Муҳаммад Али ас-Собуний пайғамбар соллаллоҳУ



Download 462,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana23.02.2022
Hajmi462,54 Kb.
#175649
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
2 5300776532812238031

Саййида Савда бинт Замъа 
Пайғамбар алайҳиссалом Хадижа вафотидан кейин унга 
уйланганлар. У Сакрон ибн Амр ал-Ансорийнинг беваси эди. Унга 
уйланишнинг ҳикмати шундаки, унинг ёши Расулуллоҳдан (с.а.в.) каттароқ 
бўлган. У муҳожир мўъминалардан эди. Эри иккинчи марта Ҳабашистон 


 
24
 
ҳижратидан қайтганидан сўнг вафот этади. Битта ўзи қолади, на бир 
суянчиғи ва на бир ёрдамчиси бор эди. Агар эрининг вафотидан сўнг 
қариндош-уруғларига қайтганида эди, уни ширкка мажбурлардилар, 
исломга қизиқиб қолгани учун унга қаттиқ азоб берардилар. Уни кафолатга 
олишни Расулуллоҳ (с.а.в.) ихтиёр қилдилар ва унга уйландилар. Бу унинг 
учун ниҳоят даражадаги яхшилик ва икром қилиш бўлди, унинг Аллоҳ ва 
расулига бўлган имони ва ихлосининг тўғри бўлишига сабаб бўлди. 
Агар 
Пайғамбарнинг 
мақсади, 
туҳматчи 
шарқшунослар 
ўйлаганидек, шаҳват бўлганида эди, уни умри эллик бешдан ўтган қари 
беванинг ўрнига диркиллаб турган ёш бокирага алиштирган бўларди. 
Лекин Пайғамбар (а.с.) мардликда, жасорат ва мурувватда энг олий 
ўрнакдирлар! Унинг мақсади Савдани ҳимоя қилиш, кафолати остида 
қолганида унинг риоясини қилиш бўлган! Ул зотга раҳмат ва саломлар 
бўлсин! 
Саййида Ойша бинт Абу Бакр ас-Сиддиқ 
Пайғамбар алайҳиссалом унга бокира ҳолида уйланганлар. У 
покиза хотинлари орасида ёлғиз бўлиб, ундан бошқа бокирага 
уйланмаганлар. Ойша мўъминлар оналарининг энг заковатлиси, энг 
ҳофизаси ўткири бўлган. Кўпгина эркаклардан билимдонроқ эди. Шунинг 
учун гоҳида саҳобалардан улуғ олимларидан кўпчилиги ундан ўзларига 
мушкиллик туғдирган ҳукмлардан айримларини сўрардилар, у эса уларга 
ҳал қилиб берарди. 
Абу Мусо ал-Ашъарий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинганки, 
у бундай деган: “Расулуллоҳнинг (с.а.в.) саҳобалари бўлмиш бизларга 
ҳадис борасида бирорта мушкуллик туғдирадиган бўлса, уни Ойшадан 
сўрардик. Унинг олдида эса бу борада албатта бирор илм топардик”. 


 
25
 
Абу-з-Зуҳо Масруқдан ривоят қилиб айтади: “Расулуллоҳнинг 
ёши улуғ, машойих бўлган саҳобаларини ойшадан мерос тақсимотига оид 
масалаларни сўраётганини кўрганман”. 
Урва ибн аз-Зубайр айтади: “Тиббиёт, фиқҳ ва шеър борасида 
Ойшадан кўра билимлироқ аёлни кўрмаганман”. 
Бу борада ҳадис китоблари унинг ўткир олимлигига гувоҳлик 
бериши ажабланарли эмас. “Саҳиҳ” тўпламларида икки шахсдан бошқа 
бирорта эркак ундан кўпроқ ҳадис ривоят қилган эмас. Бу икки шахс Абу 
Ҳурайра ва Абдуллоҳ ибн Умар разийаллоҳу анҳумо. 
Пайғамбар алайҳиссалом Ойшани бошқа хотинларидан кўра 
яхшироқ кўрардилар. Тақсимлашда эса улар орасида адолат қилардилар ва 
“Эй, Аллоҳим! Бу мен эгалик қилган нарсанинг мени тақсимлашимдир, 
эгалик қилмаган нарсам (муҳаббат)да мени маломат қилма!” дердилар.
“Танлаш” ояти нозил қилинганда, Ойшанинг олдига келиб, унга: 
“Сенга бир ишни эслатиб қўймоқчиман. Ота-онангга буюргунча, шошилиб 
юрма!” дедилар. У эса: “Маълумки, отажоним менга ажралишни 
буюрмайдилар” деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга ушбу оятни қироат қилиб 
бердилар: “Эй, Пайғамбар! Хотинларингизга айтинг: “Агар сизлар дунё 
ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда 
келингиз, мен сизларни (ўша нарсалар билан) баҳраманд қилай ва яхшилаб 
кузатай (талоқ қилай)” (Аҳзоб сураси, 28-оят). У: “Бу борада ота-онамга 
айтайми? Мен Аллоҳни, унинг расулини ва охират жойини танладим!” 
деди. Пайғамбарнинг Абу Бакр Сиддиқ билан қудачилиги энг улуғ 
миннатдорлик ва ушбу дунё ҳаётида унга мукофот бўлган эди. Чунончи, бу 
турмуш покиза суннатни, эр-хотинлик фазилатларини, шариати 
ҳукмларини, хусусан, хотинларга тааллуқли ҳукмларни ёйиш учун гўзал 
восита ҳам бўлган. Таълимий ҳикмат баёнида буларни баён қилган эдик. 

Download 462,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish