Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
АХРОРХОДЖАЕВА А.Ш., Тошкент вилояти ЧДПИ 
 
Ўзбекистон Республикасининг мактабгача таълим концепциясига кўра болаларни 
табиат билан таништириш жараёнида ўзаро бир­бирига боғлиқ таълимий­тарбиявий 
вазифалар амалга оширилади. 
Ақлий тарбиядаги асосий вазифаси ­ болаларда нотирик табиат, ўсимликлар, 
ҳайвонлар ҳақида маълумот бериш, уларнинг табиат вокеа­ҳодисаларини етарлича идрок эта 
олишларига 
имкон 
бериш. 
Ақлий тарбиянинг ажралмас қисми ­ сенсор маданиятдир. У анализаторларни 
такомиллаштириш, болаларда кейинги умумлашмалар учун асос бўладиган ҳиссий 
тажрибани 
мустаҳкамлаш, 
табиатшуносликка 
оид. 
дастлабки 
тушунчаларни 
шакллантиришга йўналтирилган. 
Болаларнинг 
табиат 
ҳақидаги 
билимларни 
эгаллашлари 
уларнинг 
билиш 
қобилиятлари ­ сенсор аппарати, мантиқий фикрлаши, диққат, нутқ, кузатувчанлик, билишга 
қизиқиши кабилар билан мустаҳкам боғланган бўлиши керак. Фикрлашни ривожлантириш 
ва илмий дунёқарашни шакллантириш учун болаларнинг табиат нарса­ҳодисалари билан 
таништириш, уларни кузатилаётган нарса­ҳодисаларни тушунишга ўргатиш ва улар 
орасидаги алока ва муносабатларни англашларига олиб келиш керак. Англаш жараёнидаги 
табиат 
ҳодисалари 
орасидаги 
сабабий 
алоқалар 
ва 
муносабатлар 
фикрлашни 
ривожлантиради. 
Бола ўзини ўраб турган атроф­муҳит ва табиатнинг муайян хоссаларини: ҳавонинг 
иссиқ­совуқлигини териси билан, суюқликларнинг таъмини тили билан, ҳаводаги ҳидни 
бурни билан, табиатдаги хилма­хил объектларнинг рангини кўзи билан, товушларни қулоғи 
билан сезиб, яъни мазкур хоссалар боланинг беш турли сезгисига таъсир этиб, шу аъзоларда 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
290 
жойлашган асаб ҳужайралари орқали бош миясига бориб етиб, натижада мияда табиатнинг 
айрим хоссалари тўғрисида билим пайдо бўлади, уларнинг кўринишлари, қиёфалари, 
тасвирлари, манзаралари вужудга келади. 
Болаларда билишга қизиқишни тарбиялаш ҳам муҳимдир. Болаларга ҳайвонлар ва 
ўсимликларни қандай кузатишни кўрсатиш, уларнинг диққатини уларнинг ташқи кўриниши, 
ҳаракатига қаратиш орқали тарбиячи уларда нафақат табиат ҳақида билимларни, балки 
уларга масъулиятли муносабатни шакллантиради. Фақатгина ҳар доим боланинг ёшини 
ҳисобга олиш ва унинг диққатини мазкур нарса ва ҳодисадаги нимага қаратишни билиш 
зарур. 
Болаларни табиат билан таништириш жараёнида ахлоқий, жисмоний, меҳнат ва 
эстетик тарбияни амалга ошириш зарур. 
Боланинг ахлоқий ривожланишида унда Она табиатга муҳаббат ва тирикликка 
эҳтиёткорона муносабатда бўлиш асосий ўрин тутади. Болаларга бу борада энг яқин йўл улар 
ўсиб ўлғаётган жойдир. Мактабгача таълим муассасасида ҳайвонлар ва ўсимликларнинг 
мавжуд бўлса, болалар уларни кузатади ва бокади, тарбиячига ёрдамлашади. Натижада 
уларда табиатга эҳтиёткорона муносабат, меҳнатни севиш ва меҳнат қилишга одатланиш, 
топширилган ишга масъулият ўз­ўзидан шаклланади. 
Болаларда меҳнатсеварлик, табиатга эҳтиёткорона муносабатни тарбиялаш учун 
уларни ўсимликларни сугориш ва ҳайвонларни овқатлантиришнинг оддий усулларини 
ўргатиш зарур. Энг муҳими, болаларнинг ўзлари бажараётган иш жараёни ва натижаларидан 
завқ олишларига эришиш лозим. Меҳнатсеварлик сифатини шакллантириш учун болаларни 
катталарнинг табиатдаги меҳнати билан таништириш, уларнинг фаолиятига ҳурматни 
тарбиялаш зарур. Болаларнинг табиатда бўлиши ва меҳнатидан уларнинг жисмоний 
ривожланиши ва саломатликларини мустаҳкамлаш учун фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 
Табиат болаларни эстетик тарбиялашнинг асосий воситаларидан биридир. Табиатнинг 
гўзаллиги ҳатто энг кичик болаларни ҳам ўзига ром қилмасдан қолмайди. Уларни табиатни 
билиш 
жараёнида эътиборларини ўрмоннинг шовқинлари, қушларнинг 
сайраши, 
баргларнинг шакли ва ранги, гулларнинг ҳидлари, ҳайвонларнинг ҳаракатларига қаратиш 
керак. Бунинг муҳим жиҳати бола келажакда ўз ҳаётида дунёнинг барча ва хилмахил 
гўзалликларини идрок эта олишига шароит яратишдир. 
Мактабгача 
таълим 
муассасаси 
тарбиячиларидан 
болаларни 
табиат 
билан 
таништириш учун табиат ҳақидаги турли фан соҳаларидаги катта билим заҳираларига эга 
бўлишлари, 
уларнинг 
ривожланиш 
қонуниятларини 
тушунишлари, 
ақл 
соҳаси 
(ноосфера)нинг имкониятларини тўғри баҳолай олишлари, табиатда юз берадиган нарса­
ҳодисалар орасидаги алоқадорликларни изохлай олишлари талаб этилади. Айниқса, ўзи яшаб 
турган жой табиати: фасл алмашинувларини кузата олиши, табиат календарини туза олиши, 
ўсимлик ва гулларни кўпайтириш кўникмасига ўрганиши муҳим. 
МАТЕМАТИК ТАЙЁРГАРЛИКДА ТЕХНОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИНГ 
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
ДЖЎРАЕВА М.И., Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 18-мактаб ўқитувчиси
Замонавий таълим концепцияларининг асосий хусусиятларидан бири унинг 
инсонпапварлаштирилиши ҳисобланади. Бу тушунчанинг мазмуни шундан иборатки, таълим 
жараёни 
марказида 
ўқувчи 
шахси, 
унинг 
эҳтиёжларининг 
қондирилиши 
ва 
қобилиятларининг 
ривожлантирилиши 
туради. 
Гуманизация 
(лот.humanite­инсоний)
билимнинг “инсонийлашуви”ни талаб қилади, яъни ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши 
керакки, билим шахсий маънога эга бўлиб, ўқувчининг ўзи эса таълим жараёнида ўзлигини 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
291 
йўқотмаслиги лозим. Таълим гуманизацияси шахснинг уйғун ривожланиши, унинг ижодий 
салоҳияти бойишининг муҳим шарти ҳисобланади.
Педагогик одоб; педагогик билимдонлик; педагогик қобилият; педагогик мулоқот 
маданияти; педагогик релаксация; коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти; педагогик 
такт (назокат); педагогик техника; нутқ техникаси; педагогик ижодкорлик; педагогик 
тажриба; педагогик маданият. Уларнинг таркибий қисмларидан бири педагогик маҳоратдир. 
Шундай қилиб, юқорида баён этилганлар асосида касбий тайёргарлиги жорий ҳолатининг 
қуйидаги хулосага эга бўламиз: 
1.
Таълимга оид қонун ҳужжатларида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик 
тайёргарлилигига катта эътибор қаратилган. Уларнинг фаолияти гуманитаризация, 
интеграция, демократлашув, индивидуаллашув, таълим жараёни дифференциаллашуви 
тамойилларига риоя қилинган ҳолда фан ўқитишда ривожланувчи самарага эришиш мақсад 
қилинади.
2.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлиги касбий ва психологик­
педагогик тайёргарлиги билан қатор тадқиқотчилар шуғулланиб, қуйи синфлар 
ўқитувчилари професиограммаси ишлаб чиқилган. Ўқитувчи фаолияти табиатига кўра 
ижодий тус касб этиши қайд қилинган. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини фан 
тайёргарлиги янги, олдин маълум бўлмаган энг яхши билим ёки билим олиш методи таркиб 
топишига йўналтирилган бўлиши лозим. 
3.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлиги жорий ҳолатининг таҳлили 
кўрсатадики, тайёргарлик олий педагогик таълимни амалга оширишнинг янги тамойилларига 
мутаносиб эмас. Бошланғич синф ривожланиш истиқболлари ва ўзгаришлари – бўлажак 
бошланғич синф ўқитувчилари келгуси фаолият соҳаларини етарли даражада акс 
эттирмайди. 
4.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлиги ҳолати қуйидаги қарама­
қаршиликлари ажратишга имкон берди: ўқувчиларга математика ўқитишда шахсга 
йўналтирилган методика мавжуд эмаслиги ва бу йўналганликни бўлажак бошланғич синф 
ўқитувчиларнинг методик тайёргарлиги таркибида кўриб чиқишга асосланиш;
­
бошланғич синф ўқитувчилар тайёргарлигини умумтаълим йўналганлиги ва амалий 
касб маҳорати эгаллаш; 
­
бўлғуси ўқитувчилар тайёргарлигида мавжуд инертлик ва бу жараён динамикаси ва 
ҳоказо. 
5.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигини мукаммаллаштириш 
заруриятини кўплаб методистлар қайд қилади ва уларнинг ҳар бири у ёки бу йўналишни 
афзал кўрадилар. Бундан ўқувчиларга математика ўқитишда ва уларни таълим жараёни бош 
мақсади ва бугунги кун талабларига жавоб берувчи тарбия беришда бўлажак бошланғич 
синф ўқитувчилари методик тайёргарлигига бағишланган тадқиқотлар яхлитлашувининг 
зарурияти келиб чиқади. 
6.
Бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлиги ўқувчиларга математика 
ўқитишга ҳар бир бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси индивидуал имкониятлари, уларнинг 
ҳаётий ва касбий қобилиятларига йўналтирилган мураккаб динамик тизим сифатида кўриб 
чиқилиши лозим. Фундаменталлик, ворисийлик, истиқболлик, математик билимларни 
гуманитар фанлар, санъат, амалий фаолият, теварак олам, билим олиш услуби, тафаккур 
кўринишлари ва унинг сифати (эвристик, алгоритмик ва бошқалар) шаклланиши, эгаллаган 
билимларни мустақил мустаҳкамлаш ва кенгайтириш талабларига жавоб бериши лозим. 
Таълим натижалари фанни ўзлаштириш орқали олинган билим сифатида ҳам, интеллектуал 
фаолият (мулоҳаза операцияларидан фойдаланиш лаёқати, муҳокама услублари, билиш 
фаолияти усуллари) тавсифи сифатида ҳам кўриб чиқилиши лозим.
Ижодий йўналганлик, мантиқий фикрлай олиш, эрудиция (билағонлик), бой тасаввур, 
ижодий таъсирчанлик ва ташаббускорлик, ўз ижодкорлигини тўла­тўкис намойиш этиш, 
рефлексия қобилияти, ҳиссиётга бойлик, мавжуд тажриба ва билимлар асосида янги 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
292 
қарорларни қабул қилиш малакаси креативлик негизида акс этувчи сифатлардан бири
саналади. 
Педагогнинг креатив потенциали даражасини аниқловчи ташаббускорлик, креатив 
қобилиятга эгалик, креатив фаоллик, изланувчанлик мезонлари асосий ҳисобланади 
Шунингдек, муаммоли характерга эгалик; ижодий йўналтирилганлик; имкониятларни 
ошириб бориш; индивидуалликка эришиш; креативликнинг ёрқин намоён бўлиши; бир 
бутунлик, изчиллик ва тизимлилик; шахснинг индивидуал хусусиятлари ва ҳаётий фаолиятда 
орттирган сифатларининг ўзаро уйғунлик сифатни педагогга хос креативлик потенциал 
белгилашга хизмат қилади. 
Касбий­педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий 
восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш педагогга хос компетентликнинг 
сифатларидан бири технологик компетентликни ифодалайди. 
Математика таълимида геометрик материал улушини тавсифланган оширилиши 
бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларни ижодий шахс сифатида
шакллантиришга, яхши тайёргарлигига имкон бериши лозим. Чунки бунда бўлимнинг 
қиммати, геометриянинг тез­тез ижодий ёндашув асосида масала ечиш ва шартлар асосида 
текширишни талаб қилувчи фан сифатида ўзига хосликлари таъсири қўл келади. Бундан 
ташқари, геометрия масалалари кўрсатадики, математика илдизлари инсоннинг амалий 
фаолиятида, ҳаётда ўз аксини топган. Шундай турдаги масалага мисол келтирамиз.
Масала. Квадрат шаклдаги ер майдони тўсиқ билан ўралган. Тўсиқдан квадратнинг 
параллел томонларида икки устун сақланиб қолди. Бундан ташқари, квадрат марказида ҳам 
устун қолди. Майдон чегараларини тиклаш талаб этилади.
Масала шартидан келиб чиқувчи турли ҳоллар кўриб чиқилишини талаб этади. Агар 
тўсиқдан четда қолган устунларга мос равишда М ва N нуқта марказга нисбатан симметрик 
бўлмаса, у ҳолда ечим битта. Агар М ва N марказга нисбатан симметрик бўлса, у ҳолда ечим 
чексиз тўпламдан иборат. 
Бу масалани бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ўқувчилар билан ҳам кўриб 
чиқадилар. Олиб борилган тайёргарлик ишидан сўнг унинг ечими ўқувчиларда қийинчилик 
туғдирмайди ва уларни эътиборини қизиқтиришда фойдаланилади. Тайёргарлик босқичи 
квадрат хусусиятини марказга симметрик фигура сифатида тадқиқ этишдан иборат. 
Қуйидаги кўргазмали қуролдан фойдаланилади: техник материалдан квадрат намойиши 
тахтасининг симметрия марказига мустаҳкамланган, марказ орқали ингичка чизиқ (текис ва 
квадрат диагоналидан узунроқ) ўтади, уни айлантиришда квадрат марказга симметрик 
фигура эканини исботлашга имкон топилади.
Бошланғич синф ўқитувчилари алмаштиришлар ҳақида тасаввурни яхши математик 
даражада оладилар. Бу материал фанлараро алоқа ўрнатилишида ҳизмат қилади. У 
математик қонунлар универсаллигини тасвирлашга имкон беради. Бу материални тўлиқ 
эгаллагач, бу масалалар бўйича етарли ахборотга эга бўлгач, талаба бошланғич синф 
ўқувчиларига ихчам ва қизиқарли шаклда билим қирраларини очиб бера олади.
BОSHLАNGʻICH TА’LIM JАRАYONIDА OʻQUVCHILАRDА KRЕАTIV FАОLLIKNI 
SHАKLLАNTRISH АSОSLАRI 
DILANOV B.G., f.f.n., Qоrаqоlpоgʻistоn Rеspublikаsi ХTХQTUMОHM direktori, 
UTЕMURАTОV B.Q.,

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish