МИНТАҚАДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШДА САРМОЯВИЙ ТИЗИМНИ ШАКЛАНТИРИШ
(Қашқадарё вилоят мисолида)
Ўзбекистон Республикаси
Ипотека банк бошқаруви
бош мутахассиси
А.А.Бердиев
Аннотация: Мақолада саноат корхоналарининг салоҳиятидан фойдаланган ҳолда минтақанинг иқтисодиётини ривожлантиришнинг инновацион усулларига ўтишни таъминлайдиган инвестиция тизимини шакллантиришнинг услубий асослари ва унинг сармоявий тизимини ташкил этишдаги муаммолар ечими бўйича назарий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлари: Саноат корхоналари, инвестиция, монополия, иқтисодиётнинг бозор тузилиши, корреляцион таҳлил, тренд
Кириш.
Ҳозирги вақтда амалга оширилаётган миллий лойиҳалар ва давлат дастурлари, инвестиция ресурсларини (давлат, хусусий ва кооператив) интеграциялашув имкониятларидан фаол фойдаланиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган саноат соҳасида инновацион ривожланишини рағбатлантирадиган минтақавий инвестиция тизимини шакллантириш жараёнини назарий ва амалий асослаш зарурати, муаммонинг мунозарали табиати ва унинг шубҳасиз долзарблиги мақолада акс этирилган. Саноат корхоналарининг инновацион фаолиятига инвестицияларнинг зарур даражасини сақлаб қолиш, инвестицион ресурсларни бирлаштирган шаклланган инвестиция тизими билан таъминланиши, барча турдаги активларга инвестиция бўлиб, улардан фойдаланиш этарли даромад келтириши керак. Минтақанинг инвестиция тизими, бизнинг фикримизча, инвестицияларни таҳлил қилиш асосида амалга ошириладиган, фойда олиш ва капитални кўпайтиришга қаратилган инвестицион операциялар мажмуидир.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Саноат соҳасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича хорижий олимлардан бири Е.В.Дмитриева ўз илмий тадқиқотларида саноат корхоналари инвестиция фаолиятини молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва уларнинг тармоқ хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек саноат корхоналари инвестицон фаолиятини молиялаштиришнинг замонавий механизмларининг ишлаб чиқишдаги муаммоларни ёритган [2]. Ю.В.Гудель саноат корхоналарининг инвестицон фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилган инвестицияларнинг самараси ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари бўйича тадқиқот олиб борган [3].
Муаллифлар ўзларининг қарашларида саноат корхоналарига инвестицияни жалб қилишдаги муаммоларни ҳамда инвестицияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ёритган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда, жумладан, саноат корхоналарида инвестиция фаолиятини ривожлантириш давлатнинг устувор сиёсатига айлантирилган. Бундан ташқари, саноат корхоналарига инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда ҳамда жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |