7
Бу икки нуқта қуйидагича:
Аввало, мукаррам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам
хотинларини фақат қарилик ёшига етганларидан кейингина,
яъни умри
элликдан ўтганидан сўнг кўпайтирган эдилар.
Иккинчидан, саййида Ойша разийаллоҳу анҳодан ўзга покиза
хотинларининг ҳаммаси бева кампир эдилар. У бокира эди, холос.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
уйланган хотинлари орасида
угина ёшгина, бокира ҳолатида эди.
Ушбу икки нуқтадан бу туҳматга ва ҳасадчи мусташриқлар
ёпиштирган даъвонинг пучлигига нисбатан жуда оддий ва арзимас жавоб
топамиз.
Агар уйланишдан шаҳват ортидан юриш ёки нафси ҳавоси билан
сайр этиш ёхуд фақат хотинлардан лаззат ҳосил қилиш мақсади бўлса эди,
у қарилик чоғида эмас, балки йигитлик ёшида уйланган бўларди, ёши улуғ
кампирларга эмас, балки ёшгина бокираларга уйланган бўларди. У Жобир
ибн Абдуллоҳ (р.а.) уларнинг олдига келган вақтда. бундай деган
вақтларида юзларидан очилиш ва неъмат асари сезилган зот эди:
– Уйландингми?
– Ҳа, уйландим.
– Бокирагами ёки бевагами?
– Бевага уйландим.
– Нимага бокирага уйланмадинг? Ахир уни ўйнардинг, у
сени ўйнаган бўларди, у
билан кулишардинг, у сенга кулиб қараган
бўларди.
Мукаррам Пайғамбар унга бокирага уйланишни ишора қилдилар.
У зот алайҳиссалом лаззат олиш тариқасини, шаҳват йўлини билардилар.
Бироқ, унинг бокираларни тарк қилиб, беваларга, яна ёшлик йилларини
қўйиб, қарилик чоғларида уйланишлари ақллиликдан эдими?!
Боз устига,
мақсади лаззат олиш ва шаҳватпарастлик бўлса!
8
Саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам учун қонлари ва жонларини фидо қилардилар. Агар
уйланишни талаб қилсалар, улардан ҳеч бири ул зот хоҳлаган чиройли,
бокира қизларга уйлантириб қўйишни асло кечиктирмас эдилар. Унда
нимага
навқирон
ёшлигида,
йигитлик
баҳорида
хотинларини
кўпайтирмадилар? Нима учун бокираларга уйланишни тарк қилиб,
жувонларга уйландилар?
Албатта, мана шу ҳар бир гап-сўзни ва туҳматни даф қила олади,
ҳар бир шубҳа ва бўҳтонга қарши чиқа олади, пайғамбарнинг
муқаддаслигини ҳақоратламоқчи бўлган ёки покиза зотларнинг
қулоқларини қизитишни хоҳлаган ҳар бир гуноҳкор туҳматчига раддия
бўла олади. Пайғамбарнинг уйланишлари нафси ҳавоси ёки шаҳватининг
қасди эмасди. Албатта бу буюк ҳукм, асил ғоя, бебаҳо
нишон учун
бўлганди. Унинг асиллигига ва буюклигига агар кўр-кўрона таассубни тарк
қилсалар, душманлар ҳам иқрор бўладилар, ақл ва виждон мантиғига ҳукм
қилардилар. Ушбу уйланиш борасида мукаррам, фазилатли инсон ва
раҳмли набий-у расулда олий мисол топардилар. Бошқалар маслаҳати
йўлида ҳамда даъват ва ислом маслаҳати йўлида юриб, ўз вужудларини
роҳатлантирган бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: