Тадқиқот методологияси
Тадқиқот давомида саноат корхоналарини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг сармоявий аҳамиятли тизимини ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг мушоҳада, иқтисодий-статистик, анализ ва синтез, монографик тадқиқ этиш, тизимли тахлил, такқослаш ва бошқа усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Саноатда, жаҳон амалиёти кўрсатганидек, иқтисодий устуворликлар рейтингида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Шу сабабли, кеспублика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, хорижий инвесторларни мамлакатимиз имкониятлари ва салоҳияти тўғрисида хабардор қилиш,[1] хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик салоҳиятини минтақаларнинг бир қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бераётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.[2]
Масалан ушбу муаммоларга мисол қилиб айтадиган бўлсак;
монополиядан чиқариш;
иқтисодиётнинг бозор тузилишини ва рақобат муҳитини шакллантириш;
янги иш ўринлари яратиш;
иқтисодий ўсиш ва солиқ тушумларининг кўпайиши;
ижтимоий-иқтисодий барқарорлик кафолатини шаклланишига кўмаклашиш каби муаммоларни ҳал этади.[3]
Инновацияларни жорий этиш ва инсон капиталидан самарали фойдаланиш, саноат корхоналар учун одатий ҳолдир. Саноат корхоналари қишлоқ жойларда, ва шаҳарларда инвестицияларни қўллаб-қувватлаш шарти билан кенг ривожланиш истиқболларига эга бўлиб, уларнинг шаклланиши аҳоли турмуш даражасини яхшилашда барқарор базасини яратиш капиталидан самарали фойдаланишни таъминлайди. Минтақанинг инвестиция тизими - бу даромад олиш ва капитални кўпайтиришга қаратилган инвестиция таҳлили асосида амалга ошириладиган инвестицион операциялар мажмуи, шунингдек унинг барқарор иқтисодий ўсишини ва минтақага киришини таъминлайдиган унинг ишлашини бошқариш механизмидир. [4]
Инвестецияларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикасини биргина Қашқадарё вилоятини мисол қилиб оладиган булсак, саноатнинг инвестициядаги улуши Қашқадарё вилояти бўйича 67,8 фоизни, Қарши шаҳри бўйича эса 66,3 фоизни ташкил этган. 2020 йилда 2019 йилга нисбатан Қашқадарё вилояти бўйича 1,7 фоизга ортди, Қарши шаҳрида эса 23,3 фоизга камайди. Мазкур ҳолатда ҳам шаҳар кўрсаткичини умумийдан паст бўлиши, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланил-маганлигини асослайди.[6]
Шу ўринда вилоятда саноат корхоналарининг ривожи билан унинг ҳудудий бирликлари ҳамда тармоқлар кесимидаги ривожланиш кўрсаткичлари орасида боғлиқлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида корреляцион таҳлилни амалга ошириб ўтилди (1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |