Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси Ғ.Атажоновнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг
75 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича 2020 йил 27 апрелдан 10 май кунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
(08.05.2020)
2020 йилнинг 8 май ҳолатига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг
75 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази қошидаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
1-8 май кунлари “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли фан арбоблари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат ходимлари ва спортчилар, фаол ёшлар иштирокида онлайн табриклар, чиқишлар уюштириш борасида вилоятдаги тарғиботчилар орасидан Мадина Матяқубова, Мадина Рўзибоева, Назокат Шарипбоева, Ҳамдам Тўраев, Ирода Хажиеваларнинг видеотабриклари тайёрланиб ижтимоий тармоқлардаги Фейсбук, Телеграм каналларида қўйилди.
25 апрелдан 8 майга қадар “Аждодлар жасорати-мангу барҳаёт” шиори остида ўзбек халқининг бағрикенглик фазилатларини намоён эттирувчи материалларни ижтимоий тармоқларда кенг жойлаштириш масаласида Марказнинг вилоят бўлими ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари томонидан тайёрланган 48 та мақолалар Фейсбук, Телеграм каналларида пост сифатида жойлаштирилди.
30 апрель – 8 май кунлари “Мен билган қаҳрамон” мавзусида иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги хотираларни ижтимоий тармоқларда жойлаштириш юзасидан челленж эълон қилиш мақсадида Фейсбукдаги “Биз хоразмликлар” саҳифаси админлари кўмагида #Ғалабанинг_75_йиллигига, #Менинг_бобом_қаҳрамон хештеглари остида челленж ташкил қилиниб, шу кунга қадар хештег остида 50 га яқин материаллар жойлаштирилган.
25 апрель – 8 май кунлари халқимизнинг уруш йилларида чеккан заҳмати ва шу билан бирга иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссаси ҳақидаги тарихий фактларни ўз ичига олган 24 та материал ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими ва туманлар ва шаҳарлар бўлинмалари раҳбарлари томонидан ғалаба куни муносабати билан 8 май ҳолатига 200 га яқин фотоизоҳли постлар, 14 та туркум мақола ва очерклар эълон қилинди.
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган Хива, Боғот туманидаги кекса отахонлар ва онахонлар ҳақида 2 та мақола ёзилди ва ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди.
28 апрель - 8 май кунлари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг
75 йиллигига бағишлаб, «Аждодлар жасорати – мангу барҳаёт» мавзусида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг 47 та чизган расмлари ижтимоий тармоқларда жойлаштириб борилди.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти
Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси Ғ.Отажонов
Do'stlaringiz bilan baham: |