Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

Таълим технологиясида интерфаол усулларни қўллаш бўйича ўз-ўзини назорат 
қилиш варақаси 
№ 
Интерфаол усулларнинг ўзига хос хусусиятлари 
Тўлиқ 
баҳолашни 
амалиётда 
қўллайман 
Ўзлаштирдим 
лекин 
амалиётда 
қўллай 
олмадим 
Қисман 
биламан, 
лекин 
изланишим 
керак 
Билмайман, 
ёрдамга 
муҳтожман 

Интерфаол усуллар турлари. 

Интерфаол усул дастурлари. 

Интерфаол дарсларда ўқитувчи ­ ўқувчи фаолияти. 

Интерфаол дарснинг технологик харитасини тузиш. 

Интерфаол дарсларни лойиҳалаш. 

Интерфаол 
дарсларда 
мақсадларнинг 
мувофиқлаштирилиши. 

Интерфаол дарслар учун таълим методларини танлаш. 

Интерфаол дарсларда ўқувчилар билимини баҳолаш. 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ
БОШҚАРИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР 
НОСИРОВА Р., Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
мустақилликка 
эришиши 
халқ 
таълими 
муассасаларининг олдига ­ янги демократик давлатнинг фуқароларини шакллантиришдек 
муҳим вазифани қўйди. Бу эса ҳозирги вақтда мактабгача таълим тизимида давр талабига 
жавоб берадиган мутахассисларни назарий билимлар билан бир қаторда жаҳон андозаларига 
мос ҳолатда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Шу 
билан бирга мактабгача таълимни ислоҳ қилишнинг асосий шартларидан бири­ буюк 
маънавий фазилатларга эга, инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштирган, етук кадр 
сифатида фаолият юритаётган мутахассислар авлодини етиштиришни талаб этади. Ҳозирги 
даврнинг бу талаби ­ мактабгача муассаса тарбияланувчиларини аҳлоқан ва маънан етук, 
комил инсонлар қилиб тарбиялаш вазифаларини бажаришни талаб этади. МТТ раҳбарлари ва 
педагог кадрлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ­ эркин фуқаро 
маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласидир. Бошқача айтганда, ўз ҳақ­
ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларини англаган, атрофда содир бўлаётган 
воқеа ва ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашадиган, айни замонда шахсий 
манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун холда қурадиган эркин, ҳар 
жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш лозим. Шу жиҳатдан олганда, баркамол инсонни 
тарбиялаш, аввало, педагоглардан улкан маҳорат ва масъулиятни талаб қилади. Устозлик 
маҳорати ва тарбиячилик санъатининг тайёр андозаси ёки қолипи мавжуд эмас. Ушбу 
санъатни эгаллаш учун инсондан катта куч, ижодкорлик ва кўп йиллик тажриба талаб 
этилади. 
Мактабгача таълим тизимининг янги авлод раҳбарларини шакллантириш масаласи ҳам 
кундалик долзарб аҳамият касб этувчи масалалар сирасига киради. Бунда раҳбарнинг 
мувофиқлаштириш, режалаштириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва баҳолаш вазифалари 
билан уйғунликда бажарилиши лозим бўлган вазифалари тўғрисида эътироф этилган 
функциялар болаларнинг интеллектуал жиҳатдан вояга етишига, маънавий баркамол шахс 
бўлиб шаклланишига ва педагог ходимларнинг илмий­маънавий жиҳатдан ўсишига, сиёсий 
ва фуқаролик позициясининг мустаҳкамланишига олиб келади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
314 
МТМ педагог ходимларидан кенг билимдонлик, пухта амалий тайёргарлик, юксак 
педагогик маҳорат, компетентлик ва ижодкорлик талаб этилади. Мактабгача таълим 
жараёнида инсонпарварлик омилини таъминлайдиган устозларнинг шахсий сифатларига 
қуйидагилар киради: талабчанлик, ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмомалалик. 
Ушбу сифатлар педагогнинг таълим­тарбия олувчилар учун аҳамиятини белгилаши керак. 
Зеро, шахсий сифатлар ўқитиш ва тарбиялаш маҳоратига таъсир кўрсатади. 
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўзининг “Буюк келажагимизни мард ва 
олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз” китобида: “Ўз халқига фидойи, биз бошлаган 
ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама етук раҳбар олдида долзарб вазифа 
– келгуси авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш вазифаси турибди”­деган фикрни эътироф 
этадилар. Дарҳақиқат, XXI асрда ижтимоий ­ иқтисодий муносабатлар ривожида инсон ақл 
заковати ва маънавияти асосий мувофиқлаштирувчи, ривожлантирувчи омил ва восита 
эканлиги тобора намоён бўлмокда. Шунинг учун инсонпарварлик бозор иқтисодиёти асосида 
ҳуқуқий, демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қурилишининг бош тамойили 
сифатида майдонга чиқди.
Мактабгача таълим муассасалари ўқув фаолиятининг сифати ўқув жараёнини 
режалаштириш, уни амалга ошириш, ўқув режа, дастурларининг мазмун моҳияти билан 
эмас, балки болаларнинг олган билимлари, малака ва кўникмалари, мустақил равишда олган 
билимлари билан боғлиқ таълим натижаси сифати билан белгиланмоқда. Ҳар томонлама 
тараққий этган, ақлан ва маънан баркамол, жисмонан ва руҳан тетик фарзандларни 
мактабгача таълим ташкилотларида камол топтириш аҳамияти, Ватанимизнинг равнақи 
бугунги кунда ёш авлодларга берган таълим сифати ва тарбия моҳияти билан чамбарчас 
боғлиқлиги алоҳида долзарблик касб этади. Мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган 
ислоҳотлар 
буюк 
маънавий 
фазилатларга 
эга, 
инсоний 
фазилатларни 
ўзида 
мужассамлаштирган, етук кадр сифатида фаолият юритишга замин ҳозирлайди. 
Мустақил Ўзбекистонда педагоглик касбига ҳурмат­эътибор ва уни шарафлаш 
беқиёсдир, шу билан бирга устозлар олдига қўйиладиган масъулият ҳам катта. 
Ҳозирги кунда ўзининг фидокорона меҳнати билан ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш 
сифатини оширишга катта ҳисса қўшаётган ижодкор педагоглар, олимлар, тадқиқотчилар 
сони йил сайин ортиб бормоқда. Буларнинг барчаси мустақил Ўзбекистон диёрида педагог 
шахсига бўлган эъзоз, эътибордан далолатдир. 
Имом ал Бухорийнинг «Ал­жомиъ ас­саҳиҳ» ҳадислар тўпламининг «Илм китоби» 
бобида илм эгаллаш фазилати ва хосиятлар, илм ўрганиш ва ўргатиш одоби тўғрисида 
маълумотлар берилган. Ушбу бобда илм ўргатиш ва ўрганишга доир ҳадислар келтирилган. 
Уларнинг таҳлили, илм ўргатувчига нисбатан дидактик талаблар, педагогик­ахлоқий 
ғояларни ифодалашга имкон беради. Бугунги кунда ҳам педагоглар малакасини ошириш 
жараёнида, уларнинг педагогик, психологик тайёргарлиги, билими, муомала маданиятини 
юксалтириш, замонавий фан сирларидан хабардор қилиш, ахборот ва коммуникация 
кўникмаларини сингдириш ва миллий психологик омилларни эътиборга олиш керак. Юксак 
савияли, маҳоратли устозларгина халқ орзусидаги баркамол инсонни тарбиялайди. Илм 
инсонни юксаклик сари олиб боради. Илмга чанқоқ ўзбек халқида зиёли, илмли инсонларни 
эъзозлаш, улар фаолиятига ҳавас билан қараш хусусияти мавжуд. 
Ҳозирги пайтда мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган педагоглар 
малакасини оширишга қуйидагича ёндашиш тенденциялари кузатилмоқда: 
1)
сифатли 
ўқув 
жараёнини 
ташкил 
қилишда 
педагог 
компетенциясини 
ривожлантириш; 
2)
таълим сифатини таъминлашда замонавий ёндашувларининг асосий негизи ­ турли 
хил бошқарув, инновация ва ахборот технологияларини таълимга жорий этишда педагогнинг 
лаёқатини ошириш; 
3)
таълим­тарбия сифатининг маҳсуласи – натижани қўлга киритиш ва бошқалар. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
315 
Шундай қилиб, таълим­тарбия сифатини ошириш жараёнида янги мазмун ва моҳиятга 
эга бўлган инсонпарварлик тамойилларига асосланган, яратувчанлик, ижодкорликка интилиш 
ҳисси билан йўғрилган таълим комил инсон шахсини етукликка йўналтиради. Бинобарин, 
Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ислоҳотлар таълим­
тарбиянинг мақсадини янги йўналишга бурди. Демак, таълим­тарбиянинг мақсади бутунлай 
янгиланди, унга мос ҳолда мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши 
табиийдир. Бу омил давлатимизнинг ижтимоий сиёсатини белгилаб берганлиги туфайли 
шахс манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИНГ ПЕДАГОГИК - 
ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 
НОСИРОВА Р., Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
Жаҳонда таълим энг ноёб капитал сифатида қадрланаётган бугунги шароитда 
“таълимнинг ҳамма босқичларида, таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини ошириш 
ва усулларини такомиллаштириш механизмларни жорий этиш орқали барча инсонлар учун 
уларнинг хаёти давомида сифатли таълим олиш имкониятини яратишни долзарб вазифа 
қилиб қўймоқда”  
Ёш авлоднинг шахс ва субъект сифатида шаклланиши, ақлий ривожланиши, 
тарбияланганлик даражасини юксалтириш мактабгача таълим ташкилотларидан бошланади. 
Ушбу жараённинг самарали ташкил этилиши ва бошқарилиши таълим тизимининг 
узлуксизлигини таъминлаш шарти бўлиб хизмат қилади,чунки ёш мурғак қалблар билан 
олиб бориладиган педагогик жараён уларнинг келажакда ким бўлиб етишишлари, қандай 
фуқаролик позициясини эгаллашлари билан боғлиқ ҳолда қаралади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим 
тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора­тадбирлари тўғрисида” ПҚ­3651­ 
сонли қарорида таълим­тарбия сифатининг маҳсуласи – натижани қўлга киритишда 
педагогика ва психологияга оид тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, уларни амалиётда 
татбиқ қилиш, илғор натижаларни оммалаштириш вазифалари қуйилди[. Ушбу вазифаларни 
амалга оширишда мактабгача таълим муассасаларида ёш авлоднинг ақлий­интеллектуал, 
эстетик, жисмоний, маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган чора­тадбирларни 
такомиллаштириш алоҳида долзарблик касб эмоқда. Бу борада педагог раҳбар–жамиятнинг 
ёш авлод таълим­тарбиясига қўйган ижтимоий буюртмасининг асосий ижрочисига айланиши 
муқаррар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим 
тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 3651­
cонли қарорида кўрсатилган барча талаблар келажак авлоднинг ақлий­интеллектуал, 
маънавий салоҳиятини оширишга қаратилган экан, бунга мактабгача таълимни ислох 
қилишнинг асосий омилларидан бири комил инсон тарбияси бўлиб ҳисобланади. 
Мураббийлар аввало жамиятнинг ёш авлод таълим тарбиясига қўйган ижтимоий 
буюртмасининг асосий ижрочиси сифатида эътироф этилади. 
Шу жиҳатдан олганда, мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини 
таъминлашда замонавий ёндашувлар, бошқарув, инновация ва ахборот технологияларини 
таълим­тарбия жараёнига жорий этишда раҳбарлик лаёқатини ошириш муҳим аҳамият касб 
этади.
2017 йил 7 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017­
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да янги мазмундаги узлуксиз таълим тизимини яратиш 
вазифаси қуйилди[1]. Унинг таркибидаги янги мазмун ва моҳиятдаги мактабгача таълим 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
316 
муассасаларида ҳуқуқий­меъёрий асосларни модернизациялаш бош йўналиш сифатида 
белгилаб олинди. Мактабгача таълим жараёнида амалга оширилиши зарур бўлган ишларни 
янада такомиллаштириш, тарбиявий тадбирларнинг салмоғини ошириш вазифалари 
устуворлик кашф этди. Раҳбар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири – эркин фуқаро 
маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласидир. 
Мактабгача таълим сифатини баҳолаш методлари ҳамда компонентлари асосида 
ривожлантириб бориш мактабгача таълим жараёнида инсонпарварлик омилини 
таъминлайдиган раҳбарнинг шахсий сифатларига боғлиқдир. Раҳбарнинг касбий, шахсий, 
умуминсоний, маданий, махсус компетенция кўринишларини ривожлантириш унинг 
мулоқатчанлиги, бағрикенглиги, етакчилик, фаоллик ва ташаббускорлик, соғлом турмуш 
тарзига амал қилиши, маъсулиятлилик, инсонпарварлик, умуминсоний қадриятларга эгалик, 
мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида иштирок этиши билан белгиланади. Ўқув­тарбия 
жараёнида инсонпарварлик 
тамойилларига 
асосланган 
ёндашувни 
таъминлайдиган
раҳбарнинг шахсий сифатлари унинг антикоррупцион компетентлиги, соф виждонлилиги, 
пок руҳли, соғлом тафаккурга эга бўлишида намоён бўлади. 
Мактабгача таълим муассасаларидаги педагогик жараён –маълум бир мақсадга 
йўналтирилган, педагогик фаолият таъсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан 
бойитилган тизимдир. Бу тизимни бошқаришда ва унинг сифатини юқори поғонага 
юксалтиришда янги йўлларни топиш, таълим жараёнини замонавий технологиялар билан 
жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта 
тузиш каби чора­тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш масаласининг кўп қиррали ва 
мураккаблиги ҳозирги замон тарбия назарияси ва амалиёти учун муҳимлигини кўрсатиб 
беради. Чунки бу вазифани педагог кадрлар маҳорати, уларнинг етуклиги, чуқур касбий 
билими, кўникма ва малакаси, махсус билимисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада 
таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларнинг касбий компетентлигини 
хам ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон 
Республикасининг 
мустақилликка 
эришиши 
халқ 
таълими 
муассасаларининг олдига ­ янги демократик давлатнинг фуқароларини шакллантиришдек 
муҳим вазифани қўйди. Бу эса ҳозирги вақтда мактабгача таълим тизимида давр талабига 
жавоб берадиган мутахассисларни назарий билимлар билан бир қаторда жаҳон андозаларига 
мос ҳолатда тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш заруриятини келтириб чиқаради. Шу 
билан бирга мактабгача таълимни ислоҳ қилишнинг асосий шартларидан бири ­ буюк 
маънавий фазилатларга эга, инсоний фазилатларни ўзида мўжассамлаштирган, етук кадр 
сифатида фаолият юритаётган мутахассислар авлодини етиштиришни талаб этади. Ҳозирги 
даврнинг бу талаби – матабгача муассаса тарбияланувчиларини ахлоқан ва маънан етук, 
комил инсонлар қилиб тарбиялаш вазифаларини бажаришни талаб этади. МТМ раҳбарлари 
ва педагог кадрлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири ­ эркин фуқаро 
маънавиятини, озод шахсни шакллантириш масаласидир. Бошқача айтганда, ўз хақ­
ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларини англаган, атрофда содир бўлаётган 
воқеа ва ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндашган, айни замонда шахсий 
манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун холда қурадиган эркин, ҳар 
жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш лозим. Шу жиҳатдан олганда, баркамол инсонни 
тарбиялаш аввало, педагоглардан улкан маҳорат ва масъулиятни талаб қилади. Устозлик 
маҳорати ва тарбиячилик санъатининг тайёр андозаси ёки қолипи мавжуд эмас. Ушбу 
санъатни эгаллаш учун инсондан катта куч, ижодкорлик ва кўп йиллик тажриба талаб 
этилади. 
Адабиётлар: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада 
такомиллаштириш ва ривожлантириш чора­тадбирлари тўғрисидаги ПҚ­3651­сонли қарори.­ 
Тошкент, 2018 йил 5 апрель. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
317 
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора­тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ­3261­ сонли қарори. 2017 йил.
BOSHLANG‘ICH TA’LIM JARAYONIDA DIDAKTIK MATERIALLARDAN 
FOYDALANISHNI TAKOMILLASHTIRISHGA INNOVATSION YONDASHUV 
QORABOYEV H.K., Samarqand VXTXQTMOHM o‘qituvchisi 
 
O‘quv materiallarini loyihalashga innovatsion texnologiyalar asosida yondashuv ta’lim 
jarayonida o‘quvchilar faolligini ta’minlash bilan birga fan asoslarini o‘zlashtirish sifatini ham 
kafolatlaydi. 
Pedagogik texnologiya doirasida yangi o‘quv materialini o‘zlashtirishning boshlang‘ich, 
algoritmik, ijodiy va evristik xarakterdagi darajalari belgilanadi: 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish