Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ директори 
“Юксак маънавиятли, замонавий билим ва касб­ҳунарларга, 
ўз мустақил фикрига эга бўлган ёшларни миллий ва 
умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш биз учун энг 
муҳим масалалардан биридир”. 
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият 
билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - 88-бет. 
Дарҳақиқат, XXI аср имкониятларидан самарали фойдалана оладиган, мустақил 
фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, 
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, юртимиз равнақи ва фаровонлиги 
йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг 
долзарб масалаларидан биридир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 
2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ҳам умумтаълим тизимида иқтисодиётнинг 
инновацион ривожланиши, илғор халқаро тажриба ва жамиятнинг замонавий талабларига 
мувофиқ сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш; инсон капиталини меҳнат бозорида 
ва умуман мамлакатда ўқувчининг рақобатбардошлик даражасини белгиловчи асосий омил 
сифатида ривожлантириш масаласи халқ таълими тизимининг стратегик мақсадлари этиб 
белгилаб берилган. Мазкур мақсадларни амалга ошириш бевосита халқ таълими хо­
димларини малакасини ошириш тизимига ҳам қатор вазифаларни белгилаб беради. 
Бугунги кунда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
оширишнинг анъанавий ва масофавий курслари жараёнида тингловчиларнинг касбий 
маҳорати ҳамда уларнинг билим, кўникма ва малакасини оширишга алоҳида эътибор 
қаратилмокда. 
Анъанавий малака ошириш курсларида 144 соат давомида тингловчиларнинг педагогик 
маҳорати, педагогик технологиялар ҳамда хорижий тажрибалардан таълим­тарбия жа­
раёнида фойдаланишлари бўйича касб маҳорати ва компетенцияларини ривожлантиришга 
қаратилган йўналишлар - узлуксиз таълим тизимининг ислоҳ қилиниши, Ўзбекистон Рес­
публикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни ижтимоий­иқтисодий ривож­
лантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган асар ва маърузалари, халқ таълими 
тизимида таълим­тарбия жараёнларини ташкил этишнинг меъёрий­ҳуқуқий асослари, 
таълим­тарбия технологиялари ва жаҳон тажрибаси, ўқув фаолиятини бошқариш пси­
хологияси, таълимда замонавий ахборот­коммуникация технологиялари, педагогик дастурий 
воситалар, мутахассислик фанлари бўйича фанни ўқитишда замонавий ёндашувлар ва 
инновациялар, фанни ўқитиш методикасининг долзарб мавзулари бўйича машғулотлар олиб 
борилади. 
Малака ошириш жараёнида тингловчилар билан машғулотларда ҳамда дарслардан сўнг 
қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда: 
­
дарс жараёнида инновацион ахборот ва педагогик технологиялардан, хориж 
тажрибаларидан самарали фойдаланиш; 
­
курс тингловчиларининг ўз фанини ўқитиш жараёнида АКТ имкониятларидан 
тўлақонли ва самарали фойдаланишлари мақсадида iSpring Suite дастурлари орқали дидактик 
материаллар яратиш юзасидан машғулотлар олиб бориш билан бир қаторда амалий 
тавсиялар берилмоқда; 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 

­
мустақил таълим жараёнларида тингловчилар томонидан мураккаб мавзулар кесимида 
“Маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда ва улар томонидан амалий тавсиялар ишлаб 
чиқилмоқда; 
­
“Мутахассислик фанини ўқитишда АКТ билимдони” танловлари ўтказилмоқда; 
­
малака ошириш курсларига ўқув машғулотларини сифатли олиб борилиши учун 
дарслик муаллифлари ва малакали мутахассислар жалб этилмоқда; 
­
малака ошириш курси тингловчилари янги Давлат таълим стндарти бўйича яратилган 
дарсликлар муҳокамаси ва таҳлилларида иштирок этиб ўзларининг амалий тавсияларини 
бериб келишмоқда; 
­
курс тингловчилари иштирокида мустақил таълим жараёнларида АНА РЕNTA­65 
электрон сенсорли доскада EDUPEN PRO дастури имкониятлари ва дарс жараёнларида 
фойдаланиш учун “гипермурожаат”лар, тақдимотлар яратиш ўргатилмоқда, тингловчилар 
дарс ишланмалари ҳамда тақдимот материалларини яратмоқдалар; 
­
курсдан кейинги самарадорликни ошириш мақсадида истиқбол режаларига беш йил 
давомида илғор тажрибаларни оммалаштириш учун мавзуларни танлаб, режаларни тузиб 
кетмоқдалар. Бу эса тингловчилар томонидан туманлар кесимида ва вилоят миқёсида ўзаро 
тажриба алмашиш ва иш тажрибаларини оммалаштириш имконини бермокда. 
Шунингдек, 
марказимиз 
кафедралари 
томонидан 
малака 
ошириш 
курси 
тингловчиларининг касбий маҳорати ва компетентликларини ошириш борасида Тошкент 
вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институти ҳамда қатор таълим муассасалари билан 
ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Халқ таълими соҳасида ахборот­коммуникация 
технологияларини ривожлантириш маркази билан ҳамкорлик ишлари натижасида малака 
ошириш курси давомида тингловчилар томонидан ўз фанлари кесимида мультимедиа 
иловалари ­ видеодарслар, дарс ишланмалари яратилди ва амалиётга жорий этилди. 
Давр талабидан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда малака ошириш тизимида 
тингловчиларнинг тўлақонли ва мақсадли малака оширишлари учун қуйидаги 
масалалар ўзининг амалий ечимларини топиши мақсадга мувофиқ: 
­тингловчилар эҳтиёжларини аниқлаш ва улар асосида қайта тайёрлаш ва малака 
оширишнинг тўғридан­тўғри ва бевосита шаклларини амалиётга жорий этиш; 
­халқ таълими ходимларининг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини 
узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш; 
­халқ таълими муассасаларининг ўқитувчилари томонидан замонавий ахборот­
коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни самарали ўзлаштирилиши учун 
қўшимча шарт­шароитлар яратиш; 
­тингловчиларнинг курсдан кейинги фаолиятлари самарадорлигини таъминловчи ягона 
механизмни яратиш ва амалиётга жорий этиш; 
­
таянч 
мактаблар 
фаолиятини 
ривожлантириш, 
илғор 
иш 
тажрибаларини 
оммалаштириш, “ўрган­ўргат” йўналишида ишларни тизимли ташкил этиш. 
Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир халқ таълими ходими ўз эҳтиёжлари асосида
тўлақонли ва мақсадли малака ошириш курсларидан ўтиши, ўзининг касбий маҳорати ва 
компетентлигини ошириб бориши билимларнинг Давлат таълим стандарти талабларига мос 
равишда ўзлаштирилишига замин яратади.
MECHANISM FOR THE SELECTION OF STAFF IN THE EDUCATION SYSTEM 
KHURRAMOV S., 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish