Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

 
Тўртинчи, сиёсий ҳикмат: 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи хотинларга 
уйланишлари ўзига қалбларни боғлаш, қабилаларни ўз атрофларида 
тўплаш учун эди. Маълумки, инсон бирор қабиладан ёки уруғдан қиз олса, 
улар орасида қариндошлик ва қуда-андачилик алоқалари пайдо бўлади. 
Мана шунга табиатан қаралганда, уларни ўша инсонга ёрдам бериш, уни 
ҳимоя қилишга даъват қилади. Бу борада биз бир қанча мисолларни 
келтиришимиз мумкин. Ушбу улайнишнинг орқасида турган мукаррам 
Пайғамбар нишон бўлган улардаги ҳикмат шунда ойдинлашади.
Аввало, Пайғамбар саловотуллоҳи алайҳи Бани Мусталақнинг 
улуғи ал-Ҳориснинг қизи Саййида Жувайрийага уйланганлар. У ўз қавми 


 
17
 
ва қариндош-уруғлари билан бирга асир тушиб қолганди. Асирлар 
қаторига қўшилиб қолгандан кейин ўзининг ўрнига бирор нарсани бадал 
сифатида беришни хоҳлайди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
салламнинг олдиларига келиб, мол-мулкидан бирор нарсани иона 
тариқасида беришини айтади. Шунда мукаррам Пайғамбар унинг товонини 
қайтариб беришини ва унга уйланишини таклиф қилади. Аёл буни қабул 
қилди, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай қилиб унга уйланадилар. Мусулмонлар: 
“Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қайнағалари бизнинг қўлимидами?! (Яъни, улар 
асир бўлиб турибдими?!)” дейишиб, қўлларида тургани жами асирларни 
озод қиладилар. Ушбу олийжаноблик ва юксак муносабатни, ушбу 
мардлигу мурувватни кўрган Бани Мусталақнинг ҳаммаси мусулмон 
бўлдилар ва Аллоҳнинг динига кирдилар, мўъминлар жумласига 
айладилар.
Демак, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) унга уйланишлари унинг ўзига 
ҳам, қавм-қариндошлари ва уруғларига ҳам барака бўлганди. Зотан, 
уларнинг мусулмонларига ва озод бўлишларига сабаб бўлган. Жувайриййа 
қавмининг энг баракотли аёли бўлиб қолди.
Имом Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Ойшадан (р.а.) бир ҳадис 
чиқарганки, у бундай деган эди: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Мусталақнинг 
хотинларига етганларида, улардан (ўлжа сифатида) бешдан бир чиқариб 
олдилар. Сўнг қолганини одамлар орасида тақсимладилар. Ўшанда бир от 
икки улуш, бир киши (асир) битта улуш қилиб берилди. Жувайриййа бинт 
ал-Ҳорис Собит ибн Қайснинг улуши бўлиб тушди. У Пайғамбар олдига 
келиб, “Эй, Расулуллоҳ! Мен ўз қавмининг саййиди бўлган Ҳориснинг 
қизи Жувайриййа бўламан! Билиб турганингиздек, менинг бошимга бу иш 
тушиб қолди. Собит менга озод бўлиб кетишим учун тўққиз уқия (маблағ) 
ёзди”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Сенга ундан ҳам яхшироқ бўлсинми?” 
дедилар. “У нима экан?” деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Шартномангни 
сенинг номингдан мен адо қилиб, сенга уйлансам-чи?!” дедилар. У: “Яхши, 


 
18
 
розиман, эй Расулуллоҳ!” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ундай бўлса, шундай 
қилганимиз бўлсин!” дедилар. Бу хабар одамларга тарқалиб кетди. Улар: 
“Расулуллоҳнинг қайнағаларини ўғирландими?” дейишиб, қўлларида бор 
Бани Мусталақ асирларини озод қилиб юбордилар. Озод бўлганлар сони юз 
хонадонга етарди. Бунга Расулуллоҳ (с.а.в.) ўша қавмнинг бошлиғининг 
қизига уйланганлари сабаб бўлди”. 
2) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) Саййида Сафиййа бинт Ҳуйай ибн 
Ахтабга уйланишлари ҳам шунга ўхшаш бўлди. У Хайбар жангида эри 
ўлдирилганидан кейин асир тушиб қолган эди. у мусулмонларнинг баъзига 
улуш сифатида тушди. Фикрли ва маслаҳатдон одамлар: “Бу Бани 
Қурайзанинг саййидаси бўлса, у фақат Расулуллоҳга (с.а.в.) лойиқ келади” 
дедилар ва мукаррам Пайғамбарга бу ишни арз қилдилар. Шунда 
Расулуллоҳ (с.а.в.) уни чақирдилар ва унга икки ишдан бирини танлаш 
ихтиёрини бердилар: 
1) У озод қилинади ва Расулуллоҳга (с.а.в.) турмушга чиқиб, ул 
зотга завжа бўлади; 
2) Уни очиқликка чиқарилади, у оиласига кетаверади. 
Сафиййанинг ўзи озод бўлишни ва ул зотга завжа бўлишни 
ихтиёр қилди. У Расулуллоҳнинг (с.а.в.) қадри буюклиги, улуғлиги ва 
муомаласи чиройлилигидан шунга рози бўлган эди. У мусулмон бўлди ва 
унинг мусулмонлиги сабабли одамлардан бир қанчаси ҳам исломга 
кирдилар. 
Ривоят қилишларича, Сафиййа (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.) 
олдиларига кирганида, унга қарата Расулуллоҳ (с.а.в.): “Отанг менга 
нисбатан яҳудийлар ичида энг ашаддий душман бўлиб ўтди, ҳатто 
Аллоҳнинг ўзи уни ўлдирди....” дегандилар. У: “Эй, Аллоҳнинг элчиси! 
Аллоҳ ўз китобида: “(Қиёмат кунида) ҳеч бир кўтарувчи (гуноҳкор) ўзга 
(инсон)нинг юкини (гуноҳини) кўтармас...” (Фотир сураси, 18-оят) деган-
ку?!” деди. Мукаррам Пайғамбар унга дедилар: “Ўзинг танла, исломни 



Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish