb
с
aaBB
с
aaBb
ab
я
AaBb
ҳ
Aabb
с
aaBb
оқ
aabb
Изоҳ: я – яшил; ҳ – ҳаворанг; с – сариқ;
Жадвалда келтирилган маълумотлар паррандаларни генотиплари тўғрисида илгари сурган тахминимиз тўғри эканлигини кўрсатади. Демак, холдор тўтиларда жинсидан қатъий назар, А ва В ген аллеллари гомозигота ёки гетерозигота ҳолатда пат рангининг яшил, Ab аллеллари ҳаворанг, aB аллеллари сариқ, рецессив аb генлар гомозигота ҳолатда оқ ранг бўлишини таъминлайди.
1. AABB – 1
AABb – 2
AaBB – 2 яшил патли
AaBb – 4
AAbb – 1
Aabb – 2 ҳаворанг патли
aaBB – 1
aaBb – 2 сариқ патли
aabb – 1 оқ патли
Шундай қилиб, холдор тўтиларнинг пат ранги белгисини ирсийланиши мисолида биз: 1) ота-она паррандаларда йўқ бўлган яшил ва оқ пат белгиларини паррандаларнинг Ғ1 ва Ғ2 авлодида ривожланишини; 2) тўти пат ранги биринчи тажрибадаги каби ҳаворанг ва оқ патли тўтиларни чатиштирган ҳолатдаги битта ген аллеллари эмас, балки икки ноаллел ген аллеллари билан боғлиқ эканлиги шохиди бўламиз. 3) Тўлиқ ирсийланиш бўйича дидурагайларнинг Ғ2 авлодида маълумки фенотип бўйича 9:3:3:1 нисбат олинган эди. Лекин унда иккита белгиси билан фарқланувчи яъни сариқ текис ва яшил буришган нўхатлар чатиштирилган бўлса ва унда ҳар бир белги 1 та ген аллеллари таъсирида ривожланган эди. Холдор тўтиларда эса чатиштиришда қатнашган тўтилар (ҳаворанг ва сариқ) фақат битта белги яъни пат ранги билан фарқлансаларда, Ғ2 да фенотип бўйича юқорида кўрсатилган нисбатда хилма-хиллик намоён бўлади. Бу натижа холдор тўтиларда пат ранги икки ноаллел ген таъсирида ривожланишини кўрсатади Тўтиларда пат рангининг комплементар ҳолда ирсийланиши. А – ҳаворанг пат. В – сариқ пат. а ва b оқ пат.
Худди шундай типдаги ирсийланишни товуқларнинг гулсимон тожли зоти билан нўхатсимон тожли зотини ёки дрозофила мева пашшасида қўнғир ва оч қизил рангли кўзлари бор формаларни чатиштирганда ҳам кўриш мумкин.