Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019



Download 1,23 Mb.
bet15/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Тупроқ-мелиоратив шароитлари


Хоразм вилоятининг суғориладиган ҳудуднинг тупроқ тузилиши умумий табиий шароитлар билан белгиланади. Суғориладиган тупроқларнинг моҳияти, табиий шароитларга боғлиқ бўлади, жумладан геоморфология, иқлим, тупроқнинг ҳосил бўлиши, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, гидрогеологик шароитлар ва бошқалар. Шу билан бир қаторда тупроқнинг мелиоратив холатига гидромелиоратив тармоқларнинг ишлаши ва агротехник
тадбирларнинг бажарилиши таъсир қилади.
Хоразм вилоятидаги суғорилдиган майдонниг холати ва тупроқ- мелиоратив шароитлари аниқлаш ва уларни баҳолаш бўйича кўп олимлар тадқиқот ишларини олиб боришган. Жумладан, Рахимбаев Ф.М.[114] ўз тадқотларида вилоятдаги ерларни мелиоратив холатига аниқ баҳо бирган. Шу билан бир қаторда Ковда В.А. [80] хар бир тупроқни механик таркиби ва уни шўрланиш даражаси тўғрисида асосий хулосаларни келтириб ўтган.
Таран И.Н. [119], ўсув давридаги суғоришларни суғориладиган майжоннинг шўрланганлик даражаси ва ғўзанинг хосилдорликга таъсири тўғрисида бир қатор фикрларни билдириб ўтган. Хулоса тариқасида кучли шўрланган майдонларда 80 фоизгача хсил йўқотилиши мумкинлигини исботлаган.
Хозирги кунда Хоразм вилоятида қуйидаги турдаги суғориладиган тупроқлар тарқалган:
-ўтлоқи-чўл қумли тупроқлар - 25,5 минг гектар;
-ўтлоқи-аллювиал тупроқлар - 206,0 минг гектар;
-ботқоқли-ўтлоқи тупроқлар - 27,3 минг гектар;
-бошқалар (шўрланган тупроқ ва ер усти сувлари) - 6,6 минг га.

Жами - 265,4 минг гектар.


Хоразм вилояти ҳудудида суғориладиган майдонларда ўтлоқи - аллювиал тупроқлар кўп тарқалган, яъни 206,0 минг гектарга тенг.


Хоразм вилоятида суғориладиган майдонни суғориш натижасида ирригация эрозияси вужудга келмайди, бироқ шамол таъсирида тупроқ эрозияси учраб туради. Суғориладиган дарё ёқаларида агроирригацион қатламли тупроқлар мавжуд. Шундай қилиб, тупроқдаги енгил тўқималарнинг силлиқ зарралар бўлган пасттекисликларда дарёлар билан чегараланиб, оғир механиқ таркибли тупроқлар устунлик қилади. Ер рельефининг яъни нишабликнинг пасайиши ҳисобига ер ости сувларининг чиқиш оқими сустлашади ҳамда тупроқда тузларнинг тўпланиш жараёни бошланади.


Вилоятда кам шўрланган ерлар 58,5% (2004 й.) ташкил қилади, қолган ерлар ўрта ва кучли шўрланган (2.5.1-расм) ҳисобланади. Кўплаб олиб борилган дала ва лаборатория тажрибалари шуни кўрсатадики, шўрланмаган тупроқларга нисбатан - кам шўрланган тупроқларда пахта ҳосилдорлиги: 10-15%, ўрта шўрланган тупроқларда: - 35 фоизгача ва кучли шўрланган тупроқларда: 80-85 фоизгача камаяди. Шунга, мос равишда қишлоқ хўжалик экинлари учун: 15-20;50-60 ва 90-95 фоизлиги олимлар томонидан исботланган.
Хоразм вилоятида суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси бўйича кўп йиллик маълумотлар қуйидаги 2.5.1-расмда келтирилган.
2.5.1-расм. Хоразм вилоятидаги тупроқларнинг шўрланиш даражаси бўйича тақсимланиш

Шуни таъкидлаш керакки, энг кучли шўрланиш механик таркиби бўйича оғир тупроқларда содир бўлганлиги аниқланган (Хоразм вилояти мелиорация экспедицияси маълумоти).


Хоразм вилоятида механиқ таркиби бўйича тупроқларнинг тақсимланиши қуйидагича, ўрта қумоқ тупроқлар: - 51,0 %, оғир тупроқлар: - 17,9 %, енгил тупроқлар: - 31,1 фоизни ташкил қилади.
Хоразм вилоятида суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар орасида механиқ таркиби бўйича ўрта-қумоқ тупроқ 50 фоиздан кўп. Энг яхши агрофизик хусусиятлар эга бўлган тупроқлар, бу ўрта ва енгил тупроқлар ҳисобланади. Чунки бу тупроқларда ҳаво-сув-озуқа ва бошқа режимларни алмашинувчи яхши ҳисобланади. Тупроқларнинг сув ўтказувчанлиги ҳамда эгатлар орасига ишлов бериш осон кечади. Механиқ таркиби бўйича оғир тупроқлар ўзининг юқори миқдорда намликни ушлаб туриши ва кам сув ўтказувчанлиги, суғориш вақтида сувнинг шимилиши секин кечиши билан характерланади. Далага ишлов бериш жараёнида ҳам қаршилик юқори ҳисобланади.
Суғориладиган ўтлоқи - аллювиал тупроқларнинг агрокимёвий хусусиятлари тупроқнинг механиқ таркиби бўйича ўзига хос ҳусусиятга эга. Шундай қилиб, қумоқ тупроқ гумуси оғир тупроқларникига қараганда камроқ. Енгил қумоқ тупроқларда гумус миқдори 0,5-0,8%, ўрта ва оғир тупроқларда бу кўрсаткич 0,7-1,4% бўлиши мумкин. Тупроқлардаги азот миқдори ҳам анча кам, ҳайдов қатлами 0,04-0,09 % бўлади.
Ўтлоқи тупроқларда харакатланувчи фосфор 5,9 дан 32,2 мг/кг, харакатланувчи калий эса: 134,4-139,0 мг/кг. Харакатланувчи фосфор ва калий билан таъминланганлиги даражаси қуйидагича; калий билан кам таъминланган, фосфор билан эса паст ва ўрта даражада таъминланган ҳисобланди.
Тупроқ қирқими бўйича юқори даражада карбонатлидир. Ўтлоқи, яйлов тупроқларга органиқ ва минерал ўғитларнинг киритилиши суғориладиган майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшиланишига ҳамда экиндан юқори ва барқарор ҳосилдорликни олишга имконият яратади.
Яйлов-чўл қумли тупроқлар ёш ҳисобланади ҳамда уларнинг тузилиши кам табақалаштирилган. Бу тупроқлар аллювиал-ўтлоқи тупроқларга нисбатан механиқ таркиби бўйича енгил. Пастки қатламда органиқ моддалар миқдори паст бўлиб деярли шўрланмаган. Карбонатлик таркиби қирқим бўйича юқори. Уларнинг сув-физик
хусусиятлари яхши: агротехникалар тўғри қўлланилиши натижасида барқарор юқори ҳосил олишни таъминлайди.
Кўл бўйларида ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар кўп тарқалган. Бу худудларда вегетация даврида ер ости сувларининг сатҳи 0,5-1,0 м. да ётади. Бундай тупроқларнинг умумий майдонга нисбатан хар йили 53,5% гектар майдонда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ишлари олиб борилади. Суғориладиган деҳқончиликда ботқоқ-ўтлоқи тупроқлардан фойдаланиш коэффициенти улардан юқори даражада қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш натижасида, суғориладиган ерларни шўрланиш жараёнининг ошиши хамда ерларнинг батқоқланишига сабаб бўлиши мумкин. Ер ости сувлари яқин жойлашган худудларда, қишлоқ хўжалик экинларнинг хар хил даражада касалланиши ва экин нормал ривожланиши учун керак бўлган сув-озуқа-ҳаво-туз режими бузилишига сабаб бўлади.
Ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар асосан механик таркиби бўйича оғир ва лойли тупроқлардан иборат. Улар орасида енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқлар унча катта бўлмаган майдонларни эгаллайди. Суғориладиган, ботқоқ-ўтлоқи тупроқларнинг юқори даражада шўрланганлиги тахминан 10 фоизни ташкил қилади. Бундай тупроқларни тузсизлантириш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларидан шоли экилади. Ўтлоқи тупроқларга нисбатан ботқоқ- ўтлоқи тупроқлар органик моддалар ва азот миқдори бўйича юқори таъминланган ҳисобланади. Ортиқча сувни ҳисобий қатламдан зовур тармоқлари ёрдамида олиб чиқиб кетилиши ёки ер ости сувларининг чуқурлаштирилиши натижасида, юқори қатламларда ҳаво алмашинув шароитлари яхшиланди, ҳамда бу тупроқлардан фойдаланиш имконияти янада ошди. Суғориладиган майдоннинг мелиоратив холати яхшиланади. Ўтлоқи тупроқларни тузсизлаштириш чўл ўтлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бу тупроқларни тузсизлантиришдан кейин у ерларда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш масаласи қайта кўриб чиқиш мумкин.
Умуман олганда, агротехника ва мелиоратив тадбирларнинг ўз вақтида қўллаш орқали, суғориладиган ўтлоқи тупроқларда қишлоқ
хўжалик экинларидан юқори ва барқарор ҳосилдорликни олишни йўлга қўйиш мумкин.



    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish