Эй, фазилатли биродарлар!
Пайғамбар
соллаллоҳу
алайҳи
ва
салламнинг
кўпхотинликларидаги ҳикмат кўп ва турли-тумандир. Уларни қуйидагича
хулосалаш мумкин бўлади:
Биринчи, таълимий ҳикмат;
Иккинчи, қонуний ҳикмат;
Учинчи, ижтимоий ҳикмат;
Тўртинчи, сиёсий ҳикмат.
9
Ушбу тўртта ҳикматнинг ҳар бири ҳақида қисқача тўхталамиз,
сўнгра мўъминларнинг покиза оналари борасидаги гапга ўтамиз. Улардан
ҳар бирининг турмушга чиқиш ҳикматларини мустақил равишда айтиб
ўтамиз. Аллоҳдан бу борада ёрдам сўраймиз.
Аввало, таълимий ҳикмат:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари
кўплигидаги асосий мақсад аёллардан бир қанча муаллималар чиқариш
эди. Улар шаръий аҳкомлардан таълим беришлари керак эди. Зотан, аёллар
ижтимоий тенгдирлар: эркакларга фарз қилинган шаръий таклифлар уларга
ҳам фарз қилинган.
Аёллардан кўпчилиги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан
баъзи шаръий ишларни, хусусан ўзларига тааллуқли бўлган ҳайз, нифос,
жанобат, хотинлик ишлари ва бошқа ҳукмларни сўрашдан уялардилар.
Мукаррам Пайғамбардан шунга ўхшаш масалаларни сўрашни истаган
вақтда аёлда ҳаё янада ғолиб бўлиб қоларди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хилқатида ҳам
мукаммал ҳаё бор эди. Чунончи, ҳадис китобларида унинг ҳаёси чодирида
ўтирга келинчакнинг ҳаёсидан ҳам кучлироқ бўлгани ривоят қилинган. Шу
жиҳатдан ул зот алайҳиссалоту вассалом аёллар тарафидан арз қилинган
ҳар бир саволга тўлиқ ва очиқ жавоб беришга қодир эмасдилар. Айрим
ҳолатларда эса киноя билан жавоб қайтарардилар. Бу вақтларда аёллар ул
зот алайҳиссаломнинг кинояларидаги мақсадларини тушунмай қолишарди.
Саййида Ойша разийаллоҳу анҳо ривоят қилишича, ансорлардан
бўлган бир хотин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳайз кўрган
аёлнинг ғусли борасида сўради. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга
қандай ғусл қилиш кераклигини ўргатдилар. Сўнгра унга дедилар:
“Хушбўйланган парча оласан!”, яъни бу билан атир асари бор пахтадан бир
парчасини назарда тутдилар. “Сўнг, у билан покланасан!” дедилар. Ўша
11
хотин: “Мен қандай покланаман?” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “У билан
покланасан-да!” дедилар. Шунда яна ўша хотин: “Эй, Расулуллоҳ! У билан
қандай покланаман?” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) шунда дедилар:
“Субҳоналлоҳ! (Ажабо!) У билан поклангин-да!”.
Саййида Ойша (р.а.) айтади: “Унинг қўлидан тортиб ва “Шу-шу
жойингга пахтани қўясан ҳамда қон изини текширасан!” дедим”. Саййида
Ойша (р.а.) унга пахтани қўйиш жойини очиқжойдин айтиб берган.
Пайғамбар салавотуллоҳи алайҳи бу тарзда ошкора айтишдан ҳаё
қилганлар. Бунга ўхшаган нафсига ва ҳаёсига ғолиб бўлган, ўзларига керак
нарсалар тўғрисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан савол
қилишга журъат қила оладиган аёллар жуда озчиликни ташкил қиларди.
Бунинг учун, масалан, икки саҳиҳ тўплам (Бухорий ва Муслим)да
ривоят қилинган Умму Салама (р.а.) ҳадисини олиб кўрамиз. Унда бундай
дейилган:
Абу Талҳанинг хотини Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг олдиларига келди-да, унга: “Эй, Расулуллоҳ! Аллоҳ
ҳақдан уялмайди... хотин кишига эҳтилом бўлган вақтида ғусл лозимми?”
деди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, агар сувни
кўрадиган бўлса, лозим” дедилар. Умму салама (р.а.): “Хотинларни
шарманда қилдинг-ку! Ахир хотинлар ҳам эҳтилом бўладиларми?” деб
қолди. Мукаррам Пайғамбар ўз гапи билан жавоб қайтардилар: “Ҳа,
албатта бўлади. Бола хотинга шунинг учун ўхшамайдими?!”.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг муроди шуки, бола эркак ва
аёлнинг биргаликдаги сувидан туғилади. Шунинг учун гоҳида бола
онасига ўхшаб кетадиган бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг айтганидекдир:
“Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, (оталик ва оналик
сувларидан) аралаш бир нутфадан яратдик. Бас, уни эшитувчи ва кўрувчи
қилиб қўйдик” (Инсон сураси, 2-оят).
11
Оятда келган “амшож” аралашмаларга айтилади, “машж” бир
нарсани бошқасига аралаштирилган аралашма нарсадир. Ибн Аббос (р.а.):
“Бундан мақсад эркак билан аёлнинг суви қачон тўпланиб, аралашган
бўлсадир” деган.
Ана шундай қийинчилик туғдирадиган саволларга Расулуллоҳ
(с.а.в.) покиза хотинларидан сўнг жавоб беришлари осонлашди. Шунинг
учун ҳам Саййида Ойша (р.а.) бундай деганди: “Ансор хотинларини Аллоҳ
раҳм қилсин, чунки уларни динда олим бўлишдан ҳаё ман қилолмади”.
Айрим хотинлар зим-зиё тунларда Саййида Ойша (р.а.) олдига
баъзи диний ишлардан – ҳайзу нифос, жанобат ва бошқа аҳкомлардан
сўраш учун келардилар. Улар учун Пайғамбарнинг хотинлари энг яхши
муаллима ва бошқарувчи бўлдилар. Уларнинг услублари ила хотинлар
Аллоҳнинг динида олим бўлдилар.
Сўнгра, маълумки, покиза суннат фақатгина Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларига тааллуқли эмас. Балки, ул
зотнинг гаплари, ишлари ва рухсатларини ҳам қамраб олади. Буларнинг
ҳаммаси қонуний тарзда умматга эргашишни вожиб қилади. Ул зотнинг уй
ичидаги хабарлари ва феълларини Аллоҳ сийлаган мана шу аёлларгина
етказганлар. Ана ўшалар мўъминларнинг оналари ва дунё-ю охиратда
мукаррам Пайғамбарнинг завжаларидирлар!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг озода аёллари,
Аллоҳ улардан рози бўлсин, ул зотнинг уйдаги жами аҳволлари ва феъл-
атворларини нақл қилишда энг катта фазилат соҳибаларидир. Бу
аёлларнинг баъзиси ул зот алайҳиссаломнинг йўллларини нақл қиладиган
муаллималар ва муҳаддисалар бўлиб етишдилар, ўзларининг зеҳнлари,
юксак қобилиятлари ва заковатларининг қуввати ила шуҳрат қозондилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |