Мустақил таълим учун материаллар kirish reja Biologiya fanlari sistemasi. Biologiyaning ilmiy-tadqiqot metodlari


Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши. Ирсиятнинг хромосома назарияси



Download 0,74 Mb.
bet35/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#2128
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши. Ирсиятнинг хромосома назарияси.
1902 йили Менделнинг ирсият қонунлари иккинчи маротаба қайта ихтиро қилинганидан бироз вақт ўтгач Германияда Т.Бовери, АҚШда В.Сэттон бир-биридан мустасно ҳолда дурагай ўсимликларнинг иккинчи авлоддаги хилма-хиллиги билан мейозда хромосомаларнинг хатти-харакати орасида уйғунлик борлигига ўз диққат эътиборларини қаратдилар ва унга асосланиб генлар хромосомаларда жойлашган деган тахминни илгари сурдилар. Олимларнинг мазкур тахмини кейинчалик ирсиятнинг хромосома назариясини яратиш учун асос бўлди.
1906 йили инглиз генетикларидан У.Бетсон ва Р.Пеннетлар ҳидли нўхат ўсимлиги устида тажриба ўтказиб, айрим белгилар Мендел кашф этганидек авлоддан-авлодга мустақил ҳолда эмас, балки бириккан ҳолатда ирсийланишини таъкидладилар. Бу ҳодиса фанда генларнинг бириккан ҳолатда ирсийланиши номини олди. Кейинчалик бундай ҳолат бошқа организм дурагайларида ҳам кузатилди.
Генларнинг бириккан ҳолда ирсийланиш ҳодисаси АҚШ олими Т.Морган ва унинг шогирдлари томонидан атрофлича ўрганилди . Морган биринчи маротаба дрозофила мева пашшасида кўз рангини ифода қилувчи ген Х хромосома билан бириккан ҳолда ирсийланишини амалда исботлаб берди. Бу ҳолат туфайли ирсиятнинг хромосома назариясининг асоси – генлар хромосомаларда жойлашган деган қоида инкор қилиб бўлмайдиган даражада тўғри эканлиги исботланилди.
Аниқланишича, агар чатиштириш учун олинган организм генлари ҳар хил хромосомада жойлашган бўлса, улар авлодларда мустақил равишда ирсийланади. Буни дидурагайларнинг Ғ2 да фенотип бўйича 9:3:3:1 нисбатда, таҳлилий чатиштиришда эса 1:1:1:1нисбатда хилма-хиллик беришида кўриш мумкин. Белгиларнинг бундай ирсийланиши ногомологик хромосомаларнинг бирикиш ва анафазада тарқалиш эхтимоли тасодифан тенг бўлганда кузатилади.
Табиийки ҳар бир организмда генлар сони хромосомалар сонига нисбатан бир неча маротаба ортиқ. Бу ўз-ўзидан бир хромосомада битта ген эмас, балки кўп ген жойлашганлигидан далолат беради. Бир хромосомада жойлашган генлар табиий равишда бириккан ҳолда авлодда-авлодга берилади.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish