Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
272
тафаккурнинг ўзи нима деган саволга жавобни ойдинлаштириб олсак. Математик
тафаккур ҳақидаги француз математиклари Анри Пуанкаре ҳамда Герман Вейль “уни
ёшликдан тарбиялаб бориш зарурлиги” тасдиқлайдилар. Тафаккур деб инсон онгида аск
этган объектлар томонлар ва хоссаларини ажратиш ва уларни янги билим олиш учун бошқа
объектлар билан тегишли муносабатларда қўйиш жараёнига айтилади. Умуман олганда,
тафаккур объектив борлиқнинг инсон онгида фаол акс эттириш жараёнидир. Тафаккур ҳам
мазмун ва шаклга эга. Алоҳида фикрлар тузилмаси ва уларни
махсус бирлашмаларига
тафаккурнинг шакллари дейилади. Тафаккурнинг шакллари қуйидагилар: тушунча, ҳукм ва
тасдиқлар. Хўш, тафаккурни ривожлантиришда нималарга эътиборни қаратиш лозимлиги
устида тўхталиб ўтсак. Маълумки, ўқитиш жараёнининг икки томони бор; ўқитувчи
ўқитади, ўқувчи ўқийди, ўқитишнинг муваффаққияти фақат ўқитувчининг муваффаққияти
фақат ўқитувчининг илмий ва методик билимдонлигигагина боғлиқ бўлиб қолмасдан,
ўқувчининг билимини ўзлаштиришдаги ижодий активлиги ва мустақиллигига ҳам боғлиқ.
Математика ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил ақлий ва амалий ишларини ташкил қила
олган педагог моҳир педагогдир. Тайёр материални баён қилган ўқитувчини эмас, балки
ўқувчиларнинг
фаол ижодий ишлашга, фикрлашга ундаган ўқитувчинигина маҳоратли
ўқитувчи дейишимиз мумкин.
Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг мақбул усуллари
қуйидагилардан иборат:
1. Янги билимларни ўзгартиришда ва уларни амалда қўлланишда фикрни мустақил
равишда ишлатиш.
2.Билиб олиш қобилиятини ривожлантириш.
3.Ҳар томонлама психик ривожланиши, яъни тегишли ирода сифатларнинг ташкил
топиши, ақлий меҳнатга бўлган қизиқишнинг ривожланиши, ўқув фаолияти сабабларини
англаш. Шундай қилиб, ўқувчиларни фикрлаш фаолиятини
ривожлантириш деганда,
уларнинг билимларини такомиллаштириш ва татбиқ қилиш жараёнида мустақил ақлий ва
амалий фаолиятни кучайтириш асосида ҳар томонлама тараққий қилишини тушунамиз. Хўш,
математика ўқитиш жараёнини фаоллаштиришга қандай қилиб эришиш мумкин? Буюк
педагогимиз К. Д. Ушинскийнинг қуйидаги сўзларини эсга олайлик: “ Бизнинг
диққатимизни уйғотиш учун, предмет биз учун янгилик бўлиши, қизиқ янгилик, яъни
шундай янгилик бўлиши керакки , у ё бизнинг билимимизни тўлдириши ёки тасдиқлаши, ёки
уни тормор қилиши керак”. Бу борада ўқитиш методлари турли туман бўлиши зарур
И.И.Дирченко ўқувчининг қобилиятларини текшириб математик машқларнинг 5 турини
ишлаб чиқди, бу турлар:
1) Мантиқий
тафаккурни;
2) Фазовий тасаввурларни ва фазовий фаразларни;
3) Ҳисоблаш алгоритмик қобилиятларни;
4) Геометрик интуицияни;
5) Умумлаштиришга бўлган қобилиятни риволантиришга қаратилган машқлардир.
Ушбу машқларнинг самарали ўрганиш мақсадида ўқувчиларда тафаккурнинг баъзи умумий
хусусиятлари : анализ, синтез таққослаш, умумлаштиришлар индукция, дедукция ва
ўхшашлик тўғрисида, боғланишлар ва
нисбатлар , ўхшатишлар: классификациянинг келиб
чиқиши ва тушунчаларни системалаштириш ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш керак.
Психологлар шундай деб тасдиқлайдилар: “Ўсмирларда ўқишга бўлган қизиқиш, унинг ўзи
бевосита “кашфиёт” яратишга пайдо бўлади . Тайёр билимлар, тайёр хулосалар ёш ўсмирни
қаноатлантирмайди, у буларни юзаки равишда ёд олади, холос. Ўқувчиларни кашфиётчилик
қобилиятларини, тафаккурларини ривожлантириш учун бир қатор ишларни йўлга қўйиш
лозим.
Мутахассислар тафаккур ижодкорлигининг 6 та жараёнларини кўрсатишади:
1. Идрок ва хотира.
2. Тафаккур.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
273
3. Ҳаёл ва янгилик.
4. Сезгирлик (ички сезги) (интуиция).
5. Мустақиллик–ўз фикрини (дунёқарашини) бемалол ифодалаши.
6. Шахснинг эстетик ҳамда ахлоқий сифатлари.
Бу ерда ҳам тафаккур сўзи яна қўлланиляпди. Унинг мазмун моҳиятини
тўлақонли очиб беришга яна бир бора ҳаракат қиламиз. А.Н.Леонтевнинг фикрича,
Тафаккур, – бу объектив борлиқнинг (хусусиятлари, алоқалари, муносабатлари билан) инсон
онгида ифодаланиши, унда инсон сезги орқали оламни, объектив борлиқни тушуниб етади.
Ушбу тушунча педагогик луғатда қуйидагича изоҳланади: Тафаккуринсоннинг нарса
ҳодисаларни, объектив борлиқни умумлашган ҳолда унинг муносабатлари, алоқалари
орқали билишдир.Тафаккур фаол мақсадга йўналтирилган фаолият бўлиб,
унда мавжуд ва
янги (келаётган) маълумотларини қайта ишлаб, ундаги асосий ва иккинчи даражали
элементларини аниқлаб, улар орасидаги алоқадорликни, қонуниятларни аниқловчи билиш
жараёнидир. Тафаккурнинг бошқа психологик жараёнлардан фарқи унинг янги билимларни
очишга йўналтирилганлигидадир. Шундай қилиб, тафаккур:
1.Психологик жараён бўлиб, обектив борлиқдаги умумийлик ва алоҳидаликни
кўрсатади ва ифодалайди.
2. Тафаккур инсон хулқининг бошқарувчиси функциясини бажаради. Чунки у
инсоннинг мақсад, вазифа, восита, ҳаракат дастури билан боғлиқликда намоён бўлади.
3. Тафаккур ижтимоий жараёндир, уни инсон фаолияти давомида орттирган
билимларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўқувчиларда математик тафаккурни ривожлантириш
ишларида математик
билимларни бошқа фанлар билан, айниқса, адабиёт билан боғлаб олиб лозим. Бунда
ўқувчилар сўзнинг қудратли кучи ва математиканинг гўзаллигига яна бир бора қойил
қоладилар. Қуйида эътиборингизга ана шундай топишмоқ шеърлардан баъзиларини ҳавола
қиламиз.Ўйлаймизки, ўқувчиларимиз ва кенг китобхонлар оммасига маъқул бўлади.
Математик тафаккурлари янада ошади.
ТАЪЛИМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
ЭШПУЛАТОВА Х.,
ЎзДЖТУ ўқитувчиси
Ҳозирги пайтда, аксарият методистлар, педагоголимлар
таълимда педагогик
технологияларни ўқувчи ёки талабаларга таълимтарбия беришда кўзланган мақсадга
эришишни тўла кафолатлайди, деб қарашмоқда. Лекин, бундай фикрларни объектив ҳақиқат
ўрнида қабул қилиб бўлмайди, чунки бунда тахсил олувчи объект шахс бўлиб, унинг онги
таклиф қилинаётган технологияни тўлалигича қабул қилаолмаслиги мумкин. Аксинча, уни
инкор қилиши ҳам мумкин. Шунинг учун, замонавий педагогик технологияларни ўқув
жараёнига қўллашда унинг бошқарувчиси бўлган ўқитувчигина кўзланган мақсадга
эришишнинг бош кафолатчиси бўлади. Агар шу нуқтаи назардан келиб чиқиб қарайдиган
бўлсак, янги педагогик технологиялар ва унинг асосий негизи бўлган
ахборот-
Do'stlaringiz bilan baham: