Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
АБДУЛЛАЕВА М., ТВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Замонавий дарсга қўйиладиган талаб асосан, жамиятимизнинг эҳтиёжларидан келиб 
чиқади. Жамиятнинг ривожи ҳаётнинг барча жабҳаларига, шу жумладан, таълим мазмунига, 
дарс тузилишига, қолаверса, инсоннинг кундалик фаолиятига албатта ўз таъсирини ўтказиши 
табиийдир. 
XX асрнинг охири ва XXI аср бошида жамиятимизнинг мустақилликка эришганлиги, 
бозор иқтисодиётига асосланган муносабатларнинг шаклланиши, миллий истиқлол 
мафкурасининг вужудга келиши, ўз тилимиз, тарихимиз ва маданиятимиздаги тикланиш, 
ахборотлар ҳажмининг кескин кўпайиши, фан ва техника тараққиёти бу таълим тизимини, 
унинг асосий халқаси бўлган дарсни мазмунан ислоҳ қилишни тақозо қилувчи зарурий 
омиллардир. Узлуксиз таълимда дарсни мукаммал ташкил қилиши ўқитувчининг биринчи 
навбатдаги вазифаси ҳисобланади. 
Юқори савияда ўтилган дарслар ўқувчилар онгида узоқ сақланади, уларнинг имон­
эътиқоди ва мафкураларининг шаклланишига самарали таъсир кўрсатади. Шу сабабли 
ўқитувчини илмий савияси, ўз бурчига муносабати, ёшларга мураббийлик иштиёқи, 
педагогик маҳорати дастлабки дарс жараёнларида билинади. Фан ўқитувчисининг 
фаолиятига бериладиган баҳо даражасини ҳам дарснинг сифати белгилайди. 
Кейинги йилларда методик адабиётларда, «анъанавий дарс», «ноанъанавий дарс», 
«замонавий дарс» деган ибораларни кўплаб учратамиз. Шу ўринда «замонавий дарснинг ўзи 
нима?» ­ деган саволга аниқлик киритишимиз зарур. Замонавий дарс ҳақида олимларнинг 
фикрини келтирмоқчимиз. 
М.А.Данилов, 
М.Н.Скаткинлар: 
«Замонавий 
дарс 
– 
ўқув 
жараёнини 
фаоллаштиришдир»,­ деб ҳисоблашади. 
В.В.Давидов 
ва 
Д.Б.Эльконин: 
«Замонавий 
дарс 
– 
назарий 
тафаккурни 
ривожлантириш»,­ дейдилар. 
М.Н.Махмутов, Л.М.Мотюшкин, Н.Я.Лорпер: «Замонавий дарс – бу муаммоли 
таълимдир»,­ деб таъриф берганлар. 
В.В.Шаталов: «Замонавий дарс – ҳар бир ўқувчини ва ҳаммани ўқитиш»,­ деб 
ҳисоблайди. 
Ўзбекистондаги педагог, олимлар ҳам ўз тадқиқотлари давомида замонавий дарс 
муаммоларига эътиборни қаратиб: «Замонавий дарс – энг аввало, ўқувчи шахсининг таълим 
олиш эҳтиёжларини мустақил тарзда қондиришга ўргатувчи усуллар мажмуи»,­ деб 
кўрсатишади. 
Мазкур фикрлар, дарсдаги асосий эътиборни ўқитувчи фаолиятидан ўқувчилар 
фаолиятига (уларнинг таълим олиш жараёнига) кўчириш лозимлигини кўрсатиб турибди. 
Ўқитувчи дарсда ўзи «сўраб» ўзи «гапириб берувчи» бўлиб қолмаслиги керак, балки 
ўқувчиларга янги билимларни ўзлаштиришида яқиндан туриб кўмаклашиши лозим. 
Ўқитувчи билим олиш йўлини ўқувчига кўрсатибгина қолмасдан, балки унга эришишда 
ўқувчига ҳамкор бўлиши зарур. 
Замонавий дарсга қўйиладиган талабларни шартли равишда 4 га ажратиш мумкин: 
1. Тарбиявий талаблар 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
286 
2. Психологик талаблар 
3. Гигиеник талаблар 
4. Дидактик талаблар 
Кўрсатиб ўтилган талаблар билан бир қаторда педагогик технологиялирга асосланилган 
талаблар ўзаро узвий боғлиқдир. 
Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга 
ошириш учун ижодкор ўқитувчига эҳтиёж ниҳоятда ортиб бормоқда. 
Ўқув­тарбиявий жараённи педагогик технологиялар билан таъминлаш вазифаси ҳам
бевосита ўқитувчидан ижодкор фаолиятни, қолаверса, ишлаб чиқаришга тегишли бўлган 
соҳа билимларини талаб этади. Модомики, технология мавжуд экан, уни таълим­тарбияга 
сингдириш шарт экан, бу жараён қаерда кечиши мумкин, деган савол туғилиши табий. 
Жавоб аниқ: у, шаксиз, педагогик корхонада ­ педагогик ишлаб чиқариш жараёнида рўй 
беради.
Эндиликда педагогик атамалар таркибига «технология», «операция» (амал), «ишлаш 
қобилияти», «техник назорат», «допуск» (ўлчам фарқи) каби қатор тушунчаларни киритиш, 
уларнинг пеадгогик талқинини яратиш ва бевосита ўқитиш жараёнида қўллаш кундалик 
заруратга айланмоғи даркор. Замонавий ўқитувчи фаолияти билимларни узатувчи оддий 
методист сифатида эмас, балки «ўқитувчи ­ технолог» нуқтаи назаридан баҳоланиши керак.
Технология сўзи замирида жараёнларни амалга ошириш усуллари ва воситалар 
ҳақида билимлар йиғиндиси, шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлари 
тушунилади. 
Шундай экан ўқитувчи уюштирган дарс, чуқур билим бериш воситаси билан бирга
мустақил Ўзбекистоннинг равнақи, эртанги кунга бўлган ишонч, халқимизнинг ақл­заковати 
ва меҳнатининг нималарга қодирлиги, жамиятнинг муносиб фуқароси ва ўқитувчиси бўлиш 
учун нималар қилиш зарурлигини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилади. 
O‘QUVCHILARNING HAYOTIY KO‘NIKMALARINI RIVOJLANTIRISHGA 
QARATILGAN КОMPETЕNTSIYAVIY YONDASHUVLAR 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish