21
ва мусулмон саҳобалардан озорни енгиллатиш истаги эди. Хусусан, насаб
ва қариндошлик ораларида пайдо бўлганидан кейин бу нарса яққол
сезилди. Чунки, Абу Суфён бу вақтда Расулуллоҳга хусумат қилишда Бани
Умаййанинг энг ашаддийси, ул зотга ва мусулмонларга энг қаттиқ душман
эди. Ул зот унинг қизига уйланишлари қалбининг юмшашига, қавми ва
уруғининг қалби мойил бўлишга сабаб бўлди. Чунончи, Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Умму Ҳабибани ўзига танлаганлари
унинг имонларига бўлган икром эди. Чунки, у ўз диёридан
дини учун
қочиб чиққанди. Демак, бу қандай ҳам сиёсий икром бўлди, нақадар яхши
ҳикмат бўлди!
Пайғамбарнинг кўп хотин олишларининг ҳикмати борасида
гапирар эканмиз, ҳозирда мўъминларнинг покиза оналари ҳақида гапириб
ўтамиз. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин. Аллоҳ ўз ҳабиби Мустафо
(с.а.в.) учун уларни тенлаб берган ва ушбу улуғ шараф – пайғамбарлар
саййидига мансуб бўлиш шарафи билан сийлаган. Аллоҳ
уларни
хотинларнинг энг тозаси қилиб танлади, уларга эҳтиром кўрсатиш ва
таъзим бажо айлаш учун уларни мўъминларнинг оналари қилди. Бу
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) уларга уйланишлари сабабидан эди. Ул зотнинг
вафотларидан кейин ҳам пайғамбарнинг ҳурматидан шундай бўлиб қолди.
Чунончи, айтувчиларнинг энг содиқроғи (Аллоҳ) бундай деган:
“Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир, унинг хотинлари эса
уларнинг оналаридир” (Аҳзоб сураси, 6-оят).
Аллоҳ яна бундай деган: “Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига
озор бериш ва ундан кейин аёлларига уйланишингиз асло мумкин
эмасдирю Чунки, бу Аллоҳ наздида улкан (гуноҳ)дир” (Аҳзоб сураси, 53-
оят).
Аллома Қуртубий ўзининг “ал-Жомеъ ли-аҳком ал-Қуръон”
номли китобида бундай деган. Унинг матни қуйидагича: “Аллоҳ таоло
пайғамбари
соллаллоҳу
алайҳи
ва
салламнинг
хотинларини
21
мўъминларнинг оналари қилиб қўйиб шарафлади. Яъни, бу уларга таъзим
қилишнинг вожиблиги, яхшилик қилиш ва улуғлаш лозимлиги, одамларга
уларни никоҳлаб олишнинг ҳаром қилинганида кўринади. Бу нарса
Пайғамбарини икром қилиш ва уларни шарафлаш бўлиб қолди...”.
Мукаррам Пайғамбар уйланган мўъминларнинг оналарининг сони
ўн нафардан ортади. Уларнинг номлари қуйидагичадир:
1)
Саййида Хадижа бинт Хувайлид разийаллоҳу анҳо;
2)
Саййида Савда бинт Замъа разийаллоҳу анҳо;
3)
Саййида Ойша бинт Аби Бакр ас-Сиддиқ разийаллоҳу анҳо;
4)
Саййида Ҳафса бинт Умар разийаллоҳу анҳо;
5)
Саййида Зайнаб бинт Жаҳш ал-Асадиййа разийаллоҳу анҳо;
6)
Саййида Зайнаб бинт Хузайма разийаллоҳу анҳо;
7)
Саййида Умму Салама – Ҳинд бинт Аби Умаййа ал-Махзумиййа
разийаллоҳу анҳо;
8)
Саййида Умму Ҳабиба – Рамла бинт Аби Суфён разийаллоҳу анҳо;
9)
Саййида Маймуна бинт ал-Ҳорис ал-Ҳилолиййа разийаллоҳу анҳо;
10)
Саййида Жувайриййа бинт ал-Ҳорис разийаллоҳу анҳо;
11)
Саййида Сафиййа бинт Ҳуййай бинт Ахтаб разийаллоҳу анҳо.
Do'stlaringiz bilan baham: