Иккинчи, қонуний ҳикмат:
12
Ҳозир
Пайғамбар
соллаллоҳу
алайҳи
ва
салламнинг
кўпхотинликларининг ҳикматидан бир бўлаги бўлмиш қонуний ҳикмат
ҳақида гапирмоқчимиз. Бу ҳикмат ҳам ҳар қандай оддий инсонга маълум: у
жоҳилиятнинг айрим инкор қилинган одатларининг пучлигини исботлайди.
Мисол тариқасида арабларнинг исломдан олдинги “бола олиб сақлаш”
бидъатини қилишларини келтиришимиз мумкин. Улар орасида бу
анъанавий дин бўлиб қолган эди. Улардан бирови ўз пуштидан бўлмаган
болани ўғил қилиб оларди ва уни пуштидан бўлган бола ўрнида тутарди.
Уни жами ҳолатларда – меросда, талоқда, тўй қилишда, қариндошлик
маҳрамлигида, никоҳ маҳрамлигида ва бундан бошқа танилган нарсаларда
болалари ҳукмида ҳақиқий бола сифатида тутарди. Бу жоҳилиятдаги
тақлидона, расмий тус олган дин эди. Улардан бирови бошқа бировининг
боласини ўғил қилиб олар ва “Сен менинг боламсан, сенга мерос
қолдираман, сен эса менга мерос қолдирасан!” дерди.
Ислом уларнинг ботил ишларини иқрор ҳам қилмади, жаҳолат
қаронғуликларида йўлдан озган ҳолди қолдиришни ҳам истамади. Бунга
бир нарса асос бўлди: Расулуллоҳ (с.а.в.) болалардан биттасини ўғил қилиб
олишга илҳом қилинди. Бу пайғамбарлик юборилишидан олдин бўлганди.
Ул зот алайҳиссалом Зайд ибн Ҳорисани исломдан олдинги арабларнинг
одатига кўра ўғил қилиб олди. Ўғил қилиб олиш сабаб тўғрисида
қиссаларнинг энг ажойиби, ҳикматларнинг энг гўзали мавжуд. Уни
муфассирлар ва сийрат тарихчилари зикр қилганлар. Ҳозир вақтимиз
зиқлиги боис уни зикр қилиш имконияти йўқ. Хуллас, мукаррам Пайғамбар
Зайд ибн Ҳорисани ўғил қилиб олганлар. Шу кундан бошлаб одамлар уни
Зайд ибн Муҳаммад деб чақира бошлаганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар разийаллоҳу
анҳудан ривоят қилишларича, у бундай деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ходимлари Зайд ибн Ҳорисани биз фақат Зайд ибн
Муҳаммад деб чақирар эдик. Бу “Қуръон”да “Уларни (асранди
13
фарзандларни) ўз оталари (исми) билан чақирингиз! Шу Аллоҳ наздида
адолатлироқдир” ояти (Аҳзоб сураси, 5-оят) нозил бўлгунча давом қилди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен Шуроҳилнинг ўғли
Ҳорисанинг ўғли Зайдсан!” дедилар”.
Пайғамбар алайҳиссалом уни аммасининг қизи Зайнаб бинти
Жаҳш ал-Асадиййага уйлантириб қўйдилар. У билан бирга замондан бир
муддат яшади. Лекин, бу узоққа чўзилмади, ораларидаги алоқалар
ёмонлашди. Аёл унга дағал гаплар қиларди, ўзини ундан шарафлироқ деб
биларди. Чунки, Зайд Пайғамбарга ўғил бўлишидан олдин мамлук қул
бўлганди, Зайнаб эса ҳасаб ва насаб соҳибаси эди.
Аллоҳ ирода қилган ҳикмат бўлгани учун Зайд Зайнабни талоқ
қилди. Шунда ўғил қилиб олиш бидъатини пучга чиқариш, ислом
асосларини барпо қилиш ва жоҳилиятнинг қоидаларидан чиқиб келиш
учун Аллоҳ ўз пайғамбарига унга уйланишни буюрди.
Лекин Пайғамбар алайҳиссалом мунофиқлар ва бузғунчиларнинг
бу борада гап-сўз қиладиган тилларидан қўрқиб турардилар. Улар
Муҳаммад ўз ўғлининг хотинига уйланди, дейишарди. Шунинг учун кечга
сурган эди, ҳатто Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ жалла ва ъалонинг
сўзи билан қаттиқ маломат нозил қилинди: “(Эй, Муҳаммад!) Эсланг,
Аллоҳ ва Сиз (неъматларни) инъом этган кишига (Зайд ибн Ҳорисага):
“Жуфтингни ўзингда сақла (талоқ қилишга шошма)! Аллоҳдан қўрққин!”, -
деб, Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда яширган эдингиз ва
Аллоҳдан қўрқишга ҳақлироқ бўлган ҳолингизда, Сиз одамлардан
(таъналаридан) қўрққан эдингиз. Бас, Зайд ундан (Зайнабдан) ҳожатини адо
этгач (уни талоқ қилгач), Биз Сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга
асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач (талоқ
қилишгач), уларга (уйланишларида) қийинчилик бўлмаслиги учун (шундай
қилдик). Аллоҳнинг амри бажарилувчидир” (Аҳзоб сураси, 37-оят).
14
Шундай қилиб ўғил асраб олишнинг ҳукми ниҳоясига етди.
Жоҳилият даврида одат бўлиб қолган ана шудай одат пучга чиқди.
Тақлидий дин бўлгани учун йўқотишдан четга чиқилмади: Аллоҳ таоло
ушбу янги илоҳий қонунни таъкидлаган ҳолда нозил қилди: “Муҳаммад
сизларнинг эркакларингиздан бирортасига ота эмасдир, балки у Аллоҳнинг
элчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир. Аллоҳ барча нарсани билувчи
зотдир” (Аҳзоб сураси, 40-оят).
Мана шу уйланишлик Аллоҳ таолонинг амри ила бўлган эди. унда
Аллоҳнинг баъзи душманларидан уйдурмачи, туҳматчилар айтганларидек
нафсу ҳаво ҳамда шаҳват балоси бўлмаган. Унда оқилона мақсад,
шарофатли ғоя бўлган. У жоҳилият одатларини ботилга чиқаришдир. Ушбу
уйланишнинг мақсади ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг ўзи очиқ айтиб
қўйган: “Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини
адо этишгач (талоқ қилишгач), уларга (уйланишларида) қийинчилик
бўлмаслиги учун (шундай қилдик). Аллоҳнинг амри бажарилувчидир”
(Аҳзоб сураси, 37-оят).
Имом Бухорий ўз санади билан ривоят қилишича, Зайнаб
разийаллоҳу анҳо Пайғамбар солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларига
бундай деб фахрланар эди: “Сизларнинг оилаларингиз турмушга берган,
мени эса етти осмон устидан Аллоҳ турмушга узатган!”.
Хуллас, ушбу турмуш қонуний-шаръий ва ҳикматли, ҳамма
нарсани билувчининг амри билан бўлган. Унинг ҳикматининг дақиқлигига,
ақлларни-да, фаҳмларни-да қамраб ололганлигига қойил! Аллоҳ тўғри
айтган: “Сизларга эса оз илм берилгандир” (Исро сураси, 85-оят).
Do'stlaringiz bilan baham: |