Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ХОДЖАМҚУЛОВ У.Н., 
ТВЧДПИ доценти, филология фанлари номзоди 
 
Бугунги кунда олий таълим тизимида шундай янги механизм яратилиши ҳаётий 
заруратга айландики, унда таълим турлари ўртасида ўзаро назорат ҳам, рақобат ҳам, 
манфаатларнинг қондирилиши ҳам таъминланиши зарур. Олий таълимнинг жамият барқарор 
ривожланишидаги юқори ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда замонавий талаблар, 
тизимдаги муаммолар ва уларни ҳал қилишда таълим, фан ва ишлаб чиқариш тармоқлари 
ўртасидаги тарқоқлик бугунги кунда узлуксиз педагогик таълимни кластер ривожланиш 
моделига ўтказиш заруратини тақазо этмоқда. Бу борада Чирчиқ давлат педагогика 
институтида дастлабки қадамлар қўйилди. “Педагогик таълим инновaцион кластери” 
институтнинг асосий стратегик тадқиқот йўналиши сифатида белгилаб олинди. Педагогик 
таълимни кластерлаштиришнинг илмий­назарий асослари ва унинг амалий жиҳатлари 
тадқиқ қилинмоқда. Педагогик таълим инновaцион кластерини амалиётга татбиқ этиш усули 
сифатида Чирчиқ шаҳридаги мактабларда 22 та “Мактаб­лаборатория” инновaцион тажриба 
майдончалари фаолияти йўлга қўйилди. Олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари 
натижасида педагогик таълим мажмуасини ташкил қилувчи бўғинлар ўртасида мавжуд 
табиий алоқани манфаатдорлик ва самарадорлик нуқтаи назаридан, муайян ҳудуднинг 
ижтимоий­иқтисодий аҳволи ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таъминлашда педагогик 
таълим кластери модели энг мақбул усуллардан бири ҳисобланади, деган дастлабки 
хулосани чиқариш мумкин. Биз ушбу мақоламизда педагогик таълим кластерининг таъриф 
ва тавсифини баён қилишни ва унга илмий­педагогик муаммо сифатида жамоатчиликнинг 
эътиборини қаратишни мақсад қилганмиз. 
Таълимга нисбатан кластер ёндашув борасидаги тадқиқотларни ўрганиш ва таҳлил 
қилиш бу борадаги бир қанча қарашларни жамлашга имкон берди. Демак, кластер ёндашуви 
бу: 
­ алоҳида соҳа (таълим, иқтисодиёт ва б.) бўлиб, рақобатбардош самарадорликка 
эришишдан манфаатдор бўлган соҳалар бирлашишининг ташкилий шаклларини кучайтириш 
механизми (Т.И.Шамова); [1; 25] 
­ ихтиёрий компонентлар қаторида ўзининг тўлиқ функционал ишчанлик қобилиятини 
сақлайдиган бир нечта тенг ҳуқуқли бўлаклардан иборат бўлган тузилма (Л.Беспалова ); [2] 
­ ишлаб чиқариш ва таълим дастурларининг эҳтиёжларини бирлаштириш 
(С.В.Кривых); [3; 10] 
­ таълим­фан­ишлаб чиқариш тизимида инновaцияларни қўллаб­қувватлашни 
шакллантириш воситаси (Осечкина Л.И.); [4; 75] 
­ ташкилотнинг келажак иқтисодиёти учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришни 
ташкил қилишнинг инновaцион самарали усули (Сидорин А.В.). [5; 3] 
Илмий адабиётларда “кластер” тушунчаси борасида билдирилган фикрлардан келиб 
чиқиб, “педагогик таълим кластери” тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мумкин: 
Педагогик таълим кластери – муайян жуғрофий ҳудуднинг рақобатбардош педагог 
кадрларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида бир-бири билан узвий алоқадаги 
тенг ҳуқуқли алоҳида субъектларнинг, технология ва инсон ресурсларининг 
интегрaциялашувини кучайтирувчи механизм.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
16 
Кластер доирасида бир нечта субъектларни ўзаро интегрaциялаш жараёни мураккаб, 
кўп тармоқли илмий­амалий ҳодисадир. Ўзаро боғлиқ бир нечта фаолият турларини умумий 
мақсад атрофида бирлаштириш аниқ ҳисоб­китобларни ва илмий ечимларни, натижаси 
кафолатланган лойиҳаларни талаб қилади ва шундагина кластер субъектларининг ишончини 
қозонади. Кластерни бюрократик ва маъмурий йўллар билан амалга ошириб бўлмайди. У 
субъектларнинг ихтиёрий хайрихоҳлиги асосидагина ташкиллаштирилиши ва самарали 
фаолият олиб бориши мумкин.
Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, таълим кластери миллий педагогикамизда 
инновaция бўлиб, ўзида нафақат таълим турлари ўртасидаги, балки фан, таълим ва ишлаб 
чиқариш ўртасидаги интегрaциялашув жараёнларини, шунингдек, таълимни бошқариш, 
таълим воситалари ва шакллари билан боғлиқ соҳаларни ҳам қамраб олади. 
Таълим кластерлари, шу жумладан, педагогик таълим кластери ҳам назарий жиҳатдан 
ишлаб чиқариш кластерларининг аналоги эмас. Уларни ташкил қилиш билан боғлиқ амалий 
жараёнларда ўхшашликлар мавжуд. Таълим тизимига бундай ёндашувни қўллаш билан 
боғлиқ тажрибаларни ўрганиш, адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, таълимга 
кластер ёндашуви қуйидагиларни тақозо қилади:


Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish