Ғ2 да белгиларнинг нисбатини 9:7 схемада бўлиши.
Комплементар ирсийланишнинг бу хилида ҳам доминант ноаллел генлар алоҳида-алоҳида мустақил равишда белгига таъсир кўрсата олмайдилар. Чунончи, ХХ асрнинг бошида Бэтсон ва Пеннетлар ипаксимон оқ патли товуқларни оқ патли Дорхин зотли хўрозлар билан чатиштирганларида Ғ1 товуқ ва хўрозларнинг пати рангли бўлган. Улар ўзаро чатиштирлганда Ғ2 товуқ ва хўрозларнинг 9/16 пати рангли, 7/16 оқ патли бўлган. Шунга ўхшаш натижа ҳидли нўхат ўсимлигининг фенотип жиҳатдан ўхшаш, лекин генотип бўйича фарқ қилувчи хилларини чатиштирганда ҳам олинган. Буни тубандагича изохлаш мумкин:
оқ оқ
РФГ AAbb x aaBB
гам Ab aB
т қ т қ
Ғ1ФГ AaBb x AaBb
Ғ2ФГ
♂
♀
|
AB
|
Ab
|
aB
|
ab
|
AB
|
т қ
AABB
|
т қ
AABb
|
т қ
AaBB
|
т қ
AaBb
|
Ab
|
т қ
AABb
|
оқ
AAbb
|
т қ
AaBb
|
оқ
Aabb
|
aB
|
т қ
AaBB
|
т қ
AaBb
|
оқ
aaBB
|
оқ
aaBb
|
ab
|
т қ
AaBb
|
оқ
Aabb
|
оқ
aaBb
|
оқ
aabb
|
Изоҳ: т қ – тўқ қизил.
Ғ2 да белгиларнинг нисбатини 9:3:4 схемада бўлиши.
Айрим ҳолатларда чатиштиришда қатнашаётган индивидларнинг бир доминант аллел гени фаол бўлиб белгига таъсир кўрсатиши, иккинчи ноаллел доминант ген эса рецессив аллел билан бирга белгига таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Бунга мисол тариқасида сичқонларда юнг рангини ирсийланишини оламиз. Сичқонлар юнги оқ, қора ва агути ҳолатда бўлади. Агути рангли сичқонларда ҳар бир юнг толаси бўйлаб сариқ рангли ҳалқалар кўзга ташланади. Юнг асоси ва учида эса қора пигмент бўлади. Юнг толаларида пигментларнинг бундай зонар бўлиши қуёнларда ҳам кузатилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича агути сичқонларда рангни бўлиши бир генга, пигментни юнг толаси бўйлаб тақсимланиши бошқа ноаллел генга боғлиқ. Қора юнгли сичқонларда пигмент зонар типда тақсимланиши учрамайди. Пигмент тола узунлиги бўйича бир хил тақсимланган бўлади. Оқ сичқонлар юнгида эса пигмент бўлмайди.
Қора юнгли сичқонлар юнги оқ рангдаги сичқонлар билан чатиштирилганда Ғ1 авлодда сичқонларнинг юнги агути бўлади. Ғ1 агути сичқонларнинг эркак ва урғочи формалари ўзаро чатиштирилганда Ғ2 сичқонларининг 9/16 юнги агути типда, 3/16 сичқонларнинг юнги қора, 4/16 сичқонлар юнги оқ рангда бўлади.
Сичқонларда юнг рангининг генларнинг ўзаро таъсири туфайли ирсийланиш типлари. А – юнгнинг қора ранги; а – альбинос;В – агути;bb – қора.
Чатиштириш учун олинган сичқонлар қора юнглисининг генотипи AАbb, оқ юнглисиники ааВВ, Ғ1 авлод дурагайларининг генотипи AaBb (37-расм). Ғ1 авлод эркак ва урғочи агути сичқонларни чатиштиришдан олинган Ғ2 авлод сичқонларнинг генотипида А-В генлари бўлган тақдирда улар юнги агути типида (9/16), қора 3/16 сичқонларнинг генотипи A-bb, оқ сичқонларнинг 4/16 генотипи эса aaB- ёки aabb ҳолатда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |