Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
265
Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф қилмасдан таълим тизимида дарс
жараёнида АКТни қўллаб дарс ўтишга эришиб бўлмайди. Юқоридаги камчиликларни
бартараф этишнинг бир нечта йўллари мавжуд. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчилар
учун шахсий компьютер сотиб олиш мақсадида нархлари арзонлаштирилган имтиёзли
кредитларни ажратилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Республика бўйича ихтиёрий
умумтаълим мактаби ўқитувчилари таркибидан ўртача 3040 фоизида шахсий компьютери
мавжуд бўлиши мумкун. Бунинг статистикасини малака оширишга келган тингловчилардан
аниқлаш мумкун. Ихтиёрий гуруҳга шахсий компьютери борлар аниқланганда, 25 нафар
тингловчидан 67 нафар тингловчиларни кўриш мумкин.
Иккинчи кечиктириб бўлмайдиган муаммолардан бири барча синф хоналаридаги бўр ва
доска ўрнига проекторлар ёки интерактив электрон доскалар билан таъминлаш зарур.
Энг асосий муаммо ўқитувчида шахсий компьютери бўлиб, синф хоналарида
проекторлар ўртанилгандан сўнг барча мактабларда электр энергиясини узлуксиз бўлишини
таъминлаш зарур бўлади.
Дарс жараёнида АКТни қўллаш деганда кўпчилик фойдаланувчилар машғулот
мобайнида компьютер ва проектордан фойдаланиб, мавзу бўйича тақдимотни намойиш
қилиш билан чекланиб қолади. Замонавий ўқитувчи АКТ воситаларидан ва унинг
имкониятларидан тўлиқ фойдалана олиши, интернет тармоғидан бемалол ишлай олиши,
интернет тармоғидан таълимга оид порталларни билиши ҳамда ундаги маълумотлардан дарс
жараёнида оқилона фойдалана олиши зарур ва шартдир. Ўқитувчига барча техника
воситалари етарли бўлгандан кейин уни АКТдан фойдаланиш малакасини ошириш зарур ва
шартдир. Зеро, аввало таълим берувчини ўзини тарбиялаш керак ва АКТни барча
имкониятларидан фойдаланишни ўргатиш талаб этилади.
Натижада барча фан ўқитувчилари ўз фанларига доир овозли, тасвирли, анимaцион ва
бошқа қўшимча қизиқарли материалларни яратиш имкониятига эга бўлади.
Таълим берувчилар нафақат тайёр видеороликлардан фойдаланиши, балки ўзлари ҳам
АКТни ўзлаштирган ҳолда турли ўргатувчи видео маҳсулотларни яратиши ва дарс
мобайнида фойдаланиши мумкин. Ишлаши оддий ва содда бўлган iSpring ва WebCamMax
дастурларидан фойдаланиб мавзуга доир видеоролик яратиш мумкун.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мустақил давлатимизни келажаги ёшларимиз
қўлида экан, аввало, ёшларимизни таълим ва тарбиясига катта эътибор беришимиз зарур ва
шартдир. Шуни инобатга олган ҳолда республикамиздаги барча ўқитувчилар учун етарли
шарт шароитларни яратиш, компьютер техникаси билан таъминлаш, компьютер техникаси
билан ишлаш кўникмасини шакллантириш масаласини ижобий ҳал қилиш мақсадга мувофиқ
бўлар эди. Натижада умумтаълим мактабларида дарс жараёнида АКТдан унумли
фойдаланиш натижасида ўқувчиларга содда ва осон усуллар ёрдамида кўп маълумотларни
беришга эришилади. Республика миқёсидаги барча умумтаълим мактабларига компьютер
техникаси ва проекторлар билан таъминланиши ва турли фанларга мос видеороликлар
тайёрлаб дарсни олиб бориш, келажакда ўсиб келаётган ёшларни баркамол инсон бўлиб
шаклланишида катта самарали ёрдам беради.
ГЕОМЕТРИК МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ ВА
БИЛИМЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШ
Do'stlaringiz bilan baham: