Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

 
Учинчи, ижтимоий ҳикмат: 
Учинчиси ижтимоий ҳикматга келадиган бўлсак, бу нарса 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи вазири Абу Бакр 
Сиддиқи акбар разийаллоҳу анҳунинг қизига, сўнг эса иккинчи вазири 


 
15
 
Умар ал-Форуқ разийаллоҳу анҳунинг қизига уйланганини келтириш билан 
равшан бўлади. Кейинчалик Расулуллоҳ (с.а.в.) қурайшликларга 
қариндошлик ва насаб билан ҳам янада яқинлашдилар, улардан бир 
нечасига уйландилар. Бу уруғ ва қабилалар орасида мустаҳкам робита 
боғладилар. Натижада қалблар ул зотнинг атрофида дўст бўлдилар, унинг 
даъвати атрофида ишонч, ҳурмат ва иззатда учрашдилар.
Пайғамбар саловотуллоҳи алайҳи ўзига одамлар ичида энг 
севимлиси бўлган, олдида қадри энг юксаги бўлган кимсанинг қизи – 
Сиддиқа Ойшага уйландилар. Унинг Абу Бакр Сиддиқ эканини биласиз, у 
одамлар орасида исломга энг биринчи кирган, Аллоҳнинг дини нусрат 
топиши йўлида нафси, жони ва молини аямаган, расулини ҳимоя қилган, 
ислом йўлида етган озор ва зарбларни кўтарган зотдир. Ҳатто, Имом 
Термизий ривоят қилганидек, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Бакрнинг 
фазилатига ишора қилиб, бундай дегандилар: “Бизнинг олдимизда ҳеч 
кимнинг қўли Абу Бакрнинг қўличалик кифоя қилган эмас. Зотан, бизнинг 
олдимизда турган унинг қўлига Аллоҳ таоло қиёмат кунида мукофот 
бергусидир... Ҳеч кимнинг моли Абу Бакрнинг моли фойда берганчалик 
фойда бермаган. Мен кимга исломни арз қилсам, у тараддудланиб қоларди. 
Фақат Абу Бакр ундай қилмади, тараддудланиб ўтирмади. Агар мен ўзимга 
халил дўст оладиган бўлсам, Абу Бакрни дўст қилиб олардим. Бироқ, 
сизнинг соҳибингиз Аллоҳ таолонинг дўстидир” (Имом Термизий ривоят 
қилган). 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр учун дунёда 
унинг қизига уйланишдан каттароқ кўзлар иқрор бўладиган мукофот топа 
олмади. Улар орасида қуда-андачилик ва қариндошлик ришталари 
боғланди, икковининг бир-бирларига бўлган садоқатлари, мустаҳкам 
алоқалари зиёда бўлди.
Пайғамбар саловотуллоҳи алайҳи Ҳазрати Умарнинг қизи 
Саййида Ҳафсага уйланганлари ҳам худди шундай бўлди. Отаси Умарнинг 


 
16
 
исломга кириши, унинг садоқати, ихлоси, ушбу дин йўлидаги фидоликлари 
кўзларга қувонч бўлган эди. Умар – у исломнинг қаҳрамонидир! У сабабли 
Аллоҳ исломни ва мусулмонларни азиз қилган, дин машъаласини баланд 
кўтарган. Пайғамбар алайҳиссалом унга қудачилик йўли ила яқинлашуви 
унинг ислом йўлида кўрсатган хизматларига муносиб энг яхши мукофот 
бўлди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам шон-шарафда у билан биринчи 
вазири Абу Бакр орасини мана шу қудачилик билан баробар қилганди. 
Икковининг қизига уйланишлари бу икки зот учун энг буюк шараф, балки 
энг улуғ мукофот ва миннатдорлик рамзи эди. бу дунёда ушбу шарафдан 
ортиқроқ мукофот беришнинг имконияти бўлмайди. Қандай ҳам улуғ 
сиёсат! Мухлис-вафодорларга нақадар улуғ вафо намунаси! 
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана 
шундай икромни Усмон ва Али разийаллоҳу анҳумога ўзларининг 
қизларини турмушга узатиб кўрсатганлар... Мана шу тўрттаси саҳобалар 
орасида энг улуғларидирлар, ул зотдан кейин мусулмонликни ёядиган, 
даъватни барпо қиладиган халифалардирлар. Бундан ҳам буюк ҳикмат, 
бундан-да мукаррам фикр бўладими?! 

Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish