Muhammad yusuf she’rlarida jins tushunchasini ifodalovchi birliklar poetikasi


Чордара манзилгоҳи –қадимги Сўғд ўлкасининг муҳим маъмурий марказларидан бири сифатида



Download 0,71 Mb.
bet37/63
Sana13.07.2022
Hajmi0,71 Mb.
#791423
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63
Bog'liq
4-ШУЪБА

Чордара манзилгоҳи –қадимги Сўғд ўлкасининг муҳим маъмурий марказларидан бири сифатида
Мурот Раматов, Тарих факултети 1-курс талабаси
Илмий раҳбар: катта ўқитувчи Жонибек Мустафоев
Милоддан аввалги III-I минг йилликларга келиб Ўрта Осиёда туб иқтисодий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришдаги қатор кашфиётлар қилиниб, ҳунармандчилик, биринчи галда, металга ишлов беришни ривожланиши асосида мис, бронза ва темирдан турли меҳнат қуроллари ва буюмларни ясалиши, жумладан, маҳсулот айирбошлаш ва савдони ўсиши каби юқори динамикадаги катта ўзгаришларни содир бўлиши - деҳқон ва чорвадор аҳоли ўртасидаги ижтимоий ва иқтисодий муносабатларни ўсишига, минтақаларда шаҳарлар ва шаҳар типидаги қўрғонларнинг шаклланиши ҳамда ривожланишига замин яратди.
Милоддан олдинги VIII асрнинг охири – VII асрга келиб Ўрта Осиёнинг жанубидаги қишлоқлар ривожланишида жадаллик билан ўзгаришлар бошланиб Бақтрия ва Суғдиёна ҳудудларида шаҳарсозлик белгиларини (мустаҳкам деворлар, саройлар, буржлар, хандақлар, деворлардаги ўқ отиш йўлаклари ва бошқ.) акс эттирувчи манзилгоҳлар пайдо бўлади. Илк темир даврига оид бундай манзилгоҳларнинг сони Бақтрия, Марғиёна ва Суғдиёнада 20 тадан зиёдроқни ташкил этади. Минтақадаги асосий манзилгоҳлар эса (майдони 5 гектардан кам) қишлоқ қўрғонлари, унча катта бўлмаган алоҳида қалъалар ва деҳқончилик қишлоқларидан иборат. Шаҳарлар турига киритиш мумкин бўлган, каттагина қўрғонли мустаҳкамланган манзилгоҳлар айрим қадимги деҳқончилик вилоятларида (Сурхон, Қашқадарё, Зарафшон ҳавзалари ва бошқ.) битта ёки иккитадан кўп бўлмаган45.
Шу тариқа Сўғдиёна минтақасида Афросиёб, Ерқўрғон, Узунқир каби шаҳарлар билан бир қаторда Чордара каби шаҳар типидаги манзилгоҳлар шаклланди. Илк темир даври Ўрта Осиёнинг жанубида хусусан, Суғдиёнада, алоҳида ҳудудий тартиб гуруҳида бўлиб, марказий вазифани бажарган бир нечта манзилгоҳлар турлари мавжуд эди. Буларга биринчидан, майдони 5 гектардан 15 гектаргача бўлиб, туман-воҳа маркази вазифасини бажарувчи Даратепа, Конимех, Чордара кабилардир. Иккинчидан, майдони 20 гектардан 80 гектаргача бўлган вилоят марказлари вазифасини бажариши мумкин бўлган Ўзунқир, Ерқўрғон, Хўжа Бўстон кабилар ҳамда бир неча вилоятлар маркази вазифасини бажарувчи ва майдони 100 гектардан зиёд бўлган Афросиёб, Бухоро кабилар шулар жумласидандир46.
Бу фикрлардан англашиладики, Конимех туманида жойлашган Чордара манзилгоҳи Сўғдиёна ўлкасининг муҳим маъмурий марказларидан бири ҳисобланган. Чордара – тўрт эшикли хона (икки эшиги шимолга, иккитаси жанубга қараган) ёки болахона чордара тушунилган. Шу билан бир қаторда подшолик чегарасидаги минора-қоровулхона ҳам чордара дейилади. Профессор М.Массон чордара сўзи чалдивор деган маънони англатади дейди. Демак чалдивар (чордевор-тўрт девор) сўзи фонетик жиҳатдан ўзгариб чордара шаклини олган47. Бизнингча, Чордара - подшолик чегарасидаги минорали қоровулхона, ҳарбий истеҳком маъносида қўлланилган. Чордара истеҳкомини ҳозиргача бўлган тадқиқотлар натижасида белгилари унчалик тўлиқ бўлмаганлиги учун ҳам Ўрта Осиёнинг дастлабки шаҳарлар сафига киритиб бўлмасада, истеҳком қадимги даврдан XV-XVI асрларгача ҳарбий тўқнашувлар пайтида қалъа-қўрғон вазифасини, тинч вақтларда ҳарбий-маъмурий марказ, ҳамда савдо-ҳунармандчилик маркази сифатида қад ростлаб турган.
Тадқиқотчи Ж.Мустафоевнинг таъкидлашича, Конимех ҳудудидаги Чордара каби истеҳкомларни бунёд этилиши омиллардан бири сўнгги бронза ва илк темир даврига келиб аҳоли сони ва зичлигининг ўсиб бориши, ҳосилдор ер майдонларининг ўзлаштирилиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши аҳоли жойлашувиниг ҳаётий зарур ҳудудларга бўлиниб кетишига олиб келади. Бундай шароитда чорвадор аҳолининг маълум қисми хўжаликнинг ярим ўтроқ ва чорвачилик шаклига ўтишга мажбур бўладилар. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёдаги милоддан аввалги VI-IV асрларга оид кўчманчилар ёдгорликлари ўтроқ аҳоли ҳудудлари чегараларида (Оролбўйи, шимолий Туркманистон, Зарафшоннинг қуйи оқими, Помир, жумладан, Қизилқумнинг шарқий чегараси) жойлашганлиги тасодифий ҳол эмас48. 1973 йил Совет Ўзбекистони газетасида Конимех туманидаги Чордара манзилгоҳи ҳақида қуйидаги фикрлар келтирилади: “Илгарилари карвон йўлларида қурилган кузатиш минораларидан бири деб ҳисобланиб келган маконни археологлар томонидан олиб борган изланишлар натижасида маълум бўлдики, Бухоро вилояти ҳудудидан икки ярим минг йиллик тарихга эга Ахамонийлар даврининг ёдгорлиги биринчи бор учратилди. Ушбу қўрғон беш қаватли уйнинг катталигидек кўтарилган. Қўрғон пишмаган ғиштдан қурилган бўлсада, мустаҳкамлиги кишини ҳайрон қолдиради. 1973 йилнинг кузида топилган бу манзилгоҳда археолог Рустам Сулаймонов биринчи бўлиб археологик тадқиқот ўтказди”49.
Тадқиқотчи Ж.Мустафоевнинг фикрича, Конимех ҳудудида Чордара каби истеҳкомларни бунёд этилиши омиллардан яна бири – бу даврга келиб Ўрта Осиёнинг дашт ҳудудларда жойлашган кўчманчи қабилалар ҳужуми хавфи эди. Ўрта асрларда бўлгани каби қадимги даврда жумладан, милоддан аввалги VII-VI асрларга келиб бундай ҳужумлар тез-тез бўлиб турган. Зеро, Ўрта Осиёнинг дашт ҳудудларида яшовчи кўчманчиларнинг ўзларининг ихчам ва жанговар қуролланган маҳоратли жангчилари билан айниқса, қиш фаслида жиддий ҳарбий хавф туғдира бошлаган.
Академик А.Муҳаммаджоновнинг таъкидлашича, Конимехнинг милоддан аввалги VI-V асрларга мансуб археологик ёдгорликлари орасида туман марказидан 5 км ғарбда жойлашган Чордара тепалиги айниқса диққатга сазовордир. Унинг майдони 40х20 м, баландлиги эса, 11 м га тенг. Бу баланд тепалик остки қатламининг узунлиги 56 см, эни 28-30 см, қалинлиги 7-8 см келадиган йирик хом ғишт ҳамда пахсадан урилган истеҳкомли қўрғоннинг харобаларидан иборат, унинг ташқи девори ва бир нечта хоналарида равоқсимон эшик ўринлари ҳозиргача жуда яхши сақланган50. Чордарада деворларининг қалинлиги 1,2-2,2 м бўлган 9 хонадан иборат пахсадан қилинган мустаҳкам манзилнинг баландлиги 6 м гача бўлган қисми сақланиб қолган51. Қадимги даврларда Суғд кичик мулкларга бўлинган эди. Маданий жиҳатдан бу вилоятни уч қисмга – Самарқанд Суғди (Зарафшоннинг юқори ва ўрта оқими), Бухоро Суғди (Зарафшоннинг қуйи оқими) ва Қашқадарё Суғди (Қашқадарё воҳаси)га ажратилади. XX асрнинг 30-йилларида Аҳамонийлар даври маданий қатламлари фақат Жанубий Тожикистон ҳудудларидагина маълум эди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мил.авв. VI-IV асрларга оид ёдгорликлар кўпгина ҳудудларда аниқланиб, тадқиқотлар кўлами кенгайди. Ҳозирги кунда бу даврга оид манзилгоҳлар нафақат Жанубий Туркманистон, балки Шимолий ва Жанубий Бақтриядан, Суғдиёнадан, Парфия ва Марғиёнадан, Хоразмдан топиб ўрганилган бўлса, Бухоро воҳасидаги Хўжа Бўстон, Конимех, Қумрабод, Арабон, Чордара, Қўзмонтепа каби ўнлаб кўҳна шаҳар ва манзилгоҳлар аҳамонийлар даврига оиддир. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, улар йирик этно-маданий вилоятнинг унча катта бўлмаган туманлари бўлиб, бу ҳудудларда мил.авв. VI-IV асрларда умумий кўриниши бир хил бўлган деҳқончилик маданияти шаклланади. Топилган топилмаларнинг ниҳоятда ўхшашлиги шундан далолат беради52.
Археологик манбаларнинг маълумот беришича милоддан аввалги VII-VI асрларга келиб Ўрта Осиёнинг жанубида ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муносабатлар анчагина мураккаблашади. Бу ўринда Қадимги Бақтрия маълумотларини келтириб ўтиш жоиздир. Ёзма манбаларда Бақтрия Ўрта Шарқдаги муҳим ўлка сифатида Оссурия подшоси Ниннинг ва Кир II нинг (Геродотда) ҳарбий режаларига қарши чиққанлиги ҳамда Александр Македонский қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатганлиги таъкидланади53. Албатта бу ўринда бизнинг назаримизда, Сўғдиёна ҳудудидаги муҳим бўғини бўлган чегара ҳудудларидаги Чордара каби истеҳкомлари ҳарбий-сиёсий омиллардан ташқари ижтимоий-иқтисодий жараёнларда ҳам катта аҳамиятга эга эди. Чунки, сиёсий жиҳатдан шаклланган давлат ёки уюшма бошқарув тартиби ва иқтисодиётсиз тараққиёт босқичига кўтарила олмайди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish