Қишлоқ хўжалик соҳалари минтақаларининг табиий иқлим шароитига кўра жойлаштириш зарурлигини илмий асослаш, уларни чуқурроқ ва мўътадил ихтисослаштириш учун табиий-иқлим манбаларини, бу манбаларнинг ғўза мажмуидаги экинлар ва бошқа зироатлар учун қулайлик даражасини билиш ўта муҳим ҳисобланади.
Иқлим шароитлари қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Улар зарур даражада зироатлар хосилини, қишлоқ хўжалик махсулотлари сифатини, уларни
етиштириш учун кетадиган харажатларни, агротехник ва техник тадбирларнинг худудий ихтисослашиш хусусиятларини белгилайди.
Воҳа иқлими кескин қонтенинтал, иссиқ ва қуруқ ёзлар билан қиши жуда совуқ. Ўртача йиллик ҳарорат +15,0 °C; январнинг ўртача ҳарорати - 4,5 °C, июлнинг ўртача ҳарорати +28,4 °С. Мутлақ минимал ҳарорат -32 °C, мутлақ максимал ҳарорат +54 °C. Ўртача йилига 80 - 120 мм ёғингарчилик миқдорига тўғри келади (кўп ёғингарчилик баҳор ва кузда юз беради). Қишлоқ хўжалик экинларини ўсув даври 210 - 212 кун давом этади. Орол денгизи қуриши натижасида минтақанинг иқлими ҳар йили тобора кескинлашмоқда, ёз иссиқлашиб, қиши эса совуқроқ бўлиши кузатилмоқда. Хоразм вилояти иқлим шароитларида, ҳудуд қумлар билан ўралганлиги сабабли ёз кунлари ҳарорат +43°+45 °C даражага кўтарилади. Қиш фаслида энг паст ҳарорат -30°-33 °C совуқни ташкил этади. Бу ерда ёзнинг иссиқ, қишнинг совуқ келиши об- ҳавонинг кун давомида кескин ўзгариши, ёғин сочиннинг камлиги, ҳавонинг қуруқлиги вилоят иқлимининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ёзги иссиқ ва қуруқ бўлган ой июлга тўғри келади. Тадқиқотлар олиб борилган йиллардаги ўртача ҳарорат (2011-2014 йй.) қуйидагича бўлди: 25,4-30,5 0C ни ташкил қилди. Қишки совуқ, январ ойига тўғри келди.
Биринчи кузги совуқларнинг ўртача узоқ муддатли кунлари 22-
25.10 тушади. Совуқ давр 198-210 кун давом этади, энг узуни 230-236 кунга етади, энг қисқа муддати 170-180 кун.
Тупроқнинг музлаш чуқурлиги 25-70 см ни ташкил этади. Минтақада самарали харорат миқдори март ойининг охирларида бошланади ва 1 апрелга қадар 10-15 0C дан ошмайди. Самарали даража миқдорининг ўзгариши вегетация даври бўйича 2268-2309 0C ташкил қилди.
Қуйидаги 2.2.1-расмда кўп йиллар бўйича вилоятнинг ўсув давридаги ўртача буғланиш, мавсумий суғориш меъёри ва ёғингарчилик миқдорининг ўзгариш динамикаси келтириган.
2.2.1-расм. Кўп йиллар бўйича вилоятнинг ўсув давридаги ўртача буғланиш, мавсумий суғориш меъёри ва ёғингарчилик миқдорининг ўзгариш динамикаси
2000 йилда минтақада ёғингарчилик кам бўлган. Уларнинг йилллик миқдори 39,1 мм (Урганч) эди; 33,3 мм (Хива) -63.4 мм (Туямўйин) ва йиллик сувнинг буғланиши ёғингарчиликка нисбатан 8-12 марта юқори бўлган. Шунинг учун бундай шароитларда, қишлоқ хўжалиги экинларидан нормал ва белгиланган хосилни олиш учун фақат сунъий суғоришга асосланган ҳолда эришиш мумкин. Минтақада намлик жуда паст, айниқса йилнинг иккинчи ярмида ҳавонинг нисбий намлиги кузда тушлик соатларида 30 фоиздан ошмайди (2.2.1-расм).
Қуруқ ҳаво ва кучли қуёш нурлари катта миқдорда буғланишга сабаб бўлади. Сув сатҳидан йиллик буғланиш 1000-1300 мм. гача, йиллик ёғин миқдоридан 10-15 марта ошади. Хоразм вилоятида шамолнинг тезлиги йилдан йилга ортиб бориши кузатилмоқда. Урганч метеостанцияси маълумотига кўра ўртача шамол тезлиги: 3-4 м/с. Шамолнинг асосий йўналиши шимолий-шарқ томонга қараб йўналган. Буғланиш ва транспирация ҳаво ҳарорати, тупроқ ва шамол тезликлари билан чамбарчас боғлиқ. Йил давомида, айниқса, баҳорда
40 кун давомида шамол тезлиги 15 м/с дан 30 м/с га этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |