22
қуриш йўлида кўндаланг бўладиган иш – икковлари орасидаги ёшнинг
фарқи ҳам билинмади. Зотан, унда мақсад ва шаҳватни ҳосил қилиш
мақсади бўлмаган, у инсоний буюк мақсад эди. Аллоҳнинг
расули
бўлмиш
Муҳаммадни
Аллоҳнинг
ўзи
рисолат
ва
даъват
қийинчиликларини кўтаришга тайёрлади. Аллоҳ таоло ул зот учун
ушбу тақводор, покиза, оқила, зийрак аёлни даъватни етказиш ва
рисолатни ёйишда бўлиб ўтадиган ишларда ёрдам бериши учун танлаб
олганди. У аёллар орасида биринчи имон келтирган.
Унинг ақлининг қуввати ва фикрининг ўткирлигига шоҳидлик
берадиган
нарса шуки, Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил келган
вақтда бўлиб ўтди. У зоти шариф Ҳиро ғорида эди. У уйларига қайтар
экан, қалби ваҳимадан қалтирар, уйга кира солиб, “Мени ўраб
қўйинглар, мени ўраб қўйинглар!” деган. Қалтироқ кетганидан сўнг,
бўлиб ўтган гапни Хадижага айтиб бердилар. Унга: “Мен ўзимдан
қўрқиб қолдим” дедилар. Унга Хадижа: “Хурсанд бўлаверинг! Аллоҳга
қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Сиз қариндошларга
меҳрбонлик қиласиз, тўғрисўз ва меҳмондўст инсонсиз, машаққатларни
енгиб ўтасиз, йўқликда касбу кор қилгансиз, ҳақиқат тарафига ёрдам
берасиз...” деган. Бу икки “Саҳиҳ” тўпламда келтирилган ҳадисдир.
Пайғамбар ёшлигининг энг гуллаган
даврини Хадижа билан
ўтказди, унинг устига хотин олмади. Уни севганчалик ҳеч кимни
севгани ҳам йўқ. Кейинчалик Саййида Ойша мана шундан рашк
қиларди, ҳолбуки, у Хадижа билан бирга бўлмаган, уни кўрмаган эди.
Ҳатто бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Хадижани эсаган вақтида
бундай
дейишга ҳам журъат қилганди: “Ўтган замонда қолиб кетган бир
кампирга шунчаликми?! Ахир, Аллоҳ сизга ундан кўра яхшироғини
берган-ку!” деб, ўзини назарда тутиб айтган эди. Бу гапдан Расулуллоҳ
(с.а.в.) ғазабландилар. “Йўқ! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ ундан кўра
яхшироғига алмаштирган эмас! У одамлар куфр келтирганида менга
23
имон
келтирди, одамлар мени ёлғончига чиқарганларида, у мени
тўғрисўзсиз деб тасдиқлади. Одамлар мени маҳрум қўйганларида, ўз
моли билан у мени қувватлади. Аллоҳ бошқа хотинларим билан эмас,
фақат у орқали мени фарзанд билан сийлади”, дедилар. Ойша (р.а.)
айтадилар: “Шундан сўнг уни ҳеч қачон ёмонлик билан эсламадим”.
Икки шайх (Бухорий ва Муслим) Ойшадан (р.а.)
ривоят
қилишларича, у бундай деган: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг хотинларидан ҳеч кимни Хадижачалик рашк қилганим йўқ!
Мен уни кўрмаганман, лекин Пайғамбар уни кўп эслар эдилар. Қўй
сўйсалар, ундан Хадижанинг дугоналарига юборар эдилар. Бир марта:
“Дунёда Хадижадан бошқа хотин йўқми?” деганимда, ул зот Хадижа
мана шундай,
мана шундай эди, деб мақтадилар ва ундан менинг
фарзандим бор, дегандилар”.
Хадижа (р.а.) пайғамбар билан бирга йигирма беш йил яшаган,
шундан ўн беши йили пайғамбарликдан олдин, ўн йили кейин эди. Бу
муддатда мукаррам Пайғамбар унинг устига хотин олмадилар. Ул
зотнинг Иброҳимдан бошқа жами фарзандлари ундан бўлганди. У рози
бўлувчи ва рози қилинган ҳолда Аллоҳнинг раҳматига борганида
Пайғамбарнинг (с.а.в.) умрлари элликка етганди. Ул
зотнинг олдида
ундан бошқа аёл бўлмаган, унинг вафотидан кейингина биз зикр қилган
айрим ҳукмлар бўлгани боис хотинларини кўпайтирганлар. Хадижадан
Аллоҳ таоло рози бўлсин ва рози қилсин, унинг маскани ва маъвосини
жаннатдан қилсин!
Do'stlaringiz bilan baham: